Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва “ЦСКА” клуби вингери Аббосбек Файзуллаев ўзбек футболи ҳақида фикр билдирди.

Файзуллаев Ўзбекистонда ҳозир энг кучли футболчилардан ташкил топган авлод борлигини айтди.
“Бу таркибни Россиянинг ҳозирги таркиби билан таққосласаш мумкинми? Россияда ҳам кучли таркиб бор. Жамоангизнинг унча кучли бўлмаган рақибга қарши ўйинини кўргандим, Головин ва бошқа юлдуз ўйинчилар бор. Агар Россия халқаро аренага қайтса, жамоа яна курашга қўшилади”, – дейди Аббосбек Файзуллаев.
Вингердан агар Ўзбекистон – Россия терма жамоалари ўзаро ўйин ўтказса, қайси жамоанинг ғалаба қозониш имконияти кўпроқ бўлиши ҳақида сўралди.
“Мен ҳар доим ўз ватанимни танлайман. Ўзбекистон миллий жамоаси Россияни мағлуб этган бўларди, деб ҳисоблайман”, дея жавоб берган Файзуллаев.
Аббосбек Файзуллаев, аввалроқ, клуб билан шартномасини узайтириш борасида фикр билдирганди.
Изоҳ (0)