• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Кексайганида машҳурликка эришган Голливуд актёрлари ёшлигида қандай кўринишда бўлган? (фото)

    Турли сабабларга кўра биз баъзи машҳурларни ёшлигида умуман эслай олмаймиз. Кўпинча бу улар ўз карьераларини жуда кеч бошлаганлиги ёки ёшлигида машҳурликка эришгани билан боғлиқ. AdMe нашри дунё бўйлаб машҳурликка эришган актёрларнинг ёшлигидаги архив суратларини тақдим этди.

    Хю Лори

    Хю Лори актёрлик фаолиятини талабалик йилларида бошлаган. У ватани Британияда “Қора қўзиқорин” (1983—1989 йилларда тақдим этилган) комедик сериалида суратга тушди, аммо “Доктор Ҳаус” телесериалида шифокор ролини ижро этганидан кейин дунё бўйлаб машҳурликка эришди. Бу пайтда актёр 40 ёшдан ошган эди.

    Фото: AdMe

    Эмма Томпсон

    Эмма Томпсоннинг ҳар қандай образга айланиш қобилияти ҳайратланарли: у “Гарри Поттер”даги Сивилла Трелони, “Қаттиққўл энага” фильмида бош қаҳрамон ва “Круэлла” фильмидаги баронесса фон Хелман ролларини гавдалантирган. Актриса ўз фаолиятини саҳнада ва Британия телевидениесида бошлаган, шунинг учун дунё томошабинлари унинг ёшлигини деярли эслай олмайди.

    Фото: AdMe

    Рейф Файнс

    “Гарри Поттер” фильмида Волдеморт ролини ижро этган актёр ўз фаолиятини театрда бошлаган ва кино оламидаги дебютини 1992 йилда “Момақалдироқли йўл”  фильмида қилган. Актёр ушбу кинокартинада Хитклифф ролини ўйнаган. Орадан бир йил ўтгач, “Шиндлер рўйхати” фильмининг премьераси бўлиб ўтди, шундан сўнг актёр жаҳон миқёсидаги юлдузга айланди. Қизиғи шундаки, ўша пайтда у 30 ёшдан ошган эди.

    Фото: AdMe

    Голди Хоун

    Голди Хоуннинг карьераси “Кактус гули” (1969 йилда суратга олинган) комедиясидаги Тони Симмонс ролини ижро этиши билан сезиларли даражада юқорилади ва актриса ушбу роли учун “Оскар”ни қўлга киритди. У 1990 йиллардан кейин 4 йил давомида экранларда кўриниш бермади, бироқ кейин яна кино оламига қайтди ва машҳур лойиҳаларда суратга тушди.

    Фото: AdMe

    Харрисон Форд

    Харрисон Форд учун машҳурлик сари йўл тиканли эди. Унинг баъзи эпизодик роллари ҳатто титрлар қаторига тушмади ва бир продюсер ҳатто ундан яхши актёр чиқмаслигини айтди. Оқибатда ёш Форд авваллари уни жуда ўзига жалб қилган касбидан кўнгли қолади ва дурадгор бўлишга қарор қилади. Бироқ тақдир уни Жорж Лукасга олиб келди, бунинг натижасида Харрисон “Юлдузлар жанги” фильмидаги Хан Соло ролини ижро этди. Фильм чиққанида у 35 ёшда бўлган.

    Фото: AdMe

    Глория Стюарт

    Кўплаб томошабинлар Глория Стюартнинг “Титаник” фильмидаги кекса Роуз ролини эслайди. Ўша пайтда актриса 87 ёшда бўлган. Бироқ Глория 1930 йилларда Голливуд юлдузи бўлганини кам инсон билади. У “Эски қоронғи уй” (1932 йил) ва “Кўринмас инсон” (1933 йилда) каби фильмларда суратга тушган.

