• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12777.52
    • RUB161.54
    • EUR14590.65
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Олий таълим тизими – энг биринчи ўринда ва тез фурсатда коррупциядан ҳоли бўла олган соҳадир

    Олий таълим тизими - Янги Ўзбекистонни барпо этувчи муҳим омилдир.  Таълим тизими салоҳияти қанча баланд бўлса, ислоҳотлар мақсадига эришиш имконияти шунча катта бўлади.  Шу сабабдан таълим салоҳиятига путур етказаётган муаммолар ва иллатларга барҳам бериш масаласи ўта долзарб. Бу каби иллатларнинг энг муҳимларидан бири – таълим тизимидаги коррупция ва порахўрликдир. Шу боисдан ушбу иллатларни бартараф қилиш, таълимдаги коррупция ва порахўрликнинг олдини олишга астойдил киришилган.

    Эътироф этиш лозим, давлатимиз раҳбарининг ташаббуси ва қатъий сиёсий иродаси туфайли тизимда коррупцияга қарши муросасиз кураш олиб борилмоқда. Хусусан, олий таълим соҳасидаги коррупциянинг асосий ва кенг тарқалган хавф-хатарлари, яъни манфаатлар тўқнашуви, плагиатдан фойдаланиш, ўқишга қабул қилиш ва билимларни баҳолашдаги порахўрлик ёки таниш-билишлик ҳолатлари, бюджет маблағларини талон-торож қилиш ва бошқа масалаларни атрофлича ўрганилиб, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни таҳлил қилинди ҳамда уни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди.

    Биринчидан, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнининг очиқ ва шаффоф тизими йўлга қўйилди. Абитуриентлар онлайн шаклда ҳужжат топширишлари, тест топшириш ҳудудини ихтиёрий белгилашлари ҳамда 5 тагача таълим йўналишини танлашлари билан боғлиқ имкониятларнинг берилиши бу борадаги коррупсиоген омилларни бартараф қилди.

    Иккинчидан, ўқитиш ва баҳолашнинг халқаро стандартларига ўтилди. Таълим жараёнида кредит-модуль тизими жорий қилинди. Бу ўқитиш ва баҳолашда шаффофликни таъминлаш, турли хил таъмагирлик ва коррупцион омилларни олдини олишга хизмат қилади. Ўқитишнинг кредит-модуль тизимида талабага ўзларининг қизиқишлари ва қобилиятларидан келиб чиқиб танлов фанларни ва профессор-ўқитувчиларни танлаш имконияти берилади. Олий таълим тизимини бошқаришнинг рақамлаштирилган тизими HEMIS дастурининг тадбиқ этилиши натижасида фанларни ўзлаштириш ва баҳолаш жараёнларида профессор-ўқитувчи ва талабалар ўртасидаги муносабатда инсон омили аралашувининг олди олинди. Дастур орқали талаба ва профессор-ўқитувчилар контингенти ва уларнинг ҳаракати тўғрисида аниқ маълумотга эга бўлиш имконияти яратилди.

    Университет битирувчилари диплом олиш жараёнида сарсонгарчилик, сансалорлик, турли коррупсиоген ҳолатларга тушмасликлари учун уларга HEMIS ахборот тизими орқали дипломнинг электрон шаклини юклаб олиш имконияти яратилди. 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб, ёзма усулда ташкил этилаётган якуний назоратлар тўлиқ ёзиб олиш учун мўлжалланган видеокамералар ўрнатилган аудиторияларда, дарс машғулотларинини олиб борган профессор-ўқитувчилар иштирокисиз ташкил этилмоқда. Бу ҳам коррупцион хавф-хатарни олдини олишга хизмат қиляпти.

    Учинчидан, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш жараёнлари рақамлаштирилди. Талабаларнинг ўқишини кўчириш бугунги кунда тўлиқ тартибга солинган. Ўқишни кўчириш учун талабалар керакли ҳужжатларни вазирликка онлайн топширади. Ушбу аризалар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат қабул комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, қарор қабул қилинади. Президентнинг 2022 йил 15 июндаги «Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига кўра, бир давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ўқишни кўчиришга қуйидаги икки ҳолатда рухсат берилади:

    Талаба оила қурса ва турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга ўқишини кўчирмоқчи бўлса;

    Давлат хизматчиси иш юзасидан бошқа ҳудудга кўчса ва турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзандининг ўқишини ўша ҳудудга кўчирмоқчи бўлса (ишга кирган вазирлик хати асосида). Қолган ҳолатларда «ички кўчириш»га рухсат йўқ – бошқа ҳудудга ҳам, ўз ҳудудидаги бошқа ОТМга ҳам.

    Хориждан ўқишни кўчиришга қуйидаги ҳолларда рухсат берилади:

    Мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ва ўтиш баллини тўплаш талаб этилади;

    Ўтиш баллини тўплай олмаса, бир марталик табақалаштирилган тўлов-контрак асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади. Хориждан мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди. Ўқишни кўчириш тўлиқлигича шаффоф ва коррупциядан холи тарзда ўтказилади.

