• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолашга оид қарор лойиҳаси эълон қилинди. Асосий тафсилотлар

    Ҳукуматнинг “Йўл ҳаракати қоидабузарликларини жарима баллари асосида баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қарор лойиҳасида нималар ҳақида сўз борган?

    Маълум қилинишича, жарима баллари ҳайдовчиларга нисбатан фақат ЙҲХХ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар асосида ҳисобланади.

    Йўл ҳаракати қоидабузарликлари учун жарима баллари “E-jarimaball” модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган тартибда ҳисоблаб борилади.

    12 ой мобайнида йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган ҳайдовчиларга рағбатлантириш тариқасида, кейинги даврда йўл ҳаракати қоидаларини биринчи марта бузганлиги учун биринчи жарима бали ҳисобланмайди.

    Ҳайдовчиларнинг охирги ҳуқуқбузарлиги учун жарима бали ҳисобланган вақтдан бошлаб, улар 6 ой давомида йўл ҳаракати қоидабузарликларига доир бошқа ҳуқуқбузарлик содир этмаган тақдирда, унинг умумий жарима балларидан икки жарима бали айириб ташланади.

    Агар ҳайдовчилар жарима балларининг умумий миқдори икки жарима балидан кам бўлган тақдирда, барча жарима баллари айириб ташланади ҳамда жарима балларини ҳисоблаш муддати биринчи ҳуқуқбузарлик содир этилган вақтдан янгидан бошланади.

    Ҳайдовчилар ўзининг жарима баллари ҳақидаги маълумотларни “E-jarimaball” модули ва махсус мобил илова ҳамда Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олади.

    Ҳайдовчиларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузганликлари учун тўплаган ҳар бир баллари уларга SMS хабар юбориш орқали огоҳлантирилади.

    Жарима баллари асосида транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг электрон маълумотлар базаси жорий этилади.

    Қарор 2025 йил 1 майдан эътиборан кучга киради.

    Ҳайдовчилар томонидан содир этилган қайси қоидабузарлик учун қанча жарима баллари ҳисобланади?

    Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва рухсатномасиз қорайтирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун 0,5 балл берилади.

    Шунингдек:

    • Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 0,5 балл;
    • Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини 20 км/соатдан кўп, 40 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 1 балл;
    • Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини 40 км/соатдан кўп, 60 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 1,5 балл;
    • Ҳайдовчиларнинг белгиланган ҳаракат тезлигини 60 км/соатдан кўп, 80 км/соатдан кўп бўлмаган катталикда ошириб юбориши учун 2 балл берилади.

    Шу билан бирга, ҳайдовчилар светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ўтишига 1 балл берилади.

    Бундан ташқари, ҳайдовчиларнинг йўлнинг қарама-қарши томонига ёки бўлагига чиқиши, худди шунингдек авария ҳолати юзага келишига сабаб бўлса 2 балл берилади.

    Бундан ташқари, ЙТҲ қатнашчиларининг ҳодиса юз берган жойдан кетиб қолишига ҳам 2 жарима бали берилади.

    Ўзбекистонда ҳайдовчилар ҳуқуқбузарликлари учун жарима баллари тизими жорий этилиши ҳақида 2022 йилнинг февралида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маълум қилинганди. Ўша йилнинг апрелида “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Унда ҳар бир йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун 12 ой давомида алоҳида жарима баллари ҳисоблаб борилиши белгиланди.

    Мазкур тизим 2022 йил 1 декабрда ишга тушиши керак эди. ЙҲХХ бу тизим кўзда тутилган санадан бошлаб тест режимида ишга туширилишини, дастурий таъминот синовдан ўтказилиб, аниқланган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан кейин ишга туширилиб, ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланишини маълум қилди. 

    Қонунчилик палатаси жарима баллари кўзда тутилган қонунни 2023 йил 28 ноябрда қабул қилганди. Сенатда биринчи марта 2024 йил 16 августда куни кўриб чиқилиб, уни такомиллаштириш ва якунлаш учун Сенат ва Қонунчилик палатасининг келишув комиссиясига қайтарилганди. 2025 йил 24 январда қонун қайта кўриб чиқилиб, маъқулланди.

    21 март, 14:25   Изоҳ (0)   13249
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #жарима#машина#қоидабузарлик#ЙТҲ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «321 нафар ҳайдовчи тезликка риоя қилмаган, 68 нафари маст ҳолда машина бошқарган». Миришкорда ҳайдовчилар ҳаддидан ошгани айтилмоқда

    29.11.2019, 11:13

    Қашқадарёда мультирадарлар билан жиҳозланган патруль автомобиллари ҳаракатланишни бошлади

    02.09.2021, 13:28

    Андижонда 8-синф ўқувчиларига Matiz’ини ижарага берган шахс аниқланди

    25.03.2023, 10:10

    Нукусда тўй кортежида йўл талашган 15 та машина ҳайдовчисига чора кўрилди

    20.01.2024, 12:20

    Бектемирда 55 та жаримани тўламаган аёлдан машинаси олиб қўйилди

    15.03.2024, 21:31

    Қамчиқ довонида жарималардан 100 млн сўм қарзи бор Nexia-2 ушланди

    02.05.2024, 09:37

    Тошкентда тўй куни машина люки ва ойнасидан танасини чиқариб ҳаракатланган келин-куёвга чора кўрилди

