"Узбекинвест" EISК АЖда иқтисодиёт, молия ва суғурта соҳаларига оид масалаларни муҳокама қилишга бағишланган "2025 йилдаги глобал иқтисодий трендлар: уларнинг таъсири, Ўзбекистон иқтисодиёти учун таҳдидлар ва янги имкониятлар" мавзусида илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Ушбу кенгаш ташкил этилишининг асосий мақсади — ёш ва истиқболли мутахассисларни илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш, шу орқали мамлакатнинг иқтисодиёт, молия ва суғурта соҳаларидаги таҳлилий ва экспертлик салоҳиятини ривожлантиришдир.
Йиғилиш жараёнида "Узбекинвест" EISК АЖ бош директори Рустам Азимов сўзга чиқиб, ўзининг аналитик маърузасида жаҳон иқтисодиётидаги муҳим тенденциялар ва уларнинг Ўзбекистонга бўлган эҳтимолий таъсирларини тақдим этди.
Маърузада асосий эътибор макроиқтисодий ва таркибий сиёсатда, шу жумладан, янги устувор фискал, монетар, ташқи савдо ва инвестицион сиёсати соҳасидаги етакчи глобал ўйинчиларнинг — АҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитойнинг устувор трендларига қаратилиб, геоиқтисодий манфаатлар тўқнашуви туфайли келиб чиқадиган муаммолар ва зиддиятлар, шунингдек, бу жараёнларнинг Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожи ва истиқболларига бўлган таъсирига алоҳида урғу берилди.
Кенгаш йиғилиши доирасида қизғин муҳокамалар бўлиб ўтди. Унда негатив тенденцияларга қарши туриш ва Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ва устувор ривожланишини таъминлаш учун керакли чоралар кўриш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат ва молия соҳасида жадал модернизацияни ривожлантириш ҳақида фикрлар билдирилди.
Тадбир якунида илмий-амалий кенгаш йиғилишларини мунтазам ўтказиш, ҳамда илмий-таҳлилий муҳокамаларга етакчи эксперт ва мутахассисларни жалб қилиш таклифи билдирилди.
"Узбекинвест" компанияси фаолияти ва суғурта соҳасидаги муҳим янгиликлар билан хабардор бўлиб бориш учун расмий сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингизни тавсия этамиз.
Колл-марказ: (+998) 71−207−60−00, 1160
Сайт | Facebook | Instagram | Telegram | YouTube
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)