• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда сўнгги олти йилда 122 та янги университет ва институт очилган. 2016 йилгача уларнинг сони 77 та эди

    Ўзбекистонда 2016—2022 йилларда 122 та олий таълим муассасаси (ОТМ) очилган. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги “Дарё”га тақдим этган ахборотида келтирилган.

    Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    Олти йиллик кўрсаткичлар

    Ҳисоб-китобларга кўра, ўтган олти йил ичида республикада ёшларни олий таълимга қамраб олиш даражаси 9 фоиздан 38 фоизга ошган. 2026 йилга бориб бу кўрсаткич 50 фоизга етказилиши режалаштирилган.

    Ўзбекистонда 2016 йилда ОТМлар сони 77 та бўлиб, талабаларнинг 58 минг 22 нафари бакалавриат, 5 минг нафари магистратура йўналишида таҳсил олган. Бундан олти йил аввал 24 минг 368 нафар профессор-ўқитувчи, 7 минг 766 нафар илмий даражага эга ўқитувчилар талабаларга дарс берган.

    2022 йилга келиб юқоридаги рақамлар анча ўсди. Бу даврда мамлакатдаги ОТМлар сони 122 тага кўпайиб, жами 199 тани ташкил этди. Жумладан, Тошкент шаҳрида 86 та, бошқа ҳудудларда 113 та ОТМлари фаолият юритди. Шундан давлатга қарашли ОТМлар сони 114 та, нодавлат ва хорижий ОТМлар 85 та бўлди.

    Ўтган йили 30 минг 950 нафар профессор-ўқитувчи, 11 минг 761 нафар илмий даражага эга ўқитувчилар талабаларга дарс берган.

    “Республикада биргина 2021 йилнинг ўзида 25 та янги ОТМ фаолияти йўлга қўйилди. 2022 йилда “Янги Ўзбекистон” университети ташкил этилди ва унга кўп йиллар Европадаги энг нуфузли университетлардан бирини бошқарган германиялик таниқли профессор ректор сифатида танланди. Қолаверса, Қорақалпоғистонда ҳам 4 та янги олийгоҳ ташкил этилди”, – дейилади вазирлик ахборотида.

    2022 йил декабрь ойида мамлакатдаги жами талабалар сони 967 минг 725 нафарни ташкил этди. Шундан бакалавриат йўналишида 942 минг 740 нафар, магистратурада 24 минг 985 нафар талаба таҳсил олаётгани маълум.

    Қўшимча қилинишича, ўтган олти йил ичида олий таълимга қабул учун квоталар сони ҳам сезиларли оширилган. Хусусан, бакалавриат йўналишига қабуллар 2016 йилда 58 минг 22 та бўлган. Бу рақам 2022 йилга келиб 190 минг 375 тага етган. Магистратурада 2016 йилда 5 минг нафар талаба ўқиш имкониятига эга бўлган бўлса, 2022 йилга келиб бу кўрсаткич 16 минг 933 тага етган.

    Хорижда малака ошираётган ўқитувчилар

    Вазирлик хабарига кўра, 2022 йилга келиб олий таълимда дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг ойлик-маоши 2017 йилга нисбатан 4 баробарга оширилган.

    Тизимда йўлга қўйилган муҳим механизмлардан бири – профессор-ўқитувчиларнинг хориждаги олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот масканларида малака ошириши ва стажировка ўташини таъминлашдир.

    Маҳаллий ва хорижий ОТМларининг ўзаро ҳамкорлик ва грант дастурлари доирасида 2021 йилда 1 минг 345 нафар, 2022 йилнинг сентябр ойи ҳолатига 2 минг 50 нафар профессор-ўқитувчи хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот муассасаларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юборилди.

    ОТМларида таълим сифати ва самарадорлигини ошириш учун 2022 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига 1 минг 35 нафар хорижий етакчи олимлар, мутахассис-амалиётчилар ва юқори малакали ўқитувчилар тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура мутахассисликларига ўқув машғулотларини ҳамда соҳа матахассисларига маҳорат дарсларини ўтиш учун жалб этилган.

