Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Огулжаҳон Гурбангулиевна билан бирга Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари — Амир Темур мақбараси, Бибихоним масжиди ва афсонавий Регистон майдонини зиёрат қилди.

Таъкидланишича, қадимий ҳунармандчилик анъаналари асраб-авайлаб келинаётган Конигил туризм қишлоғи чуқур таассурот қолдирган.

“Самарқанд нафақат Ўзбекистоннинг дурдонаси, балки бутун минтақанинг муҳим маданий маркази бўлиб, бу ерда Марказий Осиё халқларининг тарихи, санъати ва маънавий мероси ўзаро уйғундир.

Азиз меҳмонимиз билан бу бебаҳо бойликни келажак авлодлар учун сақлаб қолиш ниҳоятда муҳим эканини таъкидладик”, деб ёзади Ўзбекистон президенти ёрдамчиси.




Изоҳ (0)