2025 йил 10 апрель куни Уху (Хитой) шаҳрида Chery компаниясининг сўнгги гибрид технологиялари тақдимоти бўлиб ўтди. Стандартлар декларацияси ва Chery Hybrid Оpen Source ташаббуси тақдим этилди. Chery Super Hybrid (CSH) бренди компаниянинг глобал мобилликда қувиб етувчидан етакчига ўтишини белгилаб берди.
- 20 йилдан ортиқ R&Д тадқиқотлари ва стратегик режалаштириш Chery компаниясига гибрид технологияларнинг илғор «учлиги»ни яратиш имконини берди: асосий технологиялар устидан тўлиқ назорат, саноат хавфсизлиги стандартлари ва жаҳон компаниялари билан ҳамкорликда очиқ экотизим.
- Бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларнинг эҳтиёжларини таҳлил қилиш Chery’га премиум-гибридларнинг ягона стандартлари – юқори қувватга эга архитектура, самарадорлик, интеллект, хавфсизлик ва йўлтанламасга хос имкониятларини аниқлашга ёрдам берди.
- CШ (Chery Super Hybrid) афзалликларидан фойдаланган ҳолда, Chery барча моделлар учун 1600 км дан ортиқ ишончли ҳаракатланиш заҳираси, хавфсизлик ва универсалликни таклиф этади.
- Chery учун асосий халқаро бозорлардан бири бўлган Ўзбекистон ҳам машҳур моделларнинг гибрид вериялари сотувларини бошланиши тайёрланмоқда – биринчи янги автомобиллар тез орада тақдим этилади.
Глобал истиқбол: Chery гибрид технологиялар “учлиги”ни яратмоқда
Chery гибридларни ишлаб чиқишни 2001 йилда бошлаган, ўша пайтда бу ғоя футуристик бўлиб туюлган. Бугунги кунда у Хитойда энг йирик моделлар қаторига эга бўлган гибрид йўналишнинг етакчиси ҳисобланади.
Chery раиси Ин Тунюе компания стратегияси экологияга зарар етказмаслик, ҳаммабоплик, хавфсизлик ва автономлик тамойилларига асосланганини таъкидлади. 20 йилдан ортиқ фаолиятдан сўнг, Chery асосий технологияларга эгалик қилмоқда, хавфсизлик стандартларини ўрнатмоқда ва глобал ҳамкорлар билан ҳамкорликда очиқ экотизимни ривожлантирмоқда.
Гибрид технологиялар соҳанинг барқарор ривожланишида муҳим рол ўйнамоқда ва глобал ўсишнинг асосий драйверига айланмоқда.
Мукаммал гибридлар “Тўртта юқори ва битта кучли” глобал стандартларини талаб қилмоқда
Chery кенг кўламли: бензинли, гибридли, электрли ва водородли куч қурилмаларини ишлаб чиқди. CШ барча доменли архитектура ва ноёб тажрибани таклиф этмоқда: самарадорлик, унумдорлик, интеллект, хавфсизлик ва ўтувчанлик. ФИК 46,5 фоиз бўлган янги гибрид двигатель ва FIJ 93 фоиз бўлган трансмиссия 2.Х л/100 км сарфини таъминлайди. DHT230/280 га эга кучли 2.0 ТGDI 280 кВт ва 24 000 айл/дақ гача оширади. Интеллектуал тизимлар ҳар бир сафарни мақбуллаштириш орқали ҳаракат ва энергияни бошқаради. Хавфсизлик 10 та ҳимоя даражаси, 5 дона дата-маркази ва 800 хил диагностика функциялари билан таъминланади. Йўлсиз ҳудудлар учун алоҳида куч ечимлари мавжуд. Шунингдек, ФИК 48 фоиздан юқори бўлган янги авлод гибрид двигатели ҳам тақдим этилган.
Chery 2025 йилда 19 дона гибрид моделларни ишлаб чиқаради: жаҳон даражасидаги технологиялар
Chery SSH стандартларига таянган ҳолда премиум даражадаги гибридларни яратишда давом этмоқда: ишончли ҳаракатланиш захираси, хавфсизлик ва ҳаракат эркинлиги.
