• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Пул

    «Тил ўрганиб, орзуларингиз харитасини ярата оласиз» — Германиядаги энг йирик компаниялардан биридаги ўзбекистонлик дастурчи билан суҳбат

    Бугун IT деярли ҳар куни иш ўрни яратаётган соҳалардан бирига айланди.

    Янги лойиҳалар пайдо бўлиши билан соҳанинг турли даражадаги мутахассисларига талаб ҳам ортиб бормоқда.

    Head Hunter Uzbekistan маълумотларига асосланган статистикада маълум бўлишича, 2021 йил якунига кўра, энг талабгор соҳалар бўйича, иш берувчилар орасида IT иккинчи ўринни эгаллаган — ўша йил бошидан IT, интернет, телеком соҳаси бўйича хизмат кўрсатувчи компаниялар томонидан 5 500 дан ортиқ иш ўрнига эълонлар жойланган.

    Бироқ IT сферадаги баъзи ёшлар фаолиятини хорижда давом эттиришни маъқул топмоқда. Бири Германиядаги Google офисида ишловчи Наманганлик дастурчи бўлса, бошқаси Америкадаги Microsoft компаниясининг муҳим «айтичи»си.

    «Қанотсиз парвоз» лойиҳасининг навбатдаги қаҳрамони эса Германиядаги энг йирик, 70 миллион мижозга хизмат кўрсатувчи Commerzbank компаниясида ишлайди. 

    Унинг ҳозирги даражагача бўлган қадамлари, ишга кириш босқичлари ва уни Ўзбекистонга нима қайтара олиши ҳақида ушбу мақола танишасиз.

    Коллаж: «Дарё»

    Коллаж: «Дарё»

    Қашқадарёнинг Яккабоғ туманидан Германиядаги Франкфуртгача

    «Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманида туғилганман. Ёшим 20 да. Германиянинг Commerzbank компаниясида кичик дастурий таъминот муҳандиси бўлиб ишлайман.

    Бу компания қарийб 70 миллион мижозга хизмат кўрсатади, ходимлари сони 50 мингга яқин бўлиб, Германиядаги энг йирик банкинг компания саналади.

    Commerzbank юзлаб тармоқларга эга. Компания мижозларига турли хил хизматлар кўрсатиб келмоқда. Масалан:

    • Cash Management (Нақд пулларни бошқариш)
    • Capital Markets Financing (Капитал бозорни молиялаштириш)
    • Risk Management (Хавфларни бошқариш, назорат қилиш)
    • Working Capital Financing (Айланма капиталларни молиялаштириш)

    Менинг вазифам – катта маълумотлар базасини қуриш, синовдан ўтказиш, қайта ишлаш тизимларини лойиҳалаш ва бошқаришдан иборат» — дейди мутахассис.

    Рус, инглиз ва немис тилларида сўзлаша оламан, лекин ўрганишни тўхтатмоқчи эмасман

    «Мактабда рус тилида таълим олганман. Қўшимча тил сифатида эса немис тили дарсларига борганман. Мактабни тамомлайдиган йилларим инглиз тили курсларида тайёрланиб, IELTS халқаро баҳолаш тизими бўйича 6 баллни қўлга киритганман» — дейди Ғанишер.

    У эришган натижалар билан чекланмай, иш жараёнида ҳам инглиз ва немис тилларини ўрганишни давом эттиради.

    IELTS натижаларини қўлга киритган Ғанишернинг бир дўсти IT кун сайин ривожланиб бораётгани ҳамда ҳар соҳада дастурчиларга мурожаат қилинаётгани ҳақида тушунтиради.

    Шундан кейин дастурчиликка қизиқиб қолган 17 ёшлик Ташкулов шу йўналишда таълим берувчи муассасаларни излайди.

    Ёшлигимдан компьютер ўйинларига, уларнинг яратилишига, кейинчалик эса код ёзишга қизиқиш пайдо бўлган. Эртамни шу соҳада кўра бошладим. IT’нинг келажаги жуда порлоқ. Унда ҳар доим янги йўналишлар пайдо бўлиб боришини тушундим — дея дастурчиликни танлаб янглишмаганини таъкидлайди Ташкулов.

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Нега айнан Польша ва Вистула университети?

    Ғанишер қизиқишлари ортидан Польшадаги Вистула университетига кириб, таълим олади.

    Таълим учун айнан Польшани танлаганимнинг асосий сабаби — у ердаги яшаш харажатлари бошқа Европа мамлакатлариникига қараганда анча арзон.

    Иш топишда ҳам бир қанча қулайликлар мавжуд. Масалан, бу ерда кўплаб йирик корпорациялар офислари жойлашган. Google ва IBM компаниялари шулар жумласидандир.

    Бундан ташқари, Польша Европанинг топ давлатларидан бири бўлиб, бошқа 26 та давлатда иш топиш имконини беради.

    Шу санаб ўтилганлар ва таълим сифатининг юқорилиги айнан Польшани танлашимга етарлича сабаб сифатида кўрилган.

