Ўзбекистон судларида 2025 йил апрель ойи бошидан бери вояга етмаганларга нисбатан шаҳвоний шилқимлик бўйича камида 21 та иш кўриб чиқилгани маълум бўлди.

Маълум бўлишича, камида 21 та иш вояга етмаганларга нисбатан тегажоғлик билан боғлиқ. Ушбу 21 та ишнинг 3 таси Андижон вилояти кассация судида кўриб чиқилган бўлиб, аввалги инстанция судлари қарорлари устидан прокурор протестлари билан боғлиқ. Барча ҳолларда протестлар қаноатлантирилиб, ишлар қўшимча терговга жўнатилди.
21 та ишдан 1 таси Қашқадарё вилояти туманларидан бирининг биринчи инстанция суди томонидан қўшимча терговга юборилган. 21 та ҳолатдан 1 таси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1 (шаҳвоний шилқимлик) моддасидан МЖтК нинг 41-моддаси (ҳақорат)га қайта квалификация қилинди.
Кўриб чиқилган 16 та ҳолатда 17 нафар эркак вояга етмаганларга нисбатан шаҳвоний шилқимликда айбдор деб топилди. Улардан 12 нафарига нисбатан 3 дан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. 5 нафар эркак 750 минг сўмдан 1 миллион 875 минг сўмгача маъмурий жаримага тортилди.
Болаларга шилқимлик
- Болалар омбудсмани тақдимномаси билан 9 ёшли қизга шилқимлик қилган эркакка чиқарилган суд қарорига протест киритилди.
- Тошкент вилоятида эркак 5 ёшли қизчага тегажоғлик қилганликда айбланмоқда.
- Болалар омбудсмани отаси томонидан шилқимликка учраган опа-сингил иши бўйича маълумот берди.
- Тошкентда метро вагонида нотаниш қизга тегажоғлик қилган эркак беш суткага қамалди.
- Тошкентда руҳий касал бўлган шахс 12 ёшли қизга ташланди.
- Тошкентда эркак ўқитувчи синфхонани қулфлаб, ўқувчисига тегажоғлик қилди.
- Тошкентда ўқитувчи эркак собиқ ўқувчисини дўстининг олдида ҳақоратлаб, тегажоғлик қилди.
- Яккасаройда 9 ёшли ўқувчига шилқимлик қилган ўқитувчи жавобгарликка тортилди.
Изоҳ (0)