Антиоксидантлар фойдали деб ўйлаш мумкин. Улар ҳужайраларни бузилишдан ҳимоя қилади, организмни стресс ва қариш билан курашишига ёрдам беради. Аммо витаминларнинг ортиғи сизни касалликлардан қутқармай, аксинча уни қўзғаца-чи?

Швеция ва Хитой олимлари айнан шу нарсани аниқлади. Уларнинг ўпка саратони бўлган сичқонлар устида ўтказилган тадқиқотида юқори дозаларда C ва Э витаминлари нафақат фойда келтирмади, балки ўсимталар ўсишини ва метастазлар ривожланишини тезлаштирди. Нима учун? Ҳамма гап антиоксидантлар таъсирида фаол ҳосил бўла бошлайдиган ва ўсимтани озиқлантирадиган янги қон томирларида.
Ортиқча витаминлар: кутилмаган таъсир
Ўпка саратони билан оғриган сичқонларга — ҳам оддий, ҳам инсон саратон ҳужайралари имплантация қилинган сичқонларга — сув билан катта дозада C витамини, озиқ-овқат билан эса E ва Н-ацетилсистеин берилди. Аста-секин ҳайвонларда антиоксидантлар даражаси меъёрдан ошиб кетди. Бу эса томирлар ҳосил бўлишининг кучайиши ҳисобига ўсимталарнинг ўсишига олиб келган.
“Агар сиз тўғри овқатланиб, биологик фаол қўшимчаларни қабул қилсангиз, занжабил чойи ва смузи ичиб юрсангиз, қачондир дозани ошириб юбориш ҳақиқатга айланади”, деб тушунтиради профессор Мартин Берго.
Даво эмас, балки хафв
Антиоксидантлар эркин кислород радикалларини — ҳужайраларни йўқ қилиши мумкин бўлган молекулаларни зарарсизлантиради. Аммо бу радикаллар жуда кам бўлиши ҳам фойдали эмас: бу БАЧ1 оқсилини фаоллаштиради. Бу эса ўз навбатида, томирлар ўсишини ва саратон ривожланишини кучайтиради.
Экспериментнинг иккинчи қисмида тадқиқотчилар органоидларга — лабораторияда ўстирилган саратон ҳужайраларидан иборат шарларга таъсир ўтказишди. Манзара такрорланди: витаминларнинг ортиқча миқдори БАЧ1’ни фаоллаштирди.

Бу одамлар учун нимани англатади
Олимлар ваҳима қилишнинг ҳожати йўқ деб таъкидлайди. Антиоксидантларни рациондан бутунлай чиқариб ташлаш хавфли, айниқса онкологик касалликларда — танқислик ҳолати ҳолатни ёмонлаштириши мумкин. Асосийси мувозанатни сақлашдир.
Даволаш истиқболлари
Қизиғи шундаки, БАЧ1’нинг юқори даражаси нафақат ўпка саратонида, балки буйрак ва кўкрак бези саратонида ҳам кузатилган. Бу айниқса, БАЧ1 даражаси юқори бўлган беморларда қон томир ўсиши ингибиторларидан фойдаланган ҳолда мақсадли терапия учун имкониятлар яратади. Уни генетик скрининг ёрдамида аниқлаш мумкин.
Изоҳ (0)