    Вистула университети эса хусусий университетлардан бири бўлиб, ўзининг компьютер фанлари, дастурчилик ва муҳандисликка йўналтирилган факультетлари, самарали ўқитиш тизими ҳамда маҳоратли ва профессионал ўқитувчилари билан бошқа университетлардан ажралиб туради.

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Университетга киришда икки талаб бор:

    1. Инглиз тили бўйича камида B2 даража;
    2. Мактабни аъло баҳога тамомлаганингиз тўғрисидаги ҳужжат.

    Йиллик контракт суммаси 500 доллар атрофида ва юқоридагиларнинг ўзи билангина сифатли билимга эга бўлиш жуда манфаатли туюлган.

    Университетда 60 дан ортиқ турли мамлакатдан келган талабалар билан танишиш, халқаро ҳамдўстлик муҳитида ўқиш ва мулоқот кўникмаларини ошириш имконига ҳам эга бўлганман.

    Университет ўз талабаларига ўқув дастуридан ташқари, малака ошириш ва Erasmus каби дастурларда иштирок этиш имкониятини таклиф этади.

     

    Erasmus — Евроиттифоқнинг талаба ва ўқитувчилар алмашинуви бўйича нотижорат дастури бўлиб, у қатнашчиларнинг бошқа давлатда таълим олиш ёки малака ошириш имконини беради.

    Бундан ташқари, университет IBM, Microsoft, Aster ва Oracle каби кўплаб таниқли компаниялар билан ҳамкорлик қилади.

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Юз номзоддан бири сифатида компанияга қабул, иш бўйича танлов, ҳамда интервью босқичлари ҳақида

    Университетда Компьютер фанлари йўналишида таълим олдим. Ўқув йилининг тўртинчи семестрида ўз ҳужжатларимни резюме шаклида тўплаб, онлайн равишда Германия, Франция, Нидерландия ва Англиянинг юзлаб компанияларига юбордим — дейди Ташкулов.

    Унга икки ой давомида умуман жавоб хатлари келмаган.

    Учинчи ойда эса учта — Германиядаги Commerzbank компанияси, Польшада жойлашган АҚШнинг IBM компанияси ҳамда Германиянинг «Байер» компаниялари алоқага чиқади:

    «Компанияларнинг HR ходимлари билан ишга кириш учун интервью бўлди. 4 босқичли интервью жараёнидан сўнг, менга икки — Commerzbank ва IBM компаниялари амалиётчи кичик ходим сифатида ишга қабул хати юборди» — дейди Ғанишер.

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Commerzbank’ни танлаган мутахассис қуйидаги интервью босқичларидан ўтган:

    1. HR ходими билан интервью;
    2. Тест — бунда маълум бир мураккаб дастурлаш лойиҳаси берилади;
    3. Техник интервью — бунда Senior Engineer (тажрибали инженер) кўплаб саволлар ва кодлаш муаммолари бўйича билим ва логикангизни текширади;
    4. Менежер (бошқарув кенгаши ходими) мулоқотга киришимлилик ва суҳбатлашиш кўникмаларингизни текширади.

    Ишга қабул қилинганлар эса ҳар юзта номзоддан биттага тўғри келади.

    Commerzbank’даги уч ойлик амалиётни тугатгач, Ғанишер компаниядан яхши маош эвазига тўлиқ ставкали иш таклифини олади.

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    «Ҳозир ишлаётган компаниям мени чуқур изланишимга, ўқиб, ўрганишимга ҳамда тажриба орттиришимга катта ёрдам беряпти», — дейди ёш мутахассис.

    Дастурчининг айтишича, ушбу компанияга ишга кириш соҳадаги янги кадрлар учун анча мураккаб. Бироқ, 2-3 йиллик тажрибага эга бўлганлар, иш алмаштириш борасида Commerzbank компаниясига юзланганида, унчалик муаммо бўлмайди.

    Ўйлашимча, энг қийин жараён ҳам бошлаб олиш босқичида бўлади. Кейинчалик эса, тажрибалар ортиданми, бу унчалик мураккаблик туғдирмайди, — дея қўшимча қилди у.

    Ўзбекистонга қайтиш ҳақида ўйлаб кўрмадим. Лекин малакамни етарлича ошириб олгач, мамлакатдаги соҳа ривожига ҳисса қўшиш ниятим ҳам йўқ эмас

    Ўзбекистонда Big data ва Data engineering соҳаларида кадрлар етарли эмас. Уларга талаб нафақат Ўзбекистон, балки бутун Европа ва АҚШ каби ривожланган давлатларда ҳам жуда юқори.

    Ўзбекистонга қайтиш ҳақида ҳозирча ўйлаб кўрмадим. Сабаби, мен ўз карьерамни жуда эрта бошладим. Бу соҳада яна бир неча йил тажриба орттиришим керак.

    Бироқ кейинчалик ватанга қайтиб, Big data бўйича ўзлаштирган билим ва тажрибаларим билан мамлакатдаги соҳа ривожига ҳисса қўшиш ниятим ҳам йўқ эмас. Бу учун давлат барча зарур шароитларни яратиб бера олишига ҳам кўзим етади. Фақат, ўзимдаги билим ва кўникмалар етарли даражада бўлиши керак — дейди Германия компанияси дастурчиси.

