• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Имконият яратишми ё ортиқчи даҳмаза. Ўқитувчилар фаолиятини лицензиялашдан нима наф?

    Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамасига (regulation.gov.uz) жорий йилнинг – 25 октябридан 8 ноябрига қадар қўйилган ўқитувчилар фаолиятини лицензиялашга оид Президент қарори лойиҳаси қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлди.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Аҳоли айниқса, таълим соҳаси вакиллари турлича фикрлар билдираётган мазкур ҳужжатни айримлар лицензия ўқитувчилар зиммасига оғир юк экани, кўп вақт талаб этадиган ортиқча иш экани ва коррупцияга йўл очади деб ҳисобламоқда. Баъзилар ушбу ҳаракат педагогларни ҳимоялаб улар манфаатига хизмат қилишини таъкидлаган. «Дарё» мухбири Миролим Исажонов бу каби саволларга жавоб топиш мақсадида Халқ таълими масъуллари ва жамоатчилик вакилларининг бу борадаги фикрлари билан қизиқди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 2020 йилдан бошлаб мактаб ўқитувчиларини лицензиялаш бошланади

    Асосий мақсад нима?
    Аввало, умумтаълим мактаблари, фикрлаш доираси кенг бўлган, доимий равишда ўз устида ишлайдиган мутахассислар билан таъминланади. Лицензиялаш орқали ўқитувчилар ўзининг билим савияси, малакаси ва касбий маҳоратини доимий ошириб бориш орқали ойлик иш ҳақини ҳам ошириб бориш имконига эга бўлади. Рағбат ўз ортидан таълим сифати ошишига ҳам ҳисса қўшади.

    Лицензия имтиҳони нафақат ўқитувчининг билимини баҳолайди, балки унинг психологик ҳолатини ҳам синовдан ўтказади. Лицензия талабларини бажарган ўқитувчилар мактабларда таълим сифатини таъминлаб бера олади. Ота-оналар ҳам яхши ўқитувчилар ишлайдиган мактаб қидириш ташвишидан қутулади.

    Шунингдек, лицензия тартиби киритилганидан сўнг, лицензияга эга ўқитувчиларга дарс тақсимотида кўпроқ дарс соати олиш имконияти берилади. Лицензиясиз ўқитувчилар эса минимал талабларга жавоб бермаганлиги учун камроқ дарс соати олади.

    Анвар Умаров, Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари

    Касбий лицензия муддати 5 йил

    Халқ таълими вазирлиги вакилининг айтишича, мазкур янги тартиб 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилиши таклиф этилмоқда. Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясининг мақсадли кўрсаткичлари жадвалида лицензиялаш жараёни бир неча босқичда ўтказилади. Унга кўра, 2021 йил 1 январдан ўқитувчи ва мактаб директорларининг (қарийб 500 минг нафар) 5 фоизи (25 минг нафар) мажбурий тартибда лицензия олади.

    2025 йилга бориб бу рақам 10 фоизга етказилади. 2030 йилгача 20 фоиз ўқитувчилар ва мактаб директорлари лицензияга эга бўлади. Бунда ўқитувчилар учун касбий лицензия 5 йил муддатга берилади. Лицензиялаш босқичма-босқич 100 фоизга етказилади. Мактаб директорларига менежерлик лицензияси ҳар 3 йилда тақдим қилинади. Директорлар, асосан, педагогик маҳорати юқори бўлган, ҳурматга сазовор мутахассислар орасидан сараланади.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда репетиторларга лицензия олиш талаб этилиши мумкин

    Лицензиялаш ваколатини Халқ таълими вазирлигига топшириш таклифи берилган. Жараённи ташкил этиш, очиқлик ҳамда шаффофликни таъминлаш мақсадида вазирлик қошида таълим сифатини баҳолаш ва ходимларни лицензиялаш бўйича мустақил миллий баҳолаш марказини тузиш режалаштирилган. Марказ фаолиятини ташкил этиш учун лицензиялаш ва бу билан боғлиқ жараёнлар бўйича катта тажрибага эга хориж ташкилотларини жалб этиш кўзда тутилган. Соҳада маълум тажриба орттирилгандан кейин мустақил фаолият олиб борилади.

    «Лицензия олган ўқитувчиларга алоҳида нишон ҳам берамиз»

    Тажриба шуни кўрсатяптики, олий ўқув юрти дипломига эга мутахассис ҳар доим ҳам мактабда дарс беришга тайёр бўлмайди. Мисол учун, унда педагогик ва болалар билан ишлаш кўникмаси йўқ. Болалар психологиясини билмайди. Оқибатда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида турли низолар келиб чиқади.