    2022 йилдан бошлаб 41 та ОТМларига молиявий академик мустақиллик берилди. Улар ўзини-ўзи молиялаштиришда, академик ва ташкилий бошқарув соҳаларида қўшимча ваколатлар ва мустақилликка эга бўлди. Ўзини ўзи молиялаштиришга ўтадиган ОТМларига таълим бозоридаги талаб ва таклифдан келиб чиқиб, муассасанинг илмий-педагогик салоҳияти, унинг моддий-техник базаси имкониятларини инобатга олиб, янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш, талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрлари ва тўлов-контракт асосида ўқитиш қийматини белгилаш ҳуқуқи берилади.

    Меҳнат стажи, иш тажрибасига эга бўлган фуқаролар ўзлари ишлаётган корхонанинг юқори ташкилотлари тавсияси билан имтиҳонсиз, суҳбат асосида олий ўқув юртига кириш имконияти яратилди.

    Ҳар бир ташкилот 100 тагача ходимига шундай йўлланма бериши мумкинлиги ҳам қайд этилди.

    Талабаларга берилаётган имтиёзлар

    2022/2023-ўқув йилидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилди. Бунга қадар абитуриентлар фақат бир таълим шаклини танлаши мумкин эди.

    Вазирлик ахборотида сиртқи ва кечки таълим шакллари қайта тикланиб, масофавий таълим шакли жорий этилгани ва қабул квоталари оширилгани ҳам муҳим ўзгаришлардан бири сифатида қайд этилган.

    Тизимда талабаларни моддий қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 2021/2022-ўқув йилида барча ОТМларида коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган талабаларга контракт миқдорларига нисбатан 10 фоиз чегирма бонуси берилди. Шу билан бирга, талабалар учун тўлов-контракт миқдорини тенг улушларда бўлиб, ўқув йили давомида тўрт марта тўлаш имкони яратилди.

    Бундан ташқари, тўлов-контракт асосида давлат ОТМга қабул қилинган, ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз аёлларни Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда давлат ОТМлари ОТМлари ҳисобидан ўқитиш тартиби жорий этилди. Унга кўра, ҳокимликлар ҳар ўқув йилида 100 нафардан хотин-қизлар учун маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан базавий тўлов-контракт суммасини тўлайди. Молиявий барқарор ОТМлари эса 50 нафаргача хотин-қизни бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бепул ўқитиб беради.

    “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг давлат ОТМларида таълим олаётган фарзандларига биринчи ўқув йили учун тўлов-контрактнинг тўлиқ суммасини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш йўлга қўйилди.

    Шу билан бирга, хотин-қиз талабаларга фоизсиз таълим кредити берилади. Таълим кредитининг фоиз ставкаларини сўндиришни Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тижорат банкларига тўлаш орқали амалга оширилади.

    Талаба хотин-қизлар таълим кредитининг асосий қисмини ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб 7 йил давомида қайтаришлари мумкин.

    2022/2023-ўқув йилидан бошлаб давлат ОТМларининг магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт-тўловларини қайтариш шартисиз давлат бюджетидан молиялаштирилади.

    Ётоқхона муаммоси қандай ечим топмоқда?

    Олий ўқув юртларига ўқишга кирган вилоятлик талабалар турар жой муаммоси билан тўқнаш келади. Тизимда барча талабани ётоқхона билан таъминлаш имконияти мавжуд эмас ва улардан айримлари ижарада туришга мажбур. Тўлов шартнома билан бирга ижара ҳақини тўлаш ота-онага оғирлик қилади. Мазкур муаммоларни бартараф этиш мақсадида 2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида давлат-хусусий шериклик асосида 100 минг ўринли ётоқхоналарни барпо этиш ва талабаларни турар жой билан таъминлаш даражасини 60 фоиздан ошириш белгиланган.

    “Биргина 2022 - йилда жами 30 минг 956 ўринли ётоқхоналарни барпо этиш ишлари бошланган. Шундан 2022 - йилги режага мувофиқ жами 18 минг 827 ётоқ ўринли талабалар турар жойи барпо этилиб, қўйилган вазифа 100,1 фоиз бажарилди. Бу билан талабаларни ётоқхона билан таъминланиш даражаси 47 фоизга етказилди.

    Бундан ташқари, берилган имкониятлардан фойдаланиб, олий таълим муассасаларининг ўз маблағлари ҳисобидан бўш турган 7 та бинони реконструкция ва таъмирлаш ҳисобига талабалар учун қўшимча 2 минг 520 ўринли жой яратилмоқда”, – дейилади вазирлик ахборотида.

