• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Мактабгача таълим кластери олдин янгилик эди. Бугунги кунга келиб илк самараларини кўрсатишга ҳам улгурди”. “Дарё” ушбу тизимни Наманган вилояти мисолида ўрганди

    Наманганда мамлакатда биринчилардан бўлиб ташкил этилган мактабгача таълим кластери муваффақиятли фаолият юритмоқда. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар берди.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Мазкур кластер 2022 йил май ойида ҳукуматнинг тегишли қарори асосида Наманган педагогика коллежи базасида ташкил этилди. Бунга коллеж биноси ёнида 60-сонли мактабгача таълим ташкилоти ҳам фаолият бошлагани айни муддао бўлди.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    “Олдинлари коллежимиз ёнидаги ҳудуд ташландиқ ҳолатда эди. Ваҳоланки, атрофимизда 5 километр чамаси масофада давлат мактабгача таълим муассасаси бўлмаган. Шуни инобатга олган ҳолда мутасадди раҳбарларга берилган таклифимиз жўяли деб топилиб, 2021 йили замонавий 180 ўринли боғча қад ростлади.

    Қолаверса, ўзимизнинг коллеж биносида, биринчи қаватда шу боғчанинг 150 ўринли филиали ҳам ташкил этилди. Ўқув юртимиз базасида кластер ташкил этилиши учун ушбу омиллар туртки бўлган бўлса ажаб эмас”, — дейди Наманган педагогика коллежи директори Илҳомжон Нурматов.

    Наманган педагогика коллежи директори Илҳомжон Нурматов

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Мактабгача таълим кластери учун коллежда “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида 4 та аудитория ва университет мактабгача таълим методикаси кафедраси филиали учун жой ажратилди. Улар мукаммал таъмирдан чиқарилиб, компьютерлар, ноутбуклар, видеопроектор, электрон доска билан жиҳозланди ва интернет тармоғига уланди.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    “Ушбу аудиторияларда вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари учун малака ошириш курслари ташкил этилди. Охирги уч ойнинг ўзида 97 нафар МТТ директори, 614 нафар тарбиячи, жами 711 нафар раҳбар ва ходим бу ерда малака оширди. Олдинлари бунинг учун Тошкентга боришга тўғри келарди. Малака ошириш курслари якунида тингловчилар тест синовларидан ўтказилиб, олган билимларини амалда кўрсатишларига тўғри келади.

    Биз учун яхши томони, директорлар шу бир ҳафталик ўқиш давомида коллеж ўқувчилари билан мулоқотда бўлиб, ўзларига керакли кадрларни танлаш имкониятига эга бўлмоқда. Қолаверса, ўқувчиларимиз амалиёт ўташлари учун узоққа бориб ўтиришларига ҳожат йўқ”, — дейди Илҳомжон Нурматов.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    60-мактабгача таълим ташкилоти директори Санобар Усманова

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

     60-мактабгача таълим ташкилоти директори Санобар Усманованинг қайд этишича, кластер ташкил этилгани жамоа учун ҳам қулайлик туғдирди. Чунки коллеж педагоглари тарбиячилар билан доимий мулоқотда, билим ва малакаларини мунтазам равишда ўргатиб боришади. Жамоанинг 50 фоиздан зиёди ҳам айнан шу коллеж битирувчилари ҳисобланади.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Ирода Машраббоева шундай собиқ битирувчилардан бири. У ўқиш пайти бу ерга мусиқачи сифатида ишга кирган бўлса, ҳозирда мусиқа раҳбари сифатида фаолият олиб бормоқда.

    60-мактабгача таълим ташкилоти мусиқа раҳбари Ирода Машраббоева

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

     “Кластер усулининг фойдасини ўзимнинг мисолимда яққол кўриб турибман. Коллежда ўқиб туриб, ёнимиздаги боғчада амалиёт ўтадим, кейин иш бошладим, энди эса фаолиятим яна бир босқичга кўтарилди. Малака оширишга тўғри келгудек бўлса ҳам бу ердан узоққа кетишга эҳтиёж йўқ, ўзимизнинг устозларга яна рўбарў бўламиз”, — дейди Ирода.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Хуллас, Намангандаги мактабгача таълим кластерида шундай гаплар. Мамлакатда тажриба-синов тариқасида ташкил этилган ушбу тузилма олдинлари янгилик эди. Бугунги кунга келиб эса ўзининг илк самараларини кўрсатишга ҳам улгурди.

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    Фото: Жаҳонгир Акрамов

    18.08.2023, 19:50   Изоҳ (0)   6207
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Хитой ва Мўғулистонда ўлат аниқланди. Бу борада Ўзбекистондаги вазият қандай?

    18.08.2023, 18:14

    Жо Байден Шавкат Мирзиёевни АҚШга таклиф қилди

    18.08.2023, 18:06

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлади?

    18.08.2023, 17:39

    Ўзбекистонда бир ойлик ҳарбий хизмат тўлови қанчалиги айтилди 

    18.08.2023, 16:58

    Ўзбекистондаги бензин заправкалари сони маълум қилинди

    18.08.2023, 16:34

    “Ҳар бирингиз қаҳрамонсиз” — Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ тадбиркорларга мукофотларни топширди (фото)

    18.08.2023, 16:34
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20

    Россияда оғир аҳволда қолган 8 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

    Ўзбекистон | 23 август, 15:00

    Сунъий интеллект инсонларда психоз келтириб чиқариши мумкин

    Лайфстайл | 23 август, 14:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.