    Етакчи давлатлар тажрибасига назар солсак, АҚШнинг ҳар бир штатида ўқитувчи бўлиш учун алоҳида имтиҳон топширилиши талаб этилишига гувоҳ бўламиз. Бунда мактаб ўз талабларига жавоб берадиган, имтиҳондан муваффақиятли ўтган ўқитувчига дарс ўтиш ҳуқуқини берувчи сертификат тақдим қилади. Бундан ташқари, АҚШда ҳамма штатда дарс бериш ҳуқуқини берувчи сертификат ҳам берилиши мумкин. Худди шундай тизим Япония, Жанубий Корея, БААда ҳам мавжуд.

    Алишер Умаров, Халқ таълими вазири ўринбосари

    Лицензиялашнинг долзарблик масаласи

    Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси ўқитувчилар фаолиятини лицензиялаш бўйича лойиҳага муносабат билдирди:

    «Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилнаётган, педагогларга мажбурий лицензия бериш масаласи ўқитувчилар орасида турли тушунмовчилик ва эътирозларни юзага келтирмоқда. Педагоглар назкур масала юзасидан аниқлик киритилишини сўраб Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига мурожаат қилмоқда.

    Мактабларда, айниқса, олис, чекка ҳудудлардаги мактабларда олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланмаётган бир вақтда амалдаги тизимни ўзгартирмасдан, яъни аттестация жараёнларни юқори савияда ташкил қилиш орқали ҳам кўплаб мақсадларга эришиш мумкин. Педагогларни ортиқча синаш ва улардан талаб қилиш орқали билим ва салоҳиятларини ошириб бўлмайди. Дастлаб педагоглар ўз устида ишлаши учун шароит яратиш, сифатли малака ошириш тизимини йўлга қўйиш ҳамда мактабларда ўқитувчига бўлган мавжуд эҳтиёжни қоплаш лозим.

    Яна бир муҳим масала, хорижий тажриба таҳлиллари шуни кўрсатмоқдаки, педагог ходимларнинг касбий фаолияти учун лицензия бериш умумий ўрта таълим муассасаларининг юқори турувчи органи томонидан эмас, холислик ва шаффофлик принципидан келиб чиқиб, таълим муассасалари учун нейтрал бўлган ваколатли орган томонидан амалга оширилиши зарур. Аммо таклиф этилаётган лойиҳаларда ушбу жараённинг юқори турувчи вазирлик ўз тизимида амалга ошириши холислик даражасини пастга тушириб юборади.

    Ўқитувчи обрўси, нуфузи ва малакасини ошириш асосий мақсад бўлган, бир пайтда, улар учун яна янги тизим жорий этиш не чоғли фойдали бўлади? Аслида ўқитувчиларнинг ўз устида ишлашга ва тоифа олишга бўлган қизиқишларини ошириш учун ҳақ тўлашда тоифалар ўртасидаги тафовутни ошириш устида ўйлаб кўриш муҳим. Бу борада таълим тизимини ислоҳ қилишга оид мавжуд қарорларни сифатли ижро этилишини таъминлаш ҳамда муаммоларни жойида ўрганиб ўқитувчиларга амалий кўмак беришда барча вазирлик ва идоралар ҳамкорликда ишлаши лозим».

    Соҳа вакиллари бу ҳақда нима дейди?

    Ўқитувчиларни лицензиялаш ривожланган давлатлар тажрибасидан олиняпти. Лекин ўша мамлакатларда бир ўқитувчи ўринга бир неча номзод тўғри келади. Бизнинг халқ таълими тизимида эса 3 минг нафардан ортиқ ўқитувчи етишмайди.

    Тоифалар такомиллаштирилди, янги Низом ишлаб чиқилда, навбатдан ташқари тоифани олиш татбиқ қилинди. Ўша тоифалар мукаммал тизимга солинса, лицензияга эҳтиёж туғилмайди. Биргина дарс талашаётган ўқитувчилар учун лицензияни жорий қилиш шарт эмас. Бунинг устида у навбатдаги пуллик хизматга айлантирилади.

