• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “17 йил мактабда ишладим” — собиқ ўқитувчи, деҳқон ва фермер Умид Умаров нега санъатни танлади?

    “Браво” кулги жамоасининг аъзоси Умид Умаров 13 март куни 44 ёшни қаршилади. Тасодифан санъатга кириб қолган, собиқ ўқитувчи, айни кунда эса фермер бўлган ижодкор ҳақида нималарни биласиз?

    “Қишлоқнинг энг бахтли боласиман”

    Умид Умаров 1981 йили Фарғона вилоятининг Данғара туманида ўқитувчи хонадонида дунёга келган. У бахтли ўтган болалиги ҳақида ҳамиша тўлқинланиб гапиради.

    Фото: Instagram

    — Оилада тўрт ўғилмиз, отам раҳматли ўқитувчи, онам эса боғча тарбиячиси бўлган. Аммо бир оз улғайиб қолганимиздан кейин онам ишдан кетишга ва бизнинг тарбиямиз билан шуғулланишга қарор қилган. Жуда шўх, ерга урса осмонга сапчийдиган бола бўлганман. Аммо ҳеч қачон меҳнатдан қочмасдим. Уйимизда катта узумзор бор эди. У ерда ҳам ишлардик, қўшимчасига балиқ ва чорва молларини боқиш билан ҳам шуғулланардик. Қишлоқнинг энг бахтли боласи бўлганман деб мақтана оламан. Мол боқиш баҳонасида далага чиқиб, ўрдак ва балиқ овлардик, ҳатто, эрмак учун илон овлаган пайтларимиз ҳам бўлган, дейди Умид Умаров.

    “Отам ҳеч қачон нолимасди”

    Комик отасини хотирлар экан, унинг ниҳоятда қаноатли инсон бўлгани ва болаларини меҳнатга ўргатгани ҳақида гапиради.

    Фото: Instagram

    — Ҳозир ўйлаб қарасам, отамнинг маоши жуда кам бўлган экан. Аммо унинг бирор марта нолиганини эшитмаганман. Ҳеч тиним билмайдиган инсон бўлган, дарсдан кейин деҳқончилик билан шуғулланарди. Шу боисдан ҳам биз болаликдан меҳнатга ўрганганмиз. Ака-укаларим билан катта узумзорларни ҳам парваришлаш қўлимиздан келарди, дейди Умид Умаров.

    “Имтиҳондан икки йил йиқилганман”

    Умид Умаров мактабни тамомлаб, университетга ҳужжат топширгани, аммо ҳар гал етмай қолган кичик балл сабаб ўқишга киролмаганини эслайди.

    Фото: Instagram

    — Ҳўжа қишлоғидаги 34-мактабни тамомлаб катта орзу-умидлар билан Тошкентга келганман. Ўзбекистон Миллий университетининг “Биология” факультетига ҳужжат топширганман. Аммо икки йил кетма-кет “йиқилганман”. Кўп балл етмаса ҳам унчалик алам қилмасди, бор-йўғи 2-3 балл мени икки йил умримни қаритган.

    “Учинчи йил ҳам кирмасам уят бўлади”, деб Учкўприк туманидаги қайта тайёрлов курсида ўқишга қарор қилганман. Учинчи уринишда 13 мингта тест савол-жавобларини ёдлаб ўша йили бюджет асосида ўқишга қабул қилинганман, дейди Умид Умаров.

    “Санъаткор бўлиш хаёлимда ҳам бўлмаган”

    Биолог талабанинг қандай қилиб санъат соҳасига кириб қолгани кўпчилик учун қизиқ бўлса керак.

    Фото: Instagram

    — Аслида мен санъатга қизиқмаганман. Гапиришим оддий, жайдарича. Университетда ўқиётганимда “Қувноқлар ва зукколар” мусобақаси ўтказиларди. Факультет номидан жамоага қўшилганман. Аслида мен ниманидир ўйлаб гапирмайман, ўзим кўрган, билган қишлоқ одамларининг феъл-атворини олиб чиқаман. Масалан, илонга нос чектирардик деган ҳазилим ҳам аслида ҳақиқат. Болалигимдан бундай номақбул иш билан ҳам шуғулланганман, дейди Умид Умаров.