    1945 йилда Стюарт актрисаликни тарк этишга ва рассом бўлишга қарор қилди, 1970 йилларда яна экранларга қайтди. Актриса “Титаник” фильмида рол ижро этгунига қадар бир нечта кинокартиналарда эпизодик ролларни ўйнади.

    Фото: AdMe

     Анжелика Хюстон

    Анжелика Хюстоннинг экрандаги дебюти ўсмирлик даврида бўлган, аммо у орадан кўп ўтмай моделлик соҳаси уни кўпроқ жалб қилишини тушунди. Актриса 1980 йилларнинг бошларида, тахминан 30 ёшида, актёрлик карьерасига қайтди ва фильмларда эпизодик ролларни ижро эта бошлади. Анжелика 1991 йилда “Аддамлар оиласи” фильмида энг машҳур қаҳрамонлардан бири — Мортиша Аддамс образини гавдалантирди ва шундан кейин унинг номи ушбу фильм қаҳрамони билан эсланадиган бўлди.

    Фото: AdMe

    Жейсон Момоа

    Жейсон Момоани дўконда ишлаётган пайтда кўриб қолишди ва “Malibu қутқарувчилари” фильмидан рол таклиф қилишди. Бироқ, ҳақиқий машҳурлик унга орадан 10 йил ўтгач, “Тахтлар ўйини” телесериалида Дрого ролини ўйнаганидан кейин келди.

    Фото: AdMe

    Шон Коннери

    Шон Коннерининг машҳурлик сари йўли узоқ ва машаққатли бўлди. У шоу-бизнесдаги фаолиятини Қироллик театрида уста сифатида бошлаган. Кейинчалик у қўшимча ролларни ола бошлади. Актёр  пул топишнинг қўшимча усулларини излади, шу жумладан энага сифатида ишлашга мажбур бўлди. Ҳақиқий машҳурлик унга 30 ёшдан ошганида, махфий агент Жеймс Бонд ҳақидаги биринчи бешта фильмда иштирок этганидан кейин келди.

    Фото: AdMe

    Ҳелен Миррен

    Ҳелен Миррен қироличаларнинг ролини ижро этганидан кейин машҳур бўлди. У иккита Елизавета ва император Кетрин II ролини ижро этган дунёдаги ягона актриса ҳисобланади. Унинг ташқи кўриниши бундай қаҳрамонлар учун жуда мос келади. Актриса ёшлигида қандай кўринишга эга бўлганини кўпчилик эслай олади. У кинодаги карьерасини 20 ёшида бошлаган.

    Фото: AdMe

    Жессика Честейн

    Жессика Честейннинг профессионал саҳнадаги дебюти 1998 йилда Шекспир асари асосида саҳналаштирилган спектаклда Жулетта ролини ўйнаганида бўлди. У узоқ вақт давомида театрда ишлаган ва телесериалларда рол ўйнаган. Актриса биринчи бош ролини 2008 йилда “Жолин” фильмида олди. Жессиканинг ҳақиқий ютуғи 2011 йилда олтита фильмда, жумладан, “Ёрдам” ва “Ҳаёт дарахти”да суратга тушганида юз берди. Ўша йили актриса 34 ёшга тўлди.

    Фото: AdMe

    Айрис Апфел

    Америкалик коллексионер ва дизайнер Айрис Апфел ҳозирда 101 ёшда. Унинг ёшлигида қандай кўринишга эга бўлганини ҳеч ким эслай олмайди, чунки машҳурлик унга анча кейинроқ келди. У 2019 йилда, 97 ёшида, моделлик карьерасини IMG билан имзолаган.

    Фото: AdMe
    12.07.2023, 12:30   Изоҳ (0)   9547
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жеки Чан, Том Круз ва суратга олиш майдончасида хавфли трюкларни ўзи бажарадиган бошқа актёрлар (фото)

    12.07.2023, 11:30

    34 ёшли рэпер Шаҳриёр уйланди (видео)

    12.07.2023, 09:23

    “Келин қиз бўлмас экан”. Режиссёр Зебо Наврўзова келинларини ишлаб