• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    Экранга қайтган Саиф Али Хон, қизиқарли сюжет ва дебютлар: Netflix томонидан суратга олинган янги ҳинд фильмлари

    Ҳиндистондаги Next on Netflix 2025 маросимида медиа платформа томонидан намойиш этиладиган янги Болливуд фильмлари билан танишув маросими бўлиб ўтди. Унда Арян Хон, Иброҳим Али Хон ва бошқа кўплаб ёш ва истеъдодли актёрлар иштирок этди. Қуйида жорий йилда премераси кутилаётган ҳинд фильмларининг рўйхати ва уларнинг қисқача тавсифи билан таништирамиз.

    “Жавоҳирлар ўғриси: ҳужум бошланди” (“Jewel Thief: The Heist Begins”)

    Фото: Netflix

    Жанр: Саргузашт, Триллер

    Режиссёр: Сиддҳартҳ Ананд

    Ролларда: Саиф Али Хон, Жаидип Аҳлавот

    Сюжет: Фильм йирик ўғрилик воқеаси ҳақида бўлиб, унда Саиф Али Хон ва Жайдип Ахлавот бош ролларни ижро этади. Унда қимматбаҳо “алвон қуёш” номли ноёб тош ҳақида сўз боради. Бош қаҳрамонлар тажрибали ўғрилар бўлиб, мураккаб режа асосида уни қўлга киритишга ҳаракат қилади, аммо уларнинг йўлида кутилмаган тўсиқлар, хиёнатлар ва хавфли бурилишлар пайдо бўлади.

    “Худди сен каби” (“Аап Жаиса Кои”)

    Фото: Netflix

    Жанр: Романтик драма

    Режиссёр: Каран Сони

    Продюсерлар: Каран Жоҳар, Апоорва Меҳта, Сомен Мишра

    Ролларда: Фатима Сана Шаиҳ, Р. Мадҳаван

    Сюжет: Ушбу романтик драмада икки қарама-қарши характерга эга инсонларнинг севги ҳикояси тасвирланади. Фильм бош қаҳрамонлари Шрирену Трипатҳи (Фатима Сана Шаиҳ) ва Мадҳу Босе (Р. Мадҳаван) – бутунлай фарқ қиладиган турли дунёлардан бўлган икки инсон. Уларнинг ҳаётий қарашлари, орзулари ва одатлари бир-биридан кескин ажралиб туради. Бироқ тақдир уларни кутилмаганда учраштириб, ўзаро яқинлаштиради. Фильм ҳаётий вазиятлар, кулгили саҳналар ва самимий туйғулар орқали томошабинни ўзига тортади.

    “Шовқин-сурон” (“Дҳоом Дҳаам”)

    Фото: Netflix

    Жанр: Романтик, жангари

    Режиссёр: Ришаб Сетҳ

    Ролларда: Ями Гаутам, Пратик Ганди

    Сюжет: Фильмда бир-бирига ўхшамас икки ёшнинг саргузаштли ҳикояси тасвирланади. Уятчан ва онасининг сўзидан чиқмайдиган йигит ҳамда жасур ва қўрқмас қиз ўзларининг тўй кечасида кутилмаганда хавфли жиноятчилар таъқиби остида қолади. Улар бутун тун давомида қувғин ва ҳаяжонли воқеалар гирдобида қолишади. Жиноятчиларнинг асосий мақсади сирли “Чарли” исмли шахсни топиш, бу эса бутун саргузаштнинг калитига айланади. Қаҳрамонлар бир-бирларини яхши тушунмаган ҳолда, ҳаётларини сақлаб қолиш ва ўзаро ҳис-туйғуларини англаб етиш учун курашадилар. Фильмда жангари саҳналар, комедик лаҳзалар ва романтик бурилишлар уйғунлашган бўлиб, у томошабинларга ҳаяжонли ва завқли тажриба тақдим этади.

    “Соддадил қалблар” (“Надааниян”)

    Фото: Netflix

    Жанр: Романтик комедия

    Режиссёр: Шона Гаутам

    Ролларда: Иброҳим Али Хон, Кҳуши Капур

    Сюжет: Фильм бой оиладан чиққан Жанубий Деҳлилик қиз ва оддий, ўртаҳол оиладан келган тиришқоқ йигит ўртасидаги ширин ва қизиқарли романтик воқеани тасвирлайди. Қаҳрамон қиз ўзининг дўстлари олдида мукаммал ҳаёт кечираётгани ҳақида таассурот қолдириш учун йигитни “сохта қаллиқ” сифатида ёллайди. Бироқ вақт ўтиши билан ўйинга ҳақиқий ҳис-туйғулар аралаша бошлайди.

    Фильм севгининг кутилмаган йўллар билан келиши, турли табақалар ва ҳаёт тарзи фарқлари фонида инсоний муносабатларнинг ўзгаришини акс эттиради.

    “Тест”

    Фото: Netflix

    Жанр: Драма, спорт

    Режиссёр: С. Шашикант

    Ролларда: Сиддҳарт, Р. Мадҳаван, Наянтара

    Сюжет: Фильм ҳаёт ва спорт ўртасидаги боғлиқлик ва кураш ҳақида ҳикоя қилади. Унда инсон ҳаёти ва унинг танловлари крикет ўйини билан боғланиб кетган драматик воқеалар тасвирланади. Қаҳрамонлар севгиси, орзулари ва қарорларини синовдан ўтказадиган муҳим дақиқаларга дуч келади.