    Тўртинчидан, профессор-ўқитувчиларнинг обрўйи ва мақоми оширилди. Уларнинг моддий даромади ва ижтимоий ҳимояси (уй-жой, машина, даволаниш) яхшиланди. Хусусан, профессор-ўқитувчиларга ипотека ва истеъмол кредитлари ажратиш, уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, санаторий ва курортларда даволанишини ташкил этиш масалаларига жиддий эътибор берилди. Бундай имконият орқали профессор-ўқитувчилар бошқаларнинг «қўлига қараб қолмай» фаровон ва соғлом ҳаёт кечиришларига замин яратилди.

    Бешинчидан, олий таълим муассасалари фаолиятининг очиқлиги таъминланди. Зарурий ахборотлар (таълим йўналишлари бўйича қабул квотлари, бўш иш ўринлари, молиявий ҳисоботлар, даромадлар ва харажатлар сметаси ва бошқ.) олий таълим муассасаларининг интернетдаги расмий сайтлари ва ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда. Шу билан бирга, таълим муассасаларида бошқарув, ўқув, илмий ва маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш мақсадида товар-моддий заҳиралар, мебель жиҳозлари, ўқув ва бошқа воситалар харидларини амалга оширишда «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонун талаблари асосида, электрон аукцион ва электрон дўкон орқали харидлар амалга оширилмоқда.

    Олтинчидан, олий таълим муассасаларига педагог ходимлар ва ишчи хизматчиларни ишга қабул қилиш бўйича шаффоф тизим йўлга қўйилди. Талабгорларни ишга олиш жараёнида мавжуд низом талаблари асосида ҳужжатларнинг малака талабларига мослигини текшириш, номзоднинг кенг дунёқараш ва илмий тафаккур соҳиби эканлигини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган суҳбатлар кенг жамоатчиликка намойиш қилинган ҳолда очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этила бошланди. Мавжуд бўш (вакант) иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий аппарат комплексига мунтазам киритиб борилиши таъминланди.

    Еттинчидан, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ва таълим муассасаларида коррупсиоген хавф-хатарларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш ишлари тизимли йўлга қўйилди. Президентнинг 2020 йил 27 майдаги «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан, барча олий таълим муассасаларида коррупцияга қарши курашиш «Комплаенс назорат» тизимини бошқариш бўлими ҳамда бўлим негизида  коррупцияга қарши курашиш бўйича талаба-ёшлар клуби ташкил этилди.

    Шунингдек, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, талабаларнинг хавфсизлиги ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида талабалар билан ишлашга масъул профилактика инспекторлари фаолияти йўлга қўйилди. Натижада, олий таълим муассасаларида «Талабабай» ишлашнинг янгича механизми шаклланди, талабалар томонидан содир этиладиган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг сони сезиларли даражада камайди.

    Талабалар ва ота-оналарни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупсиоген ҳолатларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида мурожаатларини электрон қабул қилиш учун барча таълим муассасалари ректорлари ва раҳбар ходимларининг махсус ботлари ишга туширилди.

    Хулоса қилганда, олий таълим тизимида коррупциянинг олдини олиш ва унинг ҳар қандай кўринишларига қарши муросасиз курашиш ишлари қисқа фурсатда ўз самарасини бера бошлади. Айни даврда Ўзбекистон олий таълими соҳасида сезиларли ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда. Билим даргоҳларининг қиёфаси ўзгариб, моддий-техник базаси яхшиланяпти, илмий ишланмаларни молиялаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш кучайтирилмоқда, жумладан, профессор-ўқитувчиларнинг даромадлари ҳам ошмоқда. Буларнинг барчаси олий таълимга бўлган ёндашувни ўзгартириб, унинг сифати ҳамда даражасини кўтаришга хизмат қилиши аниқ.

    Элёр Ибрагимов

    Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректор

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    15.08.2022, 19:30   Изоҳ (0)   15411
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    TBC банк: Ўзбекистонда рақамли технологияларга ўтиш даври

    15.08.2022, 18:00

    Молиявий саломатлик: «касал» бўлмаслик учун учта қоида

    15.08.2022, 12:00

    Credit House’дан хонадон сотиб олиш учун ажойиб таклиф – «Юнусобод» турар жой мажмуаси!

    15.08.2022, 09:00

    Тошкентда «Қурилиш соҳаси ходимлари куни» муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди

    14.08.2022, 15:00

    Жаҳонга машҳур Rockstar энергетик ичимликлари Ўзбекистонда (18+)

    14.08.2022, 12:00

    «Xon Saroy» компанияси навбатдаги «Ayvon» номли лойиҳасини фойдаланишга топширди

    13.08.2022, 15:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Америка авиакомпаниялари самолётларда Starlink хизматини ўчира бошлади

    Дунё | 8 июн, 23:55

    АҚШ ва Хитой савдо божлари борасида Лондонда учрашув ўтказади

    Дунё | 8 июн, 23:05

    Франция Германияни мағлуб этиб Миллатлар Лигаси бронза медалини қўлга киритди

    Спорт | 8 июн, 22:38

    Францияда электроскутер сабаб юзага келган ёнғинда 4 киши ҳалок бўлди

    Дунё | 8 июн, 22:10

    Тошкент марказида “Салом, Мундиал” супершоуси бўлиб ўтади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:52

    Шимолий Кореяда май ойида муваффақиятсизликка учраган кема қайта сувга туширилди

    Дунё | 8 июн, 21:45

    Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб Тошкентнинг айрим кўчаларида ҳаракат чекланади

    Ўзбекистон | 8 июн, 21:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.