• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Халқаро ва минтақавий олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозларига қанча мукофот берилгани маълум қилинди

    Халқаро ва минтақавий олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчилар ва уларнинг устозларига 1,3 млрд сўм пул мукофотлари берилди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати “Дарё”га хабар берди. 

    Фото: “Дарё” / Азизжон Эрматов

    Маълум қилинишича, таълим сифатига талаб ортиши натижасида соҳада олий маълумотлиларнинг сони 1,5 баробарга ўсган. Ўзбекистон — ўз тарихида илк бор, мактабларда PISA халқаро баҳолаш тадқиқотларида иштирок этган. PISA-2022 (халқаро баҳолаш тестлари) дастури бўйича 191 та мактабда 15 ёшли ўқувчилар орасидан 6 969 нафарида тест синовлари ҳамда сўровномалар ўтказилган. 

    2023 йилнинг декабрь ойида PISA халқаро баҳолаш тадқиқотлари натижалари эълон қилиниб, Ўзбекистоннинг математик саводхонлик йўналишида ўртача кўрсаткичи 364 балл (72 ўрин), ўқиш саводхонлиги йўналишида 336 балл (80-ўрин), табиий-илмий саводхонлик йўналиши бўйича эса 355 баллни (80-ўрин) ташкил этган.

    Нуфузли халқаро олимпиадаларда 6 та медал (4 та кумуш, 2 та бронза); Минтақавий олимпиадаларда 39 та медал (3 та олтин, 13 та кумуш, 23 та бронза) қўлга киритилди. Ушбу ўқувчилар ва уларнинг устозларига жами 1,3 млрд сўм пул мукофотлари берилган.

    Шу билан биргаликда, Ўзбекистон томонидан энг нуфузли Халқаро кимё ва Халқаро информатика олимпиадаларига 2026 йилда мезбонлик қилиш қўлга киритилган. “ТIMSС 2023” халқаро баҳолаш дастури доирасида математика ва табиий фанлардан саводхонлигини баҳолашга қаратилган халқаро тадқиқотда 166 та мактабларнинг 8 800 нафар тўртинчи ва саккизинчи синф ўқувчилари, 4 400 нафар ота-оналар, 1 035 нафар ўқитувчилар ва мактаб директорлари иштироки таъминланган.

    “TALIS 2024” таълим бериш ва ўқитиш сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотлар доирасида 30 та мактабларда 600 нафарга яқин ўқитувчилар ўртасида халқаро сўровноманинг тажриба-синовлари ўтказилган. Буюк Британиядаги Cambridge Assessment ташкилоти билан ҳамкорликда 28 нафар мактаб ўқитувчилари ҳамда лидерлари учун ташкил этилган PDQ дастури бўйича курс ўтказилиб, бир неча педагог Cambridge Assessment ташкилотининг (PDQ) халқаро сертификатига эга бўлган.

    “Зўр! (Класс!)” гуманитар лойиҳаси доирасида 153 нафар ўқитувчи (104 нафар рус тили ўқитувчиси, 35 нафар аниқ ва табиий фан ўқитувчиси, 14 нафар методист) жалб қилинган. Шунингдек, 21 нафар россиялик мутахассис 14 та малака ошириш ҳудудий марказига жалб этилиб, 300 нафардан ортиқ умумтаълим мактабларининг рус тили фани ўқитувчилари учун тренинглар ташкил этилган.

    Ҳаёт давомида ўқиш тамойили асосида 309 минг нафар мактабгача ва мактаб таълими ходимларининг малакаси оширилган. Корея Республикаси элчихонаси билан ҳамкорликда мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги 57 нафар корейс тили фани ўқитувчилари қайта тайёрлов курсларида ўқитилган.

    Миллий ўқув дастури Тошкент, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида уч босқичда тажриба-синовдан ўтказилиб барча умумий ўрта таълим мактабларига жорий қилинган. 2021/2022 ўқув йилида умумтаълим мактабларини тамомлаган 385 437 нафар битирувчиларнинг 85 869 нафари (22,3%) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган. 

    Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари учун янги методик хизмат кўрсатиш тизими яратилди ва “Методик кун” ва “Фан ойликлари” бекор қилинган. 473 минг 854 нафар ўқитувчининг 7 та компетенсия бўйича малакаси оширилиб касбий салоҳияти 53,4 фоиздан 85 фоизга кўтарилди, 8 та компетентлик асосида 7 228 нафар мактаб директори малакаси оширилиб, уларнинг билим кўникмалари 44,3% дан 88,4% га ошди.

    Илк бор 755 нафар мактаб ўқитувчилари нодавлат таълим ташкилотларида малака оширди. Узлуксиз касбий ривожлантириш – малака ошириш курслари учун 33 та фан йўналишларининг контенти, жумладан, 1 120 та маъруза, 1 120 та тақдимот, 1 120 та видеодарс, 7 840 та қўшимча адабиётлар, 7 308 та тест топшириқлар яратилди ва электрон платформага жойлаштирилди.

    01.03.2024, 20:25   Изоҳ (0)   8128
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда апрель—май ойларида 202 та мактабда PISA тадқиқотининг тажриба-синовлари ўтказилади

    11.04.2022, 22:36

    Ўзбек тили ва адабиёти бўйича 18 октябрь куни халқаро олимпиада ўтказилади

    08.10.2022, 17:50

    Зоир Мирзаев ўқитувчилари ва ўқувчилари телефон ишлатишдан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти беришини маълум қилди

    27.02.2024, 18:05

    Фарғонада Аи-80 бензинини “қўлда” қиммат нархда сотаётганлар ушланди

    01.03.2024, 19:54

    Ўзбекистонликлар Беларусга текстиль корхонасига ишга таклиф этилмоқда. Маош 600 доллар 

    01.03.2024, 19:03

    Uzbekistan’s Club мартдан Америка мавсумини бошлади

    01.03.2024, 18:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Голливуддан қолишмайди: Қозоғистонда суратга олинган учта энг сара фильмлар (трейлер)

    Кино | 23 август, 17:30

    “34 йилдан буён яшаётган оилавий тадбиркорлик” — Тошкентдаги энг машҳур сомса ва хорижлик мижозлар ҳақида (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 17:10

    Тошкент вилоятида юк машинаси Cobalt’га урилиб, ағанади ва ёниб кетди (видео)

    Ўзбекистон | 23 август, 16:45

    Қора седана: табиий доривор ўсимликнинг илмий асосланган шифобахш хусусиятлари

    Маслаҳатлар | 23 август, 16:25

    Ўзбекистонда неврология соҳасида янги лойиҳага старт берилди

    Ўзбекистон | 23 август, 16:05

    Конго ҳарбий прокурори собиқ президент Кабилага ўлим жазоси берилишини талаб қилмоқда

    Дунё | 23 август, 15:45

    Ўзбекистон терма жамоасининг CAFA Nations Cup-2025 турнири учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди (фото)

    Спорт | 23 август, 15:37

    Фото: ёввойи табиатдаги жониворларнинг энг кулгили суратлари

    Лайфстайл | 23 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.