    “Тостер” (“Toaster”)

    Фото: Netflix

    Жанр: Комедия, драма

    Режиссёр: Вивек Дашодхари

    Ролларда: Ражкуммар Рао, Саня Малҳотра

    Сюжет: Фильм оддий ошхона жиҳози — тостер билан боғлиқ қизиқарли, кулгили ва кутилмаган бурилишларга бой фильм. Бу шунчаки нон қиздирадиган мослама эмас, балки бир нечта инсон тақдирини боғловчи сирли ва объектга айланади. Фильмда турли характердаги одамларнинг ҳаёти кесишади ва бу оддий маиший жиҳоз улар учун муҳим сирларни фош қилиш, келажак тақдирини белгилаш ва янги имкониятлар эшигини очиш воситасига айланади. Ҳар бир қаҳрамоннинг ўз ҳикояси ва келажакдаги режалари бўлади аммо ҳаммаси бир нуқтада — тостер билан боғлиқ сюжет чизиғида бирлашади.

    “Катта опа” (“Акка”)

    Фото: Netflix

    Жанр: Триллер, драма

    Режиссёр: Дҳармараж Шетти

    Ролларда: Киртҳи Суреш, Радҳика Апте, Танви Азми

    Сюжет: Фильм 1980 йиллар жанубий Ҳиндистонда жойлашган хаёлий Пернуру шаҳрида содир бўладиган воқеаларни тасвирлайди. Бу жойда матриархат жамияти ҳукм суради, яъни аёллар жамиятнинг асосий бошқарувчилари ҳисобланади.

    Асосий эътибор “Акка” — яъни “катта опа” деган унвонга эга бўлган аёл раҳбарларга қаратилади. Улар мафия дунёсида ўз қоидаларига эга бўлади ва бутун шаҳарни назорат қилади. Бироқ ташқаридан келган таҳдид мамлакатдаги мувозанатни бузади ва кучли аёллар ўз ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун шафқатсиз курашга киришади. Фильм аёллар кучи, ҳокимият учун кураш ва омон қолиш ҳақида ҳикоя қилади. Қаҳрамонлар шахсий амбициялар ва жамоат манфаатлари ўртасида танлов қилишга мажбур бўлади.

    27 март, 12:52   Изоҳ (0)   6364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Болливуд#Ҳинд#кино

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳинд киноси қироли Шоҳрух Хон бугунги кунда қандай кўринишда? (фото)

    13 январ, 16:45

    Ҳинд киноси юлдузи Саиф Али Хон ўз уйида пичоқлаб кетилди 

    16 январ, 16:06

    Ўз уйида пичоқланган Болливуд юлдузи Саиф Али Хон аҳволи ҳақида маълумот берилди

    17 январ, 11:54

    Ҳиндистондаги энг машҳур оилада туғилган, болалигида неврологик касалликдан азият чеккан ва “Дунё гўзали”га уйланган Абҳишек Баччан 49 ёшда (фото, видео)

    7 феврал, 10:32

    Бир вақтлар унаштирилган, аммо муносабатлари тўйгача етиб бормаган Болливуд юлдузлари 

    12 феврал, 13:50

    Хонлар сабаб карьерасидан айрилган “Қасос ўти” юлдузи Сону Валия ҳақида нималар маълум? 

    13 феврал, 11:35

    Ҳинд киносининг бир нечта тилда эркин сўзлаша оладиган юлдузлари  

    21 феврал, 15:49

    Instagram: Валижон Шамшиев 12 марта ота бўлди, Манзура туғилган кунини нишонлади, Феруза Юсуповага қимматбаҳо автомобиль совға қилишди 

    23 феврал, 13:44

    Кинотавсия: Болливуд қироли Шоҳруҳ Хон ва Кажол иштирокидаги энг яхши фильмлар (трейлер)

    28 феврал, 13:15

    “Ўғирланмаган келин”, “ПиКей” ва Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган бошқа ҳинд фильмлари

    8 март, 11:45

    Ҳинд киноси юлдузларининг болалигидаги кўринишига икки томчи сувдек ўхшайдиган фарзандлари (фото)

    10 март, 11:55

    Instagram: Юсуфхон Нурматов санъатни ташлаб, АҚШда трак ҳайдамоқчи, Зарина Йўлдошевага таҳдид қилишди, Жасур Умиров ўғлини кўрсатди

    11 март, 10:15

    Болливуд юлдузларидан бадавлат меросхўрларгача: Ҳиндистонда ўтказилган энг қимматбаҳо ва дабдабaли тўйлар Топ-10 талиги

    15 март, 11:40

    Мукофотлар бўйича рекорд ўрнатган, Болливуднинг энг бой актрисаларидан бири ва Раж Капурнинг невара келини Алия Бҳатт 32 ёшда

    18 март, 14:40

    Болливуддаги “таниш-билиш”: Ҳинд киноси юлдузларининг санъат йўлини танлаган фарзандлари

    25 март, 16:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.