InfinBANK обуна асосидаги ва комиссиясиз карталарни ишга туширмоқда!
Комиссиялардан эркинлик учун обуна нархи қандай:
- Visa Classic Zero — ойига 1 АҚШ доллари;
- Visa Platinum Zero — ойига 5 АҚШ доллари.
Ёки умуман бепул — агар картада маълум миқдорда маблағ сақласангиз, тўлов ундирилмайди. Картадаги барча маблағлар доим фойдаланиш учун очиқ. Ҳаммаси оддий ва шаффоф.
Обунага нималар киради:
- Visa Direct орқали бепул ўтказмалар — телефон рақами ёки карта рақами орқали (белгиланган лимитлар доирасида);
- InfinBANK банкоматлари ва терминалларидан нақд пулни бепул ечиш;
- Харидлар учун бепул хизмат кўрсатиш — карта орқали тўловлар учун комиссия йўқ;
- Карта бепул расмийлаштирилади ва етказиб берилади.
Visa Classic Zero — комиссиялардан эркинликнинг янги тренди!
“Биз Visa Uzbekistan билан ҳамкорликда Ўзбекистондаги Visa карта эгалари имкониятларини кенгайтирганимиздан фахрланамиз. Биз мижозларга максимал даражада шаффоф шартлар асосида, асосий операциялар учун комиссиясиз маҳсулотни таклиф этдик. Бундай ёндашув одатий банк хизматлари ҳақидаги тасаввурни ўзгартиради: ҳаммаси шаффоф, олдиндан башорат қилинадиган ва яширин шартларсиз. Бу ҳақиқатдан ҳам — ҳар бир харид ва ҳар бир пул ўтказмасида ҳақиқий эркинлик”, дейди чакана маҳсулотлар бўйича Бошқарув раиси ўринбосари Руслан Каримов.
InfinBANK ҳеч қандай яширин комиссияларни қўлламайди ва мижозларга тўлиқ ишонч ҳамда очиқ шартларни таклиф қилади. Ҳаммаси тушунарли — ҳаммаси обуна асосида.
Visa Platinum Zero билан — премиум сегмент янада яқинроқ:
- Ташкентдаги АNJIR Lounge ҳамда бошқа аэропортларда бизнес залларига кириш имкони;
- Visa орқали дунё бўйлаб чегирмалар ва махсус таклифлар;
- Аmirsoy Resort’да дам олиш ва кўнгилочар хизматларга 10% чегирма;
- Меҳмонхоналарни брон қилишда имтиёзлар.
“Биз замонавий ва қулай молиявий маҳсулотни таклиф қилмоқдамиз. Обуна формати — бу банк хизматларини янада соддароқ, тушунарлироқ ва мижозга яқинроқ қилади”, дея изоҳ берди халқаро тўлов тизимлари билан ишлаш бўлими бошлиғи Камила Нурназарова.
Картани InfinBANKнинг исталган бўлимида ёки мобил илова орқали расмийлаштириш мумкин.
Шартлар, лимитлар ва тарифлар — ҳаволада.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)