    “17 йил мактабда ишладим”

    Умид Умаров 17 йил ўқитувчилик қилгани ва қайси сабабларга кўра бу соҳадан кетишга қарор қилгани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Биология ва табиатдан оқилона фойдаланиш бўйича мутахассисман. Аммо бу касбни ташлаб қўйдим, шуғулланмаяпман деёлмайман. Чунки 44 ёшга кирган бўлсам, деярли 40 йил умрим табиат билан уйғунликда ўтди. Ҳозир ҳам деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланаман. Ўрганганларим анча асқатди.

    Университетни битириб, мактабга ишга кирганман. Тошкентнинг Себзор даҳасидаги мактабда 17 йил ишладим. Жуда қаттиққўл ва талабчан бўлганман. Тажриба орттиргандан кейин устозларнинг ҳам даври келади. Мен ҳам ана шу натижага эришаётган пайтимда педагогликдан кетишимга тўғри келди. Фаолиятим санъатга бурилиб кетди, баъзан бундан афсусланаман, дейди Умид Умаров.

    “Деҳқончиликнинг сирлари бор”

    Умид Умаров фақат санъатнинг ортидан тирикчилик қилмайди. Унинг катта ер майдони бор ва унинг ортидан яхшигина даромад топади.

    Фото: Instagram

    — 60 сотих ер майдоним, 40 сотих иссиқхонам бор. Ҳар мавсумда турли экинларни экамиз. Буғдой, мош, маккажўхори, ҳандалак, қовун, тарвуз, ловия, картошка саримсоқпиёз, хуллас экинларимизнинг тури кўп. Иссиқхонага эса асосан помидор, бодринг ва булғор қалампири экилади. Боғимиздан эса сара узум, шафтоли ва бодом мевалари халққа етказилади.

    Деҳқончиликдан топадиган йиллик даромадим ёмон эмас. Уруғ, ўғит, сув, ер ижараси, ишчи харажати ва техникаларга сарфланган пулдан кейин камида 120 миллион даромад топаман. Тўғри, баъзи йиллари зарар кўрган пайтларим ҳам бўлган. Чунки ҳар соҳада бўлганидек, деҳқончилик ва боғдорчиликнинг ҳам ўзига яраша сирлари бор, дейди “Браво” кулги жамоаси аъзоси Умид Умаров.

    “Мен учун энг катта айрилиқ”

    Қаҳрамонимиз отасини йўқотгандан кейин руҳий тушкунликка тушгани ва анча ўзини қўлга ололмагани ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Ҳар бир фарзанд учун ота-онаси идеалидаги инсон бўлади. Онамдан китобсеварликни, отамдан эса меҳнаткашликни ўрганганмиз. Бобур, Собир, Сардор ва Умид деб тўрт ўғлини ёнига олиб, эркак киши учун керак бўладиган ҳунарларни ўргатган. Мана ҳозир балиқчилик билан ҳам шуғулланаман. Чунки отам 7-8-синфлигимиздан бошлаб, кичик ҳовузча қилиб, балиқ боқишни ўргатганди. Нафақат мен бошқа ака-укаларимнинг ҳам бу борада тажрибаси етарлича.

    Афсуски, 36 ёшимда отамдан айрилдим. Икки ойдан кейин концерт беришимиз керак эди. Шу қадар руҳий тушкунликка тушганманки, бировни кулдириш тугул, ўзимни қўлга ололмасдим. Бу ҳолат икки йил давом этди. Ҳозир ҳам отам билан боғлиқ хотираларни эсласам, кўнглим бўшаб кетади, дейди Умид Умаров.

    “Миллион”нинг бўлинишига нима сабаб бўлган?

