Жорий йилнинг 16–17 апрель саналарида ўтказилган — CABXPO Chicago 2025 халқаро бизнес-форуми 1 000 дан ортиқ иштирокчиларни ва АҚШ ҳамда Марказий Осиё давлатларининг 150 дан ортиқ компанияларини бирлаштирди. Форум меҳмонлари ва иштирокчилари орасида инвесторлар, тадбиркорлар, кичик ва ўрта бизнес вакиллари, шунингдек, юқори мартабали давлат хизматчилари ҳам бўлди.
Форумнинг фахрий меҳмонларидан бири — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазири Шерматов Шерзод Хотамович иштирок этди, бу эса ўз навбатида CABXPO Chicago 2025 халқаро бизнес анжуманининг юқори даражадаги нуфузга эга эканини яна бир бор тасдиқлайди.
Форумда катта эътибор Way II инвестиция платформасининг бош ҳомий сифатида иштирок этаётганига қаратилди. Компания барқарор ривожланиш ва халқаро ҳамкорлик тамойилларига асосланган янги инвестиция маданиятини тақдим этди.
Way II компанияси 2024 йилда инвесторлар ва истиқболли бизнесларни бирлаштириш ғояси билан ташкил этилган стартап сифатида фаолият бошлаган бўлса, бугунга келиб, бутун мамлакат бўйлаб 500 дан ортиқ инвестор томонидан ишонч билдирилиб, 15 миллион АҚШ долларидан ортиқ инвестициялар йўналтирилган йирик платформага айланди.
Форумда тақдим этилган асосий лойиҳалардан бири — Ўзбекистоннинг металлургия ва қурилиш саноатидаги етакчи компанияларидан бири бўлган Akfa Aluminium Group бўлди. Ҳозирда 25 йиллик тарихга эга компания ўз маҳсулотларини 30 дан ортиқ давлатга экспорт қилмоқда. “Катта тўртлик” таркибига кирувчи етакчи халқаро аудиторлик компанияси баҳосига кўра, корхона қиймати 550 миллион АҚШ долларини ташкил этади.
Бундан ташқари, форум иштирокчиларига Way Invest мобил платформаси ҳам тақдим этилди. Ушбу илова кенг омма учун инвестиция жараёнини имкон қадар қулайлаштиради. Унинг ёрдамида фойдаланувчилар онлайн тарзда инвестиция қилиш, дивидендларни кузатиш, иккиламчи бозорда иштирок этиш ва инвестицияларга оид долзарб янгиликларни реал вақт режимида олиш имкониятига эга бўлади.
Халқаро ривожланиш стратегияси доирасида иловага бир қанча муҳим янгиланишлар жорий этилди — эндиликда хорижий телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтиш, шунингдек, Visa ва МasterCard халқаро тўлов карталари орқали инвестиция қилиш имконияти яратилди. Бу эса Way II компаниясига сармоя киритмоқчи бўлган халқаро инвестор ва ҳамкорлар учун янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.
Way II — минтақадаги Исломий молия қоидаларига қатъий амал қиладиган кам сонли платформалардан бири бўлиб, бу уни ҳалол ва барқарор молиявий ечимларга устуворлик берадиган инвесторлар учун янада жозибадор қилади.
Way IIънинг CABXPO Chicago 2025 форумида иштирок этиши Марказий Осиё билан АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди. Платформа 14 300 000 сўмдан бошланадиган минимал инвестиция миқдори ва 10–15% йиллик кутилган даромад билан инвестицион альтернативани таклиф этади, валюта курсидан йўқотишларсиз — тўловлар Марказий банкнинг амалдаги курси бўйича ҳисобланади.
Манзил: Яшнобод тумани, Махтумқули кўчаси, 2/1
Телефон: +998 (78) 555-55-55
Сайт: waygroup.uz
Facebook: @Way ll Group
Instagram: @way_ll_group
Telegram: @wayllgroup
Twitter: @way_ll_group
LinkedIn: @wayllgroup
YouTube: @Way_ll_Group
Изоҳ (0)