Ўзбекистонда математика фани бўйича IQМаth-2025 олимпиадасига рўйхатдан ўтиш бошланди. Ушбу нуфузли танлов Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети (UDEA) ҳамда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Фан олимпиадалари маркази ҳамкорлигида ташкил этилиб, соврин жамғармаси 2 миллиард сўмни ташкил этади ва энг иқтидорли ёшларни аниқлаш ҳамда рағбатлантиришга қаратилган.
IQМаth-2025 ғолибларини қандай совғалар кутмоқда?
Мусобақа натижаларига кўра энг юқори натижаларни қайд этган иштирокчилар қуйидаги қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади:
- Биринчи ўрин – BYD электромобили
- Иккинчи ўрин – Apple iPad Pro М4
- Учинчи ўрин – Apple iPhone 16 Pro Max
- Жамоавий соврин – 4+1 Англияда ёзги мактаб
Бу йилги танлов фақатгина мукофотлар билан чекланмай, балки халқаро миқёсдаги таълим имкониятларини ҳам тақдим этади. Англияга йўлланмани қўлга киритган жамоа ёзги мактабда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлади.
Кимлар қатнашиши мумкин?
IQМаth-2025 танловида:
10–11-синф ўқувчилари
Академик лицей ва касб-ҳунар коллежи битирувчилари
20 ёшдан ошмаган ёшлар иштирок этиши мумкин.
Олимпиада икки босқичда ўтказилади
1-босқич (1–10 апрель)
iq-math.uz платформаси орқали онлайн тест (30 та савол, 60 дақиқа)
Энг юқори балл тўплаган 500 нафар иштирокчи 2-босқичга йўлланмани қўлга киритади.
Рўйхатдан ўтиш, қатнашиш ва натижаларни аниқлаш фақат iq-math.uz платформаси орқали амалга оширилади.
2-босқич (18–21 апрель)
Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети биносида офлайн шаклда ўтказилади.
(5 та масала, 90 дақиқа)
Ғолиблар якуний натижаларга кўра аниқланади.
Натижалар iq-math.uz сайтида ва UDEA ижтимоий тармоқларида эълон қилинади.
IQМаth-2025 танловида иштирок этиш истагида бўлган ёшлар 2025 йил 10 февралдан 30 мартгача iq-math.uz сайти орқали рўйхатдан ўтишлари керак.
Рўйхатдан ўтмаган иштирокчилар олимпиадада қатнаша олмайди!
Ғолиблар учун қўшимча мукофотлар
Олимпиада ғолиблари учун мукофот жамғармаси – 2 миллиард сўм!
Энг юқори балл тўплаган мактаб жамоаси Англияда ёзги мактабга йўлланма қўлга киритади.
2-босқич иштирокчилари UDEA талабаси бўлса, 3 000 000 (уч миллион) сўм миқдорида "UDEA стипендияси" билан тақдирланади.
Олимпиада ташкилотчилари
IQМаth-2025 олимпиадаси ташкилотчиларидан бири бўлган UDEA университети замонавий иқтисодиёт ва технологиялар бўйича мутахассислар тайёрловчи етакчи олий таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. Университетда бизнес, молия, IT ва тилшунослик йўналишларида бакалавриат ҳамда магистратура дастурлари мавжуд.
2025 йил учун UDEA университети 200 та тўлиқ грант ажратган бўлиб, талабалар Coventrй университети дастурларида бепул таҳсил олиш ва кафолатланган ишга жойлашиш имкониятига эга бўладилар. Математика бўйича IQМаth-2025 олимпиадаси ҳақида батафсил маълумотни iq-math.uz сайти ҳамда UDEA расмий платформалари орқали олиш мумкин.
Олимпиадада иштирок этиш мутлақо БЕПУЛ!
Манбалар:
iq-math.uz | https://t.me/udeauz | https://t.me/Fan_olimpiadalari_M
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)