    Умид Умаров бу саволга ниҳоят қуйидагича жавоб берди.

    Фото: Instagram

    — Бир сўз билан айтганда нафс сабаб бўлган. Чунки одамларга танилиб, тўйларга таклиф этилишни бошлагандан кейин, ҳар қандай ижодкор соққа қилиб олишим керак дейди. Аммо бу нарса бошқаларга ёқмаган. “Брендни ушлаш керак, тўй ва концертларда чиқилмасин”, деган талаб қўйилган. Турган гапки, бу айримларимизга ёқмаган. Улар гуруҳни тарк этиб алоҳида жамоа бўлишни маъқул кўришган. Икки томон ҳам ўзича ҳақ. Ризқимиз бўлак экан, кетишимиздан ҳеч ким, ҳатто ўзимиз ҳам хурсанд бўлмаганмиз. Шахсан менинг ҳеч кимга адоватим йўқ, ҳаммаларини ҳурмат қиламан, дейди Умид Умаров.

    “Миркомил Мусаевнинг кетиши оғир таъсир қилди”

    Умид Умаров “Миллион”ни тарк этганлар учун афсусда экани, улар билан боғлиқ хотираларни кўп эслаши ҳақида гапирди.

    Фото: Instagram

    — Инсон учун илк таркиб барибир қадрли бўлиб қолади. Ҳозиргиларнинг ҳам ижоди зўр, аммо Миркомил ака, Алишер ёки Умид билан боғлиқ яхши хотираларимиз кўп эди. Миркомил Мусаев санъатни тарк этгани, менга жуда оғир таъсир қилди. Ҳатто, хайрлашиш учун ҳам бормадим. Чунки у инсон билан бирга ўқиганмиз, санъатда нимагаки, эришган бўлсак, биргаликда бўлган, дейди Умид Умаров.

    “Ҳеч бир аёл идеал эмас”

    Фото: Instagram

    — Бу йил оила қурганимга 20 йил тўлади, ўғил-қизларим ҳам улғайиб, бўйим тенгги бўлиб қолишди. Ҳеч бир аёл идеал эмас, мана мен зўрман деганининг ҳам ўзига яраша камчиликлари бор. Ҳамма гап сабрда ва бир-бирини қўллаб-қувватлашда бўлса керак. Бўлмаса, оила-оила бўладими, дейди Умид Умаров.

    19 март, 14:37   Изоҳ (0)   6816
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Браво#Миллион#қизиқчи#Умид Умаров

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чиқинди тўкиш учун жанжал, Отабек овчи, Жавоҳир Зокиров тавсияси. Машҳурлар карантинда (фото ва видео)

    10.04.2020, 08:25

    Ўзбекча «Қашқирлар макони», шоу-бизнесда хола мавзуси ва Манзурадан онлайн ош. Машҳурлар карантинда нималар билан банд? (фото+видео)

    13.04.2020, 22:31

    Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    15.03.2022, 20:21

    Мусиқий билимга эга бўлмаган, клиплари ҳеч қачон телеканалларда кўрсатилмаган юлдуз. Жалолиддин Аҳмадалиевнинг илк яккахон концертидан репортаж (фото, видео)

    08.06.2022, 18:46

    Йилига 120 миллион сўм: Нафақат санъатдан, балки деҳқончиликдан ҳам катта маблағ топаётган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    05.09.2022, 15:45

    20 мингдан 500 минг сўмгача: «Халқлар дўстлиги» саройида йил охиригача ўтказилиши режалаштирилаётган концертларга кириш қанчага тушади?

