• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдаги мусобақада рекорд натижалар билан ғолиб бўлди

    Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари АҚШда бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи-2025” мусобақасида ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизмати.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Маълум қилинишича, 17–20 март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати Camp Shelby ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари — кичик сержант Абдуллаев Алишох ва III-даражали сержант Жовкашев Шоҳрух иштирок этди.

    Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш каби мақсадларда ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчилар АҚШ Миллий гвардиясининг махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги
    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Мусобақа давомида ҳарбий хизматчилар якка таркибда жисмоний тайёргарлик синовлари (6 та машқни ўз ичига олган Фитнес тест), жисмоний ва руҳий зўриқиш йўлагидан ўтиш, тунда 15 километр масофага ориентирлаш, 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш, жанговар ва умумий тайёргарлик бўйича тест синовлари, иншо ёзиш (ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 тадан кам бўлмаган сўз), артиллерия оловини бошқариш, АҚШ намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш, шунингдек, улардан турли усул ва шароитларда ўқ отиш, тиббий тайёргарлик, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш, кутилмаган (сюрприз) машқлар каби шартларни муваффақиятли бажарди.

    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар жамоавий баҳс — 15 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш шартини 1 соат 50 дақиқа ичида бажарди. Шунингдек, якка тартибдаги баҳсларда III-даражали сержант Жовкашев Шоҳрух 3 километр 219 метр масофани 11 минут 18 сонияда босиб ўтган бўлса, кичик сержант Абдуллаев Алишох 250 метр масофага югуриш давомида мажмуавий машқларни 1 дақиқа 18 сонияда бажариб, 5 килограмм оғирликдаги коптокни 12,3 метр масофага улоқтирган. Мазкур шартларнинг барчасида ҳарбий хизматчилар мусобақа рекордини янгилади.

    Фото: Мудофаа вазирлиги
    Фото: Мудофаа вазирлиги
    Фото: Мудофаа вазирлиги

    Ғолиб ҳарбий хизматчилар мусобақанинг махсус соврини билан тақдирланди. Улар 23 март куни Тошкентда тантанали равишда кутиб олинди.

    Вазирлик матбуот хизматининг қайд этишича, мазкур мусобақада ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар 2019 йилдан бери муваффақиятли қатнашиб, ҳар бирида иштирокчилардан мутлақ устунлик билан ғолибликни қўлга киритиб келади.

    24 март, 12:27   Изоҳ (0)   5367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Энг илғор жангчи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро армия ўйинларидан совринлар билан қайтмоқда

    10.08.2017, 23:06

    МДҲ давлатлари ўртасидаги навбатдаги халқаро мусобақада Ўзбекистон ҳарбийлари иштирок этади

    13.04.2018, 21:53

    Ўзбекистон махсус бўлинма ҳарбийлари биринчи марта АҚШдаги машғулотларда қатнашмоқда

    26.01.2019, 21:53

    Ўзбекистон ҳарбийлари Угом-Чотқол тоғ тизмасида мураккаб машқларни бажарди (фото ва видео)

    02.03.2019, 16:52

    Ўзбекистон ҳарбийлари Англияда ўтказилган халқаро «Кембрия патрули» танловида 1-ўринни қўлга киритди (фото)

    22.10.2019, 01:32

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбийларининг ҳамкорликдаги қўшма ўқув машғулотлари ўтказилди (фото)

    04.12.2019, 19:11

    Шавкат Мирзиёев раислигида Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди

    12.01.2021, 22:11

    Ўзбекистон ва Туркия ҳарбийлари Термизда тажриба алмашади

    22.03.2021, 20:16

    Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон армиясининг жанговар шайлигини текширишни бошлади

    24.06.2021, 20:12

    Ўзбекистон ҳарбийлари Россия ва Тожикистон билан машғулотларда қатнашади (видео)

    02.08.2021, 14:18

    «Термиз» полигонида Ўзбекистон ва Россия ҳарбийлари иштирокидаги машғулотлар бошланди (фото)

    03.08.2021, 14:34

    Ўзбекистон армияси Марказий Осиёда энг кучли деб топилди

    01.11.2021, 17:39

    Ўзбекистон Қозоғистон билан ҳамкорликда «Термиз» полигонида ҳарбий машғулотлар ўтказади

    16.11.2021, 08:10

    АҚШда ўтказилган мусобақада ўзбекистонлик ҳарбийлар ғолиб бўлди

    26.03.2022, 21:25

    Термиз гарнизонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари биргаликда машғулот ўтказди

    05.08.2022, 06:39

    Ўзбекистон ҳарбийлари АҚШдаги мусобақада ғолиб бўлди

    27.03.2023, 15:03

    Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар халқаро мусобақада 2-ўринни эгаллади (фото) 

    10.06.2023, 09:15

    Ўзбекистон ҳарбийлари НАТО стандартларига асосланиб ўтказилган халқаро мусобақада ғолиб бўлди

    29.10.2023, 22:40

    Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа саноати соҳасида ҳамкорлик қилмоқчи

    10.12.2023, 12:06

    “Миллий руҳ ва ғурур ёшларнинг энг кучли қуроли бўлиши керак” — Шавкат Мирзиёев

    01.03.2024, 18:32

    НАТО мутахассислари Ўзбекистон Қуролли кучлари курсантлари учун ўқув машғулотлари ўтказмоқда

    17.04.2024, 08:48

    Ўзбекистонлик ҳарбий мерганлар халқаро мусобақада 1-ўринни олди

    04.06.2024, 14:40

    Афғонистондан олиб ўтилган ҳарбий самолёт ва вертолётлар Ўзбекистонда қоладиган бўлди. Экспертлар АҚШ нима учун бундай қарорга келганини тушунтирди

    27.08.2024, 14:13

    Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро “Кембрия патрули” танловида 2-ўринни олди

    08.10.2024, 15:03

    Ўзбекистоннинг ҳарбий салоҳияти қандай?

    8 январ, 17:00

    Ўзбекистон Қуролли кучларининг қудрати янада оширилади

    13 январ, 10:42

    Мусиқа сабаб физикани ташлаган, “турк Оскари”ни қўлга киритган ва турмуши узоққа чўзилмаган: Наҳиде Бабашли ҳақида нималарни биламиз?  

    24 март, 11:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Колумбиянинг собиқ президенти 12 йил уй қамоғига ҳукм қилинди

    Дунё | 2 август, 16:20

    Сурия Озарбайжондан газ қабул қилиб олишни бошлади

    Дунё | 2 август, 15:45

    “Ал-Ҳилол” Антуан Гризманни сотиб олишга яқин турибди

    Спорт | 2 август, 15:35

    Путин Трампнинг ультиматумига жавоб қайтариб, “Орешник” ракеталари тизимли равишда ишлаб чиқарилаётганини айтди

    Дунё | 2 август, 15:25

    Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ҳамдардлик билдирди

    Ўзбекистон | 2 август, 15:06

    Европа шаҳарлари марказларида ижара нархи қанча ва сўнгги 5 йил ичида қанчалик ўзгарган?

    Саёҳат | 2 август, 14:55

    Esports World Cup Chess. Магнус Карлсен мукофот жамғармаси 1,5 млн доллар бўлган мусобақада чемпионликни қўлга киритди

    Спорт | 2 август, 14:40

    Ўзбекистон | 2 август, 14:30

    Озарбайжон матбуоти “ТАСС”га жавоб тариқасида Калининградни Кёнигсберг деб атади

    Дунё | 2 август, 14:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.