    Шу қаторда 2021 йилдан бошлаб ётоқхона билан қамраб олинмаган, ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган давлат ОТМлари талабаларининг 60 фоизига улар томонидан тўланадиган ойлик ижара тўловининг 50 фоизи давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериладиган бўлди.

    Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари (300 минг сўм), қолган ҳудудларда 0,5 баравари (150 минг сўм)дан ошмаслиги лозим.

    Ижара тўловининг қоплаб бериладиган қисми биринчи навбатда, эҳтиёжманд оила фарзандларига, ўрнак кўрсатган ва фаол талабалар учун қоплаб берилади. Шунингдек, ОТМлари томонидан уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган бошқа талабаларга ҳам ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин.

    Халқаро рейтингларга кираётган ўзбек университетлари    

    Вазирлик олий таълимни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясида Ўзбекистондаги камида 10 та ОТМни халқаро агентликлар рейтингларида мингталикка киритиш белгиланганинини маълум қилди.

    Фото: Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

    2022 йилнинг 8 ноябрь куни QS Asia University Rankings-2023 (Осиё университетлар рейтинги) рейтинг натижалари эълон қилинди. Унда 23 та давлатдан 760 та университет иштирок этди ва Ўзбекистоннинг 8 та универтитети улар орасидан муносиб ўрин эгаллади. “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳамда Ўзбекистон миллий университети кучли 500 талик университетлар қаторидан жой олди.

    Бундан ташқари, 2021 йилда Буюк Британиянинг энг нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларидан бири QS’нинг Европа ва Марказий Осиё давлатлари рейтингида республикадаги 4 та ОТМ, 2022 йилда агентлик юритадиган дунё университетларининг “Фан соҳалари” рейтингида Ўзбекистон миллий университети илк бор “Математика” соҳасида дунёнинг кучли 500 талик қаторидан ўрин эгаллади. Агентлик рейтингига кўра, Ўзбекистон ОТМлари ичида биринчи марта Тошкент давлат юридик университети 4 юлдузли олийгоҳ сифатида баҳоланди.

    30.01.2023, 15:39   Изоҳ (0)   15831
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     Одил судловсиз адолатга эришиб бўлмайди

    30.01.2023, 15:08

    Нукусдаги кўп қаватли уйда газ портлагани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    30.01.2023, 14:53

    Бухорода 20 сотих ерни 100 минг долларга расмийлаштириб бермоқчи бўлган шахс ушланди

    30.01.2023, 13:59

    Ўзбекистонда ҳафтанинг биринчи ярмида ёмғир ва кучли шамоллар бўлиши кутилмоқда

    30.01.2023, 13:40

    Нукусда икки нафар бола нимадан заҳарлангани аниқланди

    30.01.2023, 12:17

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 31 январь куни ёмғир ёғади

    30.01.2023, 11:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 

     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон ТИВ Эрон ва Исроилдаги ватандошларга ҳарбий ҳамда бошқа давлат объектларига яқинлашмасликни тавсия қилди

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:59

    Ҳиндистонда эркак смартфонига чақмоқ уруши оқибатида ҳалок бўлди 

    Дунё | 16 июн, 23:40

    “Исроил Ғарбнинг чексиз қўллаб-қувватлаши туфайли Эронга ҳужум қилди” — Эрдўғон 

    Дунё | 16 июн, 23:30

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    Дунё | 16 июн, 23:20

    Нигерия қарийб 30 йил олдин қатл этилган “Огони-тўққизлик” аъзоларини вафотидан сўнг афв этди 

    Дунё | 16 июн, 23:10

    “Дарё” дайжести: 16 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 16 июн, 23:00

    “АҚШ Исроилнинг Эронга ҳужум қилишига йўл қўйиб, халқаро ҳуқуқни бузди” — Эрон президенти 

    Дунё | 16 июн, 22:50

    Тошкентда катта миқдордаги гиёҳвандлик моддаларини тарқатган “закладчик” ушланди

    Ўзбекистон | 16 июн, 22:40

    Флориан Вирц ҳафта охирида “Ливерпуль”да тиббий кўрикдан ўтади

    Спорт | 16 июн, 22:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.