• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Таълим инспекцияси малака тестида қатнашган рус тили ўқитувчилари эътирозига муносабат билдирди

    Ижтимоий тармоқларда мактабларнинг рус тили фани ўқитувчилари аттестацияси малака (тест) синовлари юзасидан норозилик билдириб, бир неча мурожаат йўллагани тарқалди. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси мазкур ҳолатга муносабат билдирди.

    Фото: Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси

    Фото: Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси

    Маълум қилинишича, таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида C1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50 фоиз миқдорида устама тўланиши йўлга қўйилган. Ушбу ўқитувчиларга аттестациясининг малака тест синовларига жалб қилмасдан энг юқори балл бериш тартиби жорий қилинган. Бундан ташқари, россиялик малакали мутахассислар ташриф буюриб, рус тили ўқитувчилари малакасини оширишга кўмаклашган.

    Хусусан, таълим тили рус тили бўлмаган умумтаълим муассасалар (синфлар)да фаолият юритаётган камида C1 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга 3,6 минг нафар рус тили фани ўқитувчиларига 2022 йилнинг биринчи ярмида ўтказилаётган малака (тест) синовларига жалб қилинмасдан энг юқори балл берилган. Сертификатини аттестация ҳужжат топшириш якунланганидан кейин олган педагогларда эса 2022 йилнинг иккинчи ярмида аттестацияда иштирок этмасдан тоифа олиш имконияти мавжуд.

    2022 йилда таълим тили рус тили бўлмаган мактаб ўқитувчилари учун ўтказилаётган малака (тест) синовларида ушбу сертификатни ола олмаган ёки ҳали олишга улгурмаган 9 391 нафар ўқитувчи жалб қилинган. Тест синовлари натижасига кўра республика бўйича ўртача балл 40 баллни (80 баллга нисбатан) ташкил этган.

    C1 даражадаги халқаро ва миллий сертификати бор педагоглар билан қўшиб ҳисобланганда жами 4 786 нафар (36,84 фоиз) педагоглар тоифасини оширган, 1 187 нафар (9,14 фоиз ) педагог тоифасини сақлаган ва 7 018 нафар (54,02 фоиз) педагог салбий натижа қайд этган. C1 даражадаги халқаро ва миллий сертификатисиз ўқитувчилар кесимида таҳлил қилинганда 2 373 нафар (25 фоиз) педагог ижобий натижа қайд этган. Салбий натижа қайд этган педагогларнинг 70 фоизи навбатдан ташқари ўз ихтиёри билан аттестацияда иштирок этган бўлиб, Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли қарори билан тасдиқланган низомнинг 7-бандига асосан уларга нисбатан салбий қарор чиқарилмайди ҳамда улар амалдаги тоифаси бўйича маош олади.

    Таъкидланишича, ҳар йили малака синовлари олдидан апробация синовлари ташкил этилади. Ушбу жараёнлар ҳақиқий имтиҳон жараёнларига яқинлаштирилган бўлиб, 40 та тест топшириғи бир соат вақт берилади. Натижаси эса ўқитувчиларни янги мазмундаги тест формати билан таништириш, вақт меъёрларини синовдан ўтқазиш ҳисобланади. Мисол учун, апробация жараёнида жами 40 тест учун ўртача 55 дақиқа сарфлашган бўлса, бу ҳақиқий имтиҳонда 56 дақиқани ташкил этади.

    «Кўпчилик педагогларимиз эскича тестларга ўрганиб қолишгани аттестация жараёнида сезилиб қолди. Замонавий педагогик технологияларга асосланган, мослаштиришни, мантиқий қиёслашни талаб этувчи, янги шаклдаги тестларни оғриқли қабул қилишди. Барча тест саволлари амалдаги таълим дастурига мувофиқ ва Давлат таълим стандартлари талабларига мос равишда тузилган. Ушбу фандан аппеляция жараёнида иштирок этган мурожаатчиларга фан мутахассиси томонидан қаерда хато қилганини тушунтириб берилди», — дейилади муносабатда.

