Xiaomi корпорацияси смартфонлар ва улар билан боғланган ақлли қурилмалар асосидаги Интернет буюмлари платформасига таянадиган истеъмол электроникаси ва ақлли қурилмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган компания томонидан Redmi А5 модели тақдим этилди.
У кенг имкониятларга эга замонавий функцияларни ўз ичига олган ҳолда, уларни кенг омма учун янада қулай ва фойдали қилади. Янги дизайн, кучлироқ камера ва катта дисплей билан жиҳозланган Redmi А5 – одатдаги қурилмасидан ҳам амалийлик, ҳам эстетикани талаб қиладиганлар учун ишлаб чиқилган нозик смартфондир.
Redmi А5 ўзининг янги замонавий дизайни билан диққатни тортади. У мукаммал текис рамка ва камера учун янгиланган металл безакка эга. Смартфон бир неча нафис ранг вариантларида тақдим этилади, ҳар бири ўзгача услубни намоён этади: Тун ёғдуси¹ (Midnight Black) ва Қумтош тилла¹ (Sand Gold) – доғ тушмайдиган мато юзаси билан севимли классик кўринишда, яшил¹ ва кўк¹ ранглар табиатдан илҳомланиб, сув юзасидаги мавжлар каби безакларга эга. Фақат 8,26 мм² қалинликдаги ён томони билан Redmi А5 ҳам визуал жозибадорлик, ҳам қулай ушлаш имконини бирлаштиради.
Рамкаси ингичка ва нозик бўлишига қарамасдан, Redmi А5 6,88 дюймли катта дисплей билан таъминланган бўлиб, 120 Гц³гача янгиланиш частотасини қўллаб-қувватлайди – бу эса видеотомоша, ижтимоий тармоқларда ўтириш ва китоб ўқишни янада жозибадор қилади. Ҳатто қўллар нам бўлган ҳолатда ҳам wет touch технологияси туфайли экран сезгирлиги сақланади. Кўзни ҳимоя қилувчи TÜV Rheinland сертификатига эга эканлиги ва DC димминг ёруғликни софлаштириш функцияси туфайли узоқ вақт экрандан фойдаланиш осонлашади.
Бундан ташқари, Redmi А5 сунъий интеллект ёрдамидаги 32 МПли иккита камера модули билан тасвир сифатида сезиларли яхшиланишни амалга оширди. Янги, каттароқ сенсор орқали у олдинги авлодга нисбатан 18% кўпроқ ёруғлик қабул қилади⁴ – бу эса тунги суратларда аниқлик ва равшанликни янада оширади. Ҳатто ёруғлик етарли бўлмаган шароитда ҳам, камера суратларни равшан ва жонли тарзда қайд этади. Олд панелда 8 MP селфи камераси табиий ва деталларга бой портретлар суратга олади. Шунингдек, дисплей орқали яратиладиган ёруғлик ҳалқаси туфайли, ҳатто кам ёруғликда ҳам ёрқин селфи суратга олиш мумкин. Бу имкониятлар туфайли Redmi А5 ҳар қандай вазиятда хотираларга бой суратлар олишни енгиллаштиради.
Камерадаги ютуқлардан ташқари, Redmi А5 ҳар куни фаол ҳаёт тарзи олиб борувчилар учун ишлаб чиқилган. UNISOC Т7250 саккиз ядроли процессори ва 8 ГБ гача кенгайтирилувчи ОZU⁵ туфайли у бир вақтнинг ўзида бир неча вазифани бемалол бажаради. Барқарор ишлаш билан бирга, у батарея самарадорлигини ҳам йўқотмайди: 5200 мА/соат⁶ аккумулатор билан бир зарядда 20 соатдан ортиқ видео томоша қилиш⁷ ва 9 соатдан зиёд ўйин ўйнаш⁷ имконини беради.
Қулайликни янада ошириш мақсадида Redmi А5 юқори хавфсизликни таъминловчи ён томонга жойлаштирилган бармоқ изи сканери ва юзни таниб олиш орқали қурилмани қулфдан чиқаришни ҳам таклиф қилади. Шунингдек, 3,5 мм қулоқчин улагичи орқали сифатли овоздан баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Нархлар ва сотувлар
Redmi А5 қора¹, олтин¹, яшил¹ ва кўк¹ рангларда, бир неча оператив хотира ва сақлаш конфигурациясида тақдим этилади:
- Redmi А5 3 ГБ + 64 ГБ – 36 990 тенгедан бошлаб.
- Redmi А5 4 ГБ + 128 ГБ – 44 990 тенгедан бошлаб.
Смартфонни расмий савдо каналлари: mi.com расмий сайти, Xiaomi Store, ва kaspi.kz даги Authorized Xiaomi Store орқали харид қилиш мумкин.
Изоҳлар
¹ Ранглар ҳудудга қараб фарқ қилиши мумкин.
² Ҳақиқий ўлчамлар маҳсулотга боғлиқ ҳолда фарқ қилиши мумкин.
³ Янгиланиш частотаси фақатгина мувофиқ иловаларда 120 Гцгача қўллаб-қувватланади.
⁴ Маълумотлар Xiaomiънинг ички лабораторияларида олинган, Redmi А3 билан солиштирилган.
⁵ 8 ГБ оператив хотира 4 ГБ ОZU базасида кенгайтирилган. Бунинг учун қурилмада етарлича ROM бўлиши талаб қилинади. Функцияни қўлда ёқиш керак.
⁶ Батарея сиғими типик қиймат бўлиб, ҳақиқий натижалар фарқ қилиши мумкин.
⁷ Видео ва ўйиндаги автономлик маълумотлари Xiaomi’нинг ички синовларига асосланган.
_______________________________________
Xiaomi ҳақида
Xiaomi 2010 йил апрелида ташкил топган ва 2018 йил 9 июлда Гонконг фонд биржасининг асосий сегментида рўйхатдан ўтган (1810.ҲК). Компания смартфонлар ва улар билан боғланган ақлли қурилмаларга асосланган истеъмол электроникаси ва IoT платформасига ихтисослашган.
«Фойдаланувчилар билан дўст тутиниш ва уларнинг қалбидаги энг зўр компанияга айланиш» шиори билан Xiaomi доимо инновация, юқори сифатли фойдаланувчи тажрибаси ва самарадорликка интилади. Компания барча учун янги технологиялар асосида муносиб нархларда ажойиб маҳсулотлар яратишга интилади.
2024 йил декабрь ҳолатига кўра, Xiaomi смартфон ва планшетлари билан жаҳон бўйлаб ойлик фаол фойдаланувчилар сони 702,3 миллионни ташкил этди. AIоТ платформасига 904,6 миллиондан ортиқ ақлли қурилма (смартфон, ноутбук ва планшетлардан ташқари) уланган. 2023 йил октябрда Xiaomi ўз стратегиясини “Инсон × Автомобиль × Уй” ақлли экотизимига айлантирди. Компания инсон марказидаги ёндашувни асос қилиб, барча соҳаларда комплекс ва мукаммал тажриба яратишга интилади. Xiaomi маҳсулотлари 100 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларда тақдим этилган. 2024 йил августда компания олтинчи бор Fortune Глобал 500 рўйхатига киритилди.
Xiaomi – Hang Seng, Hang Seng China Enterprises, Hang Seng TECH va Hang Seng China 50 индексларининг аъзоси ҳисобланади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)