    09.09.2022, 19:50

    «Ўзавтомоторс сизни миниб юрибди». Даврон Кабуловнинг ҳайдовчиларга мурожаати, Аваз Охун Эйфелни «ютди». Instagram янгиликлари

    09.11.2022, 22:22

    Instagram: Янги уйга кўчган Юлдуз Турдиева, оёғини жароҳатлаб олган Дурдона Қурбонова, Дилдора Ниёзова Умра сафаридан қайтди

    17.12.2022, 22:13

    Шукурулло Исроилов — «морг»да, Севара Назархон — «Ипподром»да. Машҳур бўлишидан аввал ўзини турли соҳаларда синаб кўрган ўзбекистонлик санъаткорлар (видео)

    03.01.2023, 16:02

     “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 

    10.06.2023, 22:03

    Instagram: Ўғилли бўлган Даврон Кабулов, ўзбекча рекламада суратга тушган Сами Насери, кўп болали отага айланган Отабек Мирзахолов

    23.10.2023, 22:15

    8 ёшдан ишлай бошлаган, спорт билан профессионал даражада шуғулланган ва киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 35 ёшда (фото, видео) 

    23.10.2023, 19:14

    Омадсиз фарзанд бўлиб туғилган, бозорда “пишган” ва отасига қарши бориб актрисаликни танлаган Хонзода Қамбарова 25 ёшда (фото, видео)

    14.03.2024, 12:50

    Касаллиги сабаб футболчи бўлолмаган, мухлисасига уйланган ва эфирдан четлаштирилган Даврон Кабулов 37 ёшда (фото)

    21.06.2024, 14:40

     “40 кунда икки яқинимни тупроққа қўйдим”. Жамшид Норматов ҳаётидаги жудоликлар ва “Браво”да ижодни давом эттирмагани сабаби ҳақида (видео)

    15.10.2024, 10:50

    “Браво” кулги жамоасининг янги концерт дастуридан репортаж (видео)

    16.10.2024, 20:48

    “Қозоғистонда синган қўлим билан саҳнага чиққанман”. Умида Мирҳамидова соғлиғидаги муаммоларга қарамай концерт ва тўйларга боргани ҳақида (видео)

    17.10.2024, 10:55

    “Браво”дан кетиб, даромади ошган, институтга кириш учун пул тўплаган ва Spark’да киракашлик қилган Шаҳло Зоирова 36 ёшда (фото, видео)

    22.10.2024, 09:10

    Instagram: Шаҳло Зоированинг ретро услубидаги туғилган куни, Фарангиз Холиқова турмушга чиқяпти, Муниса Ризаеванинг энг катта орзуси ушалди 

    21.10.2024, 22:22

    Исроил ярим аср ичида илк марта Сурия ҳудудига бостириб кирди — NYT 

    09.12.2024, 15:35

    Ўлик интернет назарияси

    16.12.2024, 15:24

    Instagram: Шафоат Раҳматуллаева реанимацияда, Нилуфар Усмонова ўғлини қачон уйлантиради? Индира Мифтаҳовага қайнонаси BYD совға қилди

    20.12.2024, 12:15

    Ўлик ташиган ва чой сотган: Ўзбек шоу-бизнеси вакиллари машҳур бўлишидан аввал қайси соҳада фаолият юритган?

    2 январ, 17:51

    “Ичинг йиғлаётганида бошқаларни кулдириш жуда қийин”. Яқин инсони вафот этган кунда концерт ва тўйга чиққан санъаткорлар

    30.12.2024, 12:14

    Даврон Кабулов, Нилуфар Сотиболдиева ёки Фарҳод Алимов: тўйлардаги энг қиммат бошловчи ким?  

    28 январ, 14:45

    Мудҳиш ЙТҲда омон қолган, “Бойвачча”дан кейин бойиб кетган ва собиқ ҳокимдан қимматбаҳо совға олган Жаҳонгир Позилжонов 47 ёшда (фото, видео)

    5 март, 13:30

    Ханна 26 ёшда: Бозордаги сотувчи қиз қандай қилиб машҳур блогер ва тадбиркорга айланди?

    15 март, 16:50

    Instagram: Бошқа уйланмайдиган Жаҳонгир Отажонов, операция қилинган Шаҳзода Муҳаммедова, Истанбулда кўрикдан ўтаётган Сабрина Жабборова 

    18 март, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.