    Барча фанлардан шу жумладан, рус тили (миллий мактабларда) фани тест тузиш учун аввалги йилларда ўтказилган малака (тест) синовлари доирасида юқори натижа қайд этган малака ўқитувчилар жалб этилган. Ушбу экспертларни саралаб олиш, 3 босқичли жараён бўлиб, биринчиси ўз мутахассислигини бўйича синовдан ўтказилади. Кейинги босқичда, тестология соҳасида билим ва кўникмалари ўрганилади. Иккала босқичдан ижобий ўтган экспертлар суҳбатдан ўтади. Таълим инспекциясида тест тузувчи ҳамда унга тақриз ёзувчи экспертлар алоҳида шакллантирилган бўлиб, ҳар бир тест саволларига тақриз ҳамда тарқатмаслик борасида кафолат хати ёзилади.

    Қайд этилишича, ҳукумат қарорига асосан 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб чет тили фани ўқитувчилар, шу жумладан, рус тили фани ўқитувчилари аттестацияси жараёнида ўқув фани бўйича малака синовлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзиш ҳамда гапириш компетенсияларини баҳолашни назарда тутувчи касбий синов шаклида амалга оширилади. Синовларни янгича тартибда ўтказиш учун айни пайтда илғор хорижий тажрибалар ўрганилмоқда.

    Бунда C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга чет тили фани ўқитувчиларига ўқув фани бўйича малака синовидан максимал балл бериш тартиби сақлаб қолинади.

    «Айни кунларда аттестациядан ўта олмаган айрим педагоглар Telegram ижтимоий тармоғида гуруҳ ташкил қилган ҳолда ҳамкасблари ўртасида юқори турувчи ташкилотларга кўпроқ ариза берилса, депутатларга, журналист ва блогерлар мурожаат қилинса, ижтимоий тармоқларда кўпроқ эътирозлар билдирилса, натижалар бекор бўлиб балл қўшиб берилиши ёки қайта имтиҳон ўтказилиши мумкин, дея хато тарғиботлар олиб боришмоқда. Ҳаттоки блогерлар орқали эътирозларни эълон қилиш учун пул йиғиш таклифлари илгари сурилмоқда.

    Ҳурматли педагоглар, ушбу тарғиботларга ишониб, қимматли вақтингизни бекорга сарфламай, Таълим инспекциясига ўрнатилган тартибда мурожаат қилишингизни сўраб қоламиз. Ҳудудларда бўлган ўқитувчиларга Zoom дастури орқали мулоқот ташкил қилиш имконияти бор. Биз эътирозлар бўйича устозларни тинглашга, мулоқот қилишга ва тестларда йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб беришга тайёр эканлигимизни маълум қиламиз», — дея таъкидланади муносабатда.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президентининг 2021 йил майдаги қарорига мувофиқ таълим муассасаларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга хорижий тиллар ўқитувчиларига уларнинг базавий тариф ставкасига нисбатан ҳар ойлик 50 фоиз миқдорида қўшимча устама ҳақи тўлаб бориш назарда тутилган.

    Бундан аввал Ўзбекистонда тўлиқ чет тилларида эфирга узатиладиган янги телеканаллар ишга туширилиши, Ўзбекистонда 2022 йилдан давлат идораларига ишга қабул қилишда хорижий тилни билиш мажбурий талаб қилиниши ҳамда Президент матбуот котиби Ўзбекистонда хорижий тиллар «боғча – мактаб – олий таълим – корхона» занжири асосида ўрганилишини маълум қилгани ҳақида хабар берилганди.

    05.04.2022, 09:06   Изоҳ (0)   19828
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда боғча тарбияланувчисининг калтаклангани бўйича жиноят иши қўзғатиш рад этилди

    05.04.2022, 08:47

    Санкт-Петербургда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик она-бола ватанга қайтарилди

    05.04.2022, 07:51

    Ирода Қўчқорова Наманган вилояти ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди

    05.04.2022, 07:24

    Ўзбекистонга озиқ-овқат импортида энг юқори улушга эга давлат маълум қилинди

    05.04.2022, 07:11

    Бучадаги аёл фарёди, ҳайвонлар ҳуқуқи учун митинг, каналга тушиб кетган Lacetti. 4 апрель суратлари

    05.04.2022, 00:37

    Ўзбекистон йўлларида: Қамчиқда юк автомобили ағдарилди, Андижонда «ЗИЛ» ва Damas тўқнашди

    05.04.2022, 00:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.