    Лицензиянинг ўрнига таклифим бор – тоидани бирданига ихтиёрий даражасига топширишга рухсат беришсин. Ҳозирда мутахассислар 100 балл билан тестдан ўтса ҳам 1-тоифага ўтади. Ўқитувчи ўз билим салоҳиятига қараб, қайсидир тоифага даъвогарлик қилсин ва тоифа тестини топширсин. Ўтолмадими, қанчадир вақтдан сўнг яна қайта топшириш имкони берилсин. Шу тариқа у ўз устида ишлайди, изланади. Билими бор ўқитувчи эса 3 – 5 йиллаб олий тоифа бўлишини ктмайди. Ана ўшандан сўнг дарс тақсимотида тоифалари юқори педагогга кўпроқ эътибор берса ҳам бўлади. Ҳудди ҳозир лицензияси бор ўқитувчини дарс тақсимотида қўллаб-қувватлаш режасини мавжуд тизимда ҳам қўлласа бўлади.

    Хуллас, мен лицензия ўқитувчилар учун навбатдаги ортиқча даҳмаза, деб биламан.

    Исроил Тиллабоев, ўқитувчи-блогер

     
    Кўпчилик лицензия олиш учун ортиқча вақт сарфлаб, ўз фани бўйича шуғулланиш имкониятини сусайишини гапиряпти. Бу гаплар ҳам қайсидир маънода тўғри. Чунки ўқитувчи ҳам инсон. Унда ҳам фарзанд, набира бор. Оила бағруда дам олишга ҳақли. Ўзи ҳозир ҳам баъзан овқатланишга вақт тополмай қоламиз.

    Танганинг иккинчи тарафига назар солсак, Кейинги йилдан ОТМга ҳужжат топширган абитуриэнтлар 3 та мажбурий. 2 та мутахассислик фандан тест имтиҳони топшириши режалаштирлаяпти. Абитуриэнтларни шунчалик даражада синовдан ўтказиб, давлат учун малакали кадрга айлантириш учун ислоҳотлар амалга оширилаётган бир пайтда давлатнинг хизматчиси бўлиб ишлаётган биз педагоглар нега бу талабларни бажармаслигимиз керак? Лицензиялашни оддий имтиҳон ва ўз устимизда кўпроқ ишлаш учун берилган имконият, деб қабул қилиш керак, деган фикрдаман.

    Тоҳиржон Аъзамов, ўқитувчи

    Ўзбекистонда халқ таълими тизимида 466 462 нафар педагог ходимлар фаолият кўрсатади. Уларнинг 64 622 нафарини (14,6 фоизи) ўрта махсус маълумотли, 3,1 фоизи олий малака, 14,6 фоизи биринчи малака, 29,4 фоизи иккинчи малака тоифасига эга. Қолган 52,9 фоиз ўқитувчи тоифага эга эмас. Падагог кадрларга бўлган қўшимча эҳтиёж 1 ставка ҳисобидан, 3 396 нафарни ташкил этади.

    22.12.2019, 12:53   Изоҳ (0)   40679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентдаги 165-сайлов участкасидан фоторепортаж

    22.12.2019, 12:31

    ИИВ: Фарғонада ноқонуний ташвиқот уюштирилгани аниқланди

    22.12.2019, 12:19

    Қамчиқ довони автотранспорт воситалари ҳаракати учун қайта очилди

    22.12.2019, 12:03

    Уч соатда сайловчиларнинг 24,3 фоизи овоз бериб бўлди

    22.12.2019, 11:59

    Президент Шавкат Мирзиёев парламент сайловида овоз берди

    22.12.2019, 11:41

    «Адолат» партияси етакчиси Наримон Умаров Тошкентдаги 683-сайлов округида овоз берди

    22.12.2019, 11:03
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муҳаббат ва нафрат ораси бир қадам. “Ёлғончи” Трамп ва “телба” Маск ўртасидаги можаро ижтимоий тармоқларни портлатди

    Дунё | 6 июн, 14:00

    Жаҳон чемпионати йўлланмасига эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига машина совға қилинади

    Спорт | 6 июн, 13:54

    Осиёдан яна бир терма жамоа илк марта мундиал йўлланмасига эга чиқди

    Спорт | 6 июн, 12:36

    Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади 

    Ўзбекистон | 6 июн, 12:35

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:50

    Инфантино: “Бутун дунёдаги мухлислар Ўзбекистоннинг ЖЧдаги дебютини кутмоқда”

    Спорт | 6 июн, 11:21

    Ўзбек ва туркман киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Махтумқули Фироғий” фильми Лондондаги кинофестивалда халқаро мукофотга сазовор бўлди

    Ўзбекистон | 6 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.