2025 йилда 19 дона HEV, PHEV ва РЕEV моделлари чиқарилади. Chery хавфсизлик стандартларини қайта кўриб чиқиб, ўз автомобилларини табиий шароитларда синовдан ўтказмоқда.
20–23 апрель кунлари TIGGO 9 CSH ва ARRIZO 8 CSH “Уч даралардан Шанхайгача” бўлган 1600 км дан ортиқ масофани "Эндлесс Horizon" доирасида босиб ўтади.
Ауто Shanghai 2025 да CШ бренди расман тақдим этилади. У ерда Chery’нинг технологик етакчиликка интилишини намойиш этадиган TIGGO 7/8/9 CШ моделлари ва AIМОГА инновацион роботи тақдимоти бўлиб ўтади.
Chery гибрид стандартлар декларацияси ва очиқ кодли ташаббусни тақдим этади
Чўллардан тортиб тропикларгача – бутун дунё бўйлаб фойдаланувчиларнинг эҳтиёжлари тобора хилма-хил бўлиб бормоқда. CATARC билан биргаликда Chery глобал сценарийлар ва инновацион архитектурага асосланган гибрид стандартларнинг глобал декларациясини тақдим этди. Компания ҳамкорликка ва гибрид технологияларнинг умумий экотизимини ривожлантиришга чақирмоқда. Бундан ташқари, Chery компанияси очиқ платформалар, қўшма Р&Д ва кадрлар тайёрлашни бирлаштирган соҳадаги биринчи тизим – Опен Source ташаббусини ишга туширди. Бу гибрид ечимларнинг ривожланишини тезлаштиради ва узлуксиз инновацияларга йўл очади.
Cоре Hybrid кўргазмаси мобилликнинг келажагини намойиш этмоқда
Тадбирда технологик витрина тақдим этилди: супергибрид платформалар (йўлтанламас, ҳаракатланиш захираси оширилган, электр хусусиятли ва бошқалар), ихтисослаштирилган двигателлар ва трансмиссиялар. Шунингдек, истиқболли водород қурилмалари ҳам кўрсатилди. CШ технологиялар тўғрисидаги тасаввурларни ўзгартирмоқда – ўз ишланмаларидан тортиб очиқ ташаббусларгача, Хитой стандартларидан тортиб жаҳон миқёсигача.
2025 йил 20 апрелдан бошлаб "Чексиз уфқ" синови бошланади: Янсзи иқтисодий тасмаси бўйлаб 1600 км масофа CШ нинг бардошлигини текшириш ва гибридларнинг янги даври рамзига айланади.
Ўзбекистон – Chery гибрид экспансияси харитасидаги муҳим бозор
Chery учун стратегик муҳим бозорлардан бири бўлган Ўзбекистон ҳам машҳур бренд моделларининг гибрид туркумини ишга туширишга тайёрланмоқда. Яқин кунларда мамлакатда ўзбекистонлик ҳайдовчиларнинг ишончини қозонган автомобилларнинг гибрид қурилмали турлари пайдо бўлади. Эслатиб ўтамиз, 2024 йил якунларига кўра, бир вақтнинг ўзида иккита Chery модели Ўзбекистон бозорида энг кўп сотилган автомобиллар ўнталигига кирди, бренднинг ўзи эса бозорда 4-рақамли бренд ҳисобланади.
Chery Uzbekistan жамоаси 22–27 апрель кунлари Хитойда бўлиб ўтадиган Chery янги моделлари ва технологиялари тақдимотида иштирок этади. Тадбирнинг барча асосий янгиликлари ва таассуротлари бренднинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида тақдим этилади – Ўзбекистонда гибрид технологияларнинг келажаги ҳақида биринчилардан бўлиб хабардор бўлиш учун янгиликларни кузатиб боринг.
Ўзбекистондаги Chery автомобиль брендининг расмий дистрибютори бўлган ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан тақдим этилган Chery автомобилларининг хусусиятлари, мавжуд комплектациялари ва нархлари билан cheryauto.uz сайтида танишиш мумкин.
Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:
Доимий алоқа телефони: +998 71 276 55 55
Website: https://cheryauto.uz
Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/
Telegram: https://t.me/cheryuzbekistan
Telegram-bot: https://t.me/cheryuzbekistanbot
Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan
YouTube: https://www.youtube.com/@cheryuzbekistan
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)