Ижтимоий тармоқларда Самарқандда бўлиб ўтган малака синовлари жараёнларида фуқаролардан бири экранда тест ечаётгани, аммо у тест жараёнларидан ташқарига чиққани ҳақида видеолар тарқалди. Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати изоҳ берди.
Маълум қилинишича, бу борада “ҳеч қандай сир-саноатли нарса йўқ”.
“Бу оддий бир техник ҳодиса эди. Тармоқлардаги видеода ҳам эътибор берилса, барча қотиб турибди. Яъни, техник носозлик бўлиб, номзод ўтирганда қотиб қолган ва у номзод чиққанида ҳам қотиб турган бўлган”, дейди вазирлик масъул ходими.
Вазирлик томонидан улашилган видеода саволларга сабаб бўлган номзоднинг тест топшириш жараёни кўрсатиб берилган.
Натижаларга кўра, ушбу номзод 52 балл бўлиб, тестдан ўтмаган.
“Бу ерда ҳеч қандай ўйинлар бўлмаган. Тармоқлардаги хабарлар асосиз”, дея қўшимча қилган вазирлик масъули.
Изоҳ (0)