    Атрофдагилар маҳаллий ОТМларга киришимни истаган. Фақат ота-онамгина хорижда сифатли таълим олишим тарафдори эди

    «Илк хорижга чиққан вақтим 17 ёшда эдим. Бу ёшдаги фарзандини узоққа, яна сезиларли муддатга ёлғиз ўзини юбориш ҳар қандай одам учун ваҳимали. Ўшанда бувим ва дўстларим роса қарши чиққан» — дейди Ғанишер.

    Унинг яқинлари Ўзбекистон давлат университетларида ўқишини хоҳлаган. Ота-онаси эса, бироз хавотирли бўлса-да, хорижда юқори сифатли таълим олиши тарафдори бўлган.

    Ота-онам таваккал қилишга қўрқмагани, ўша вақтда мен учун барча зарур шароитларни қилиб берганидан чексиз миннатдор бўламан. Ҳар доим, ҳар ким учун энг яхши инсонлар бу сўзсиз ота-онадир. Улар сизни ҳамма вақт тинглай олади — дейди Ғанишер Ташкулов.

    Ўзбекистон учун кичик стартап лойиҳалар ташкил этиб, IT соҳасининг янги йўналиши бўйича ёш авлод билан тажрибамни бўлишиш — катта орзу, мақсадларимдан бири

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    Фото: Ғанишер Ташкуловнинг шахсий архивидан

    «Чет эл ҳаётида мослашувчанлик муҳим аҳамият касб этади. Энг катта ютуғим ҳам мана шу сифатга эгалигимда, деб биламан.

    Янги тилда бегона одамлар билан тез мулоқотга киришиш — муаммоларингизнинг қисқароқ муддатда ҳал бўлишига ёрдам беради» — дейди хориж ҳаётини кўриб, дунё қараши сезиларли ўзгарган Ғанишер.

    Ҳозирги энг катта мақсадим — яқин бир неча йил ичида ўз соҳамнинг етук мутахассиси бўлиш. Бундан кейин эса Канада университетида магистратура босқичини ўқиб, фаолиятимни янада катта компанияларда давом эттиришни режа қилганман.

    Яна катта орзуларимдан бири — йиллар ўтиб, Ўзбекистон учун кичик стартап лойиҳалар ташкил этиб, IT соҳасининг янги йўналиши бўйича ёш авлод билан тажрибамни бўлишишдир.

    Тил ўрганиш — орзуларингиз харитасини яратади

    Бу каби мақсадларга етишишининг энг биринчи қадами — тил ўрганишдир. Ўрганаётган тилларингиз сони нечта бўлиши аҳамиятсиз. Муҳими, у сизга орзулар йўл харитасини яратади, кенг имкониятлар эшигини очади. Ўрганишдан чарчамаслик зарур — дейди Ғанишер.

    Унинг айтишича, веб технологиялардан ташқари, катта маълумотлар базаси билан ишлаш (Big data) ва робототехника йўналишларини ҳам бирдек ўрганиш фойдадан холи бўлмайди. Дунё бўйича бу соҳалар кейинги ўн йилликда жуда ривожланади.

    «Йирик компанияларда муҳим саналувчи яна бир нарса — коммуникация, яъни мулоқотга киришиш ва муомала маданияти саналади. Усиз компанияларнинг талабгорга иш ёки лавозим бериши жуда мураккаб, чунки ҳар бир бошлиқ қўл остида доим суҳбатлаша оладиган, алоқага киришимли, муаммо ва камчиликларни муҳокама қила оладиган ходим ишлашини хоҳлайди.

    Яна бир нарса — дастурлашни ўрганишга ортиқча пул сарфламанг. Курсларда ўқишга умуман шароитингиз бўлмаган тақдирда ҳам ўрганиш учун ечим бор — YouTube каналларида миллионлаб фойдали видео дарслар мавжуд ва сиз истаганингизча билимни бепул ўзлаштиришингиз мумкин.

    Асосийси — мақсад учун тинмай ҳаракат қилиш ва қунт билан такрорлашдир».

    02.08.2022, 18:31   Изоҳ (0)   44567
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда ипотекага уй сотиб олиш: шартлар ва талаблар ҳақида асосий маълумотлар ва шахсий тажриба

    27.07.2022, 08:09

    Ўзбекистон хорижий қимматли қоғозларни сотиб олишни бошлади. Бу нега қилинмоқда ва нима беради?

    21.07.2022, 20:58

    Янги «GAP» — IT соҳада аёллар клуби ишга туширилди

    21.07.2022, 11:55

    Ўзбекистонда Эроннинг «инновациялар уйи» очилади

    21.07.2022, 10:54

    Malibu аукционда бошланғич нархидан 70 баробар қимматга сотилди

    20.07.2022, 14:10

    Январдан бери Ўзбекистон банкоматларидан қанча нақд пул ечиб олингани маълум бўлди

    19.07.2022, 18:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.