• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги EPS-Topik тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Кореяда ишлашини кафолатламайди

    Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган Меморандумга асосан мамлакат фуқароларини малака талаб этилмайдиган E-9 ишчи визаси бўйича ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш тартиби белгиланган. Мазкур виза орқали ишчи фуқаролар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига жалб этилади.

    2020 йилда пандемия сабабли барча ишчи кучи етказиб берувчи давлатлар қаторида, ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ушбу давлатга оқими сезиларли даражада қисқарди. 2021 йил 5 ноябрь куни Корея Республикаси махсус комиссиясининг қарорига асосан чет эллик ишчиларни Корея давлатига киришига рухсат берилгач, 2021 йил ноябрь декабрь ойларида пандемия чекловлари шароитида жами 915 нафар фуқаро ташкилий тарзда жўнатилди.

    2022 йилнинг январь—июнь ойлари давомида Корея Республикасидан меҳнат таътили олиб Ўзбекистонга келган фуқароларнинг 1896 нафари иш жойига қайтиб кетган ҳамда E-9 виза тури бўйича 2026 нафар фуқаро ташкилий тарзда жўнатилди.

    Ҳозирги вақтда икки давлатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, ушбу жараёнлар тўлиқ тикланди.

    Корея Республикасида ишлаш истагидаги фуқаролар учун 2022 йилда белгиланган корейс тили бўйича EPS-Topik ҳамда малака тест имтиҳонларида иштирок этиш учун жорий йил 28 апрель куни labormigration.uz дастурий мажмуасидан 18 ёшдан 39 ёшгача бўлган 16 601 нафар номзод рўйхатдан ўтган.

    Корея Республикасининг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг EPS-Topik agency базасига рўйхатдан ўтган 16 601 нафар номзоддан 1391 нафари талабларга мос келмагани сабабли қабул қилинмаган.

    Шундай қилиб, барча талабларга мувофиқ рўйхатдан ўтган номзодлар учун 2022 йил 2 июнь куни Тошкент шаҳрида корейс тилидан EPS-Topik тест имтиҳони бошланган ва 15 июлгача давом этади.

    Таъкидлаш жоиз, ушбу босқичдан муваффақиятли ўтган номзодлар малака тест имтиҳонларидан ҳам ўтиши лозим.

    Маълум қилинишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

    Тест имтиҳонлари бевосита Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ўтказилмоқда ва баҳоланади. Имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган фуқаролар рўйхати Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати ва Агентлик веб-сайтларида эълон қилинади. Кейинги босқичда Агентлик томонидан синовлардан ўтган фуқаролар тўғрисидаги маълумотлар (анкета маълумоти, сканер қилинган паспорт нусхаси, фотосурат) Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг SPAS электрон базасига киритилади. SPAS электрон базасига киритилган маълумотлар қачон киритилишидан қатъий назар номзод рўйхати КИРРХ томонидан тасдиқлангандан сўнг, 1 йил муддатга амал қилади ва бу муддат ичида номзод корейс иш берувчилари томонидан танланмаган тақдирда КИРРХ томонидан яна 1 йил муддатга қайта тасдиқланади.

    Иккинчи йилда ҳам танлаб олинмаган фуқаролар рўйхати электрон базадан чиқариб юборилади ва Кореяда ишлаш истагида бўлган фуқаро синовлардан қайтадан ўтиши лозим бўлади. Мазкур базада шаклланган номзодлар тўғрисидаги электрон маълумотлар Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан исталган номзодни танлаб олиш учун корейс иш берувчиларига тақдим этиб борилади. Корейс иш берувчилари томонидан танлаб олинган номзодларга меҳнат шартномаси лойиҳаси юборилади. Шундан сўнг, Корея Адлия вазирлиги томонидан берилган виза тасдиқномаси асосида номзод Корея Республикасига юборилади.

    Юқоридаги маълумотларда келтирилганидек, фуқароларни корейс иш берувчилари томонидан танлаш жараёнларида Агентликнинг ҳеч қандай иштироки мавжуд эмас.

    Шу ўринда қайд этиш лозимки, Корея томонидан хорижий фуқароларни шу жумладан Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб қилиш жараёнида шаффофликни таъминлаш мақсадида Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг «ЭПС.го.кр» веб-сайтида ҳар бир номзодга шахсий кабинет очилган.

    Шахсий кабинет орқали фуқаролар ўзи тўғрисидаги маълумотлар яъни, унинг синовлардан ўтиш баллари, анкета маълумотлари, иш берувчи томонидан танланганлиги ёки йўқлиги, танланган бўлса, меҳнат шартномаси ва ишчи виза тасдиқномаларини юборилган вақтлари тўлиқ ёритиб борилади.

    06.07.2022, 04:41   Изоҳ (0)   8927
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қибрайда автомобилда шошилинч туғуруқни амалга оширган поликлиника шифокори мукофотланди

    06.07.2022, 02:16

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақти эълон қилинди

    06.07.2022, 00:41

    Ўзбекистонда қанча киши ишга муҳтожлиги айтилди

    06.07.2022, 00:19

    Самарқандда товуқ гўшти санитария талабларига зид равишда тайёрлангани аниқланди (видео)

    05.07.2022, 23:45

    Самарқанддаги ўқув маркази ўқувчилари оммавий муштлашув уюштирди

    05.07.2022, 23:09

    Жанубий Корея Тошкентдаги «Сеул» боғини реконструкция қилишни режалаштирмоқда

    05.07.2022, 22:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Роналду клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этадими? Футболчининг ўзи бу ҳақда гапирди

    Спорт | 7 июн, 16:33

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси 

    Дунё | 7 июн, 16:20

    Сўнгги 30 йилда икки бараварга кўпайди: Ўзбекистонда ёш аёллар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 15:30

    Меҳнатга яроқли ҳар минг аҳолининг 224 нафарида кредит бор — Марказий банк

    Иқтисодиёт | 7 июн, 14:20

    “Ўзгидромет” 8 июнда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:45

    “Афғонистонда ҳайит байрамлари тинчлик ва осойишталикда нишонланиши катта воқеа” — Абдулқодир Ҳалимий

    Ўзбекистон | 7 июн, 13:14

    Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди 

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:50

    Қашқадарёдаги масжид АҚШ гранти кўмагида реставрация қилинди

    Ўзбекистон | 7 июн, 12:16
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.