    08.05.2024, 08:50

    Тошкентда 200 га яқин қоидабузарлик содир этган ҳайдовчининг Tesla’си хатланди

    06.06.2024, 11:15

    “Дарё” дайжести: 20 июннинг энг муҳим хабарлари

    20.06.2024, 22:35

    “Йўлларда болалар ўлими учун сиёсий жавобгарлик бўлиши керак” — жамоат фаоллари аянчли ЙТҲлар ҳақида

    05.07.2024, 20:20

    Эронда талаба қиз ҳижобга қарши норозилик билдириш мақсадида кўчада ечинди

    03.11.2024, 18:22

    Эронда кўчада ярим яланғоч юрган қиз тақдири маълум бўлди 

    10.11.2024, 17:10

    Радарсиз йўллар, камерасиз чорраҳалар, арзон бензин ва сигнал чалмайдиган ҳайдовчилар. Куала Лумпурда бир кун

    19.11.2024, 07:00

    Эронда ҳижоб ўраш қоидаларини бузган аёллар учун махсус “клиника” очилади

    15.11.2024, 09:20

    Пискентда итлар отилгани бўйича маълумот берилди

    17.11.2024, 12:58

    Тақиқланган жойда тўхтаган таксичилар ҳам жаримага тортиладими? Очиқ қолаётган саволлар

    22.11.2024, 19:58

    Эрон аёллар кийимига оид қонунларни кучайтирди

    04.12.2024, 21:00

    Парламентдаги тортишув: Алишер Қодиров ва депутатлар автобус йўлаклари масаласида спикерга қарши чиқди

    12.12.2024, 20:21

    Судлашув, ажрим ва хиёнат. 2024 йилда ўзбек шоу-бизнесида энг кўп муҳокамага сабаб бўлган вазиятлар (фото, видео)

    1 январ, 09:15

    Асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирган Марказий банк, товламачиликда гумонланиб, қамоққа олинган Nazorat.uz канали маъмурлари, Бухорода туғуруқ вақтида вафот этган а...

    23 январ, 22:50

    Озода Нурсаидованинг клипи сёмкасида ногиронга айланган актриса воқеаси. Аслида нима бўлганди?

    12 март, 12:50

    Ҳукумат белгиланган тезликдан юқори ҳаракатланганда қўлланиладиган чегирмани оширишга оид қонун лойиҳасини парламентга киритди

    15 март, 18:11

    Клип олиш вақтида “Гелик” тагида қолиб, ногирон бўлган актриса: қонунчилик бу борада нима дейди?

    15 март, 21:01

    АПЛ. “Манчестер Сити” ўз майдонида “Брайтон” билан дуранг ўйнади

    15 март, 21:58

    Ўзбекистонда шахсларни уларнинг розилигисиз тасвирга олиш тақиқланиши мумкин

    17 март, 13:53

    Автобус йўлагига кирган ҳайдовчиларга жазо миқдори белгиланди

    17 март, 22:05

    “Сал қолишига сал қолди”: Навоийда пойга ўйнаган йигитлар аварияга учради (видео)

    17 март, 23:36

    Ўзбекистонда заргарлик соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорлари оширилмоқда

    19 март, 10:05

    Ўзбекистонда биринчи марта маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркорлар жавобгарликдан озод қилинади

    19 март, 12:19

    “Ҳудудий электр тармоқлари” Жиззах филиали директори наркотик модда билан қўлга тушди

    19 март, 16:28

    Самарқандда ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 10 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди

    19 март, 20:55

    Еврокомиссия Google’ни Европа иттифоқида рақобат қоидаларини бузганликда айблади

    19 март, 23:55

    Маоши ошириладиган боғча ва мактаб директорлари, наркотик модда билан қўлга тушган “Ҳудудий электр тармоқлари” Жиззах филиали директори, экофаоллар учун таъсис эти...

    19 март, 23:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Турк сериалларида ёшидаги катта фарққа қарамай томошабинлар меҳрини қозонган 7 жуфтлик

    Кино | 22 август, 19:55

    Мирзиёев, Бердимуҳамедов ва Алиев учрашуви: транспорт, энергетика ва савдо соҳасида келишувга эришилди

    Ўзбекистон | 22 август, 19:46

    Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича Россия ва АҚШ ўртасидаги музокараларга дарз кетиши мумкин

    Дунё | 22 август, 19:40

    Ҳиндистонда полиция каптарни қўлга олди

    Дунё | 22 август, 19:30

    БМТ бош котиби Ғазодаги очликни сунъий офат деб атади

    Дунё | 22 август, 19:20

    Бош вазирга қўнғироқ қилиш имконияти ва Турдимовнинг устозлиги: Сурхондарё ҳокими билан эксклюзив суҳбат

    Ўзбекистон | 22 август, 19:08

    Ўзбек йўлсозлари тарихда илк марта объектни 48 соатда қуриб фойдаланишга топширди

    Ўзбекистон | 22 август, 18:55

    Уй бекасидан муваффақиятли тадбиркоргача: ажойиб ғоялари ортидан бойиб кетган аёллар ҳикояси

    Лайфстайл | 22 август, 18:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.