• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    ДТМ журналист берган савол учун «Gazeta.uz» нашридан 200 млн сўм ундирмоқчи. Ҳуқуқшунос бу ҳолатни шармандалик деб атади

    Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев ДТМ матбуот анжуманида берган саволи учун журналистдан 200 миллион сўм ундирмоқчилиги тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    4 декабрь куни «Gazeta.uz»да мақола эълон қилинган. Унда АОКАда таълим сифатини ошириш, малака талабларига мувофиқ ўқитувчиларни танлаш, ўқитиш усулларини такомиллаштиришга бағишланган матбуот анжумани ўтказилгани баён қилинган. Анжуманда 3 октябрь куни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг кўрсатмаси билан ДТМ тегишли ҳокимликлар ва вазирликлар билан биргаликда Сирдарё вилоятидаги мактаб директорлари, вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамда туман (шаҳар) халқ таълими бўлими ходимларининг раҳбарлик қобилияти ва бошқарув маҳорати, методистлар ва ўқитувчиларнинг тегишли фан ва давлат тили бўйича билимларини аниқлаш мақсадида 7—15 октябрь кунлари тест синовлари ўтказилгани айтилган.

    Ушбу тест натижаларида вилоятдаги 12261 нафар педагог ва мактаб директорларининг 66 фоизи қониқарсиз баҳо олгани маълум қилинган.

    Матбуот анжуманида иштирок этган «Gazeta.uz» колумнисти Комил Жалилов Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаровга ушбу тестдан намуналар ўқиб эшиттириб, уларнинг ғализ тузилгани ўқитувчи ва мактаб директорининг ярмидан кўпи тест синовларидан ўта олмаганига сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини айтган.

    Алишер Умаров эса тест саволлари ДТМ базасидан, абитуриентлар университетларга кириш учун топширадиган тестлардан олинганини, ДТМ эса бу тестларни мактаб дарсликлари асосида тузишини билдирган.

    ДТМ эса «Gazeta.uz» колумнисти ўқиб эшиттирган тестлар нотўғри ва ДТМ базасида йўқлигини айтмоқда ва нашрни ёлғон маълумот тарқатганликда айблаб судга бериб, ДТМ обрўсига путур етказганлиги учун 200 миллион сўм маънавий зарар ундириш ниятида.

    «ОАВни судга бериб бўлмайди, ОАВни судга берган давлат ташкилоти тугатилсин» демоқчи эмасман. ОАВни ҳам судга бериш мумкин ва бу жуда унақа ёмон иш эмас. Телефон ёки бошқа йўллар билан босим қилгандан кўра бу ўта демократик йўл. Ким ҳақ бўлса, судда ютиб чиқсин», — дейди воқеага муносабат билдирган ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев.

    Унинг айтишича, давлат ташкилоти ОАВни фақат ўта фавқулодда вазиятлардагина судга бериши керак. Яъни судга беришга сабаб бўлган ҳолат ўта оғир оқибатларни келтириб чиқарган бўлиши лозим. Қолган вазиятларда шунчаки нашр билан боғланиб, раддия беришни сўраши ёки ўз расмий саҳифаларида муносабат билдириши керак.

    Суд харажатлари, узоқ давом этадиган суд жараёнларида ДТМдан қатнашадиган вакилларнинг иш ҳақи, транспорт харажатлари ва ҳ.к. чиқимларнинг ўзи судга бериш фойдадан кўра зарар эканлигини англатади. «Албатта, ДТМ буларни ўйламайди, чунки давлат бюджетидан ҳамда абитуриентлардан олинадиган тўловлардан, яъни халқ пулидан кун кўради», — дейди у.

    «Шунингдек, давлат ташкилотининг ОАВдан маънавий зарар сўрашини-ку мутлақо ҳазм қилиб бўлмайди. Бу ўта кулгили ва шармандали ҳолат. Яна қайтараман, ўзи халқ пулидан кун кўрсанглар, яна халқдан маънавий зарар ундиришни талаб қилишга уялмайсизларми? ДТМ тижорат ташкилоти эмас-ку, ОАВда чиққан хабар туфайли фойдадан қуруқ қолган бўлса.

    Хорижда давлат ташкилотлари ОАВни судга берса (бунақаси кам учрайди), рамзий 1 доллар талаб қилади. Чунки давлат ташкилотининг мақсади суд орқали фақат ҳақиқатни аниқлаштириш бўлади, халқдан пул шилиш эмас.

    Агар давлат ташкилотининг раҳбари ёки бирор вакилининг шаъни ва қадр-қиммати топталган бўлса, унда ўша мансабдор ташкилот номидан эмас, ўз номидан судга берса ҳамда маънавий зарар талаб қилса, тўғри тушуниш мумкин. Аммо расман давлат ташкилоти номидан ОАВдан 200 миллион сўм талаб қилса, бу шармандалик.

    Уялинг, Мажит Каримов, уялинг...», — деган Хушнудбек Худойбердиев.

    Унинг қўшимча қилишича, ДТМ билан судлашиш бўйича камтарона тажрибаси бор. «Улар ўтган йили «Kun.uz» нашрини ҳам ўта кулгили асослар билан судга беришган ва 50 миллион сўм маънавий зарар сўрашганди. Ўшанда судда «Kun.uz» номидан вакил бўлиб қатнашгандим. Суд якуни бўйича ДТМ бир тийин ҳам ололмаган», — дея эслаб ўтган у.

    «ДТМ директорига судга бериш тўғрисида ким ақл ўргатяпти билмадим-у, лекин арзимаган важ учун ОАВ билан судлашиб юргунча олдингизда турган минглаб муаммоларни ҳал қилсанглар бўлмайдими? Мана, 2019 йил тугади, лекин ҳалигача келгуси йилда қайси йўналишда қайси фанлардан саволлар тушиши аниқ эмас.

    Ёки ўтган йилги тестларда телефон алоқасини тутадиган қурилмалар ишлагани йўқ, абитуриентлар тест пайти бемалол интернетда ўтиришди. Синаш учун ўзим павильонларга бориб, текшириб кўрганимда ҳам ичкарида телефоним ишлаганини яхши биласизлар. ОАВ ва журналистлар билан судлашгунча асосий вазифаларингизни қилсангиз бўлмайдими?», — дея ўз муносабатини якунлаган Хушнудбек.

    Ҳуқуқшунос ўз фикрининг сўнгида «Gazeta.uz» ҳамда унинг колумнисти Комил Жалиловга суд жараёнларида ҳуқуқшунос сифатида беминнат ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.

    20.12.2019, 16:04   Изоҳ (0)   24142
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда янги университет ташкил этилади

    20.12.2019, 15:44

    Янги йилдан меҳнат дафтарчаси ва меҳнат шартномаси электрон шаклда тўлдирилади

    20.12.2019, 14:47

    ХПК модератори 16 февраль ва Андижон воқеалари пайтидаги цензура ҳақида гапирди

    20.12.2019, 14:05

    Ўзбекистонда сайтлар, ижтимоий тармоқлар яна ёпиб қўйилиши мумкинми?

    20.12.2019, 13:35

    Метронинг Чилонзор йўналишида поезд тўхтаб қолди

    20.12.2019, 13:19

    Хушнудбек Худойбердиев: Кунимиз «қовунчилар»га қолмаслиги учун ҳам сайловга борайлик (видео)

    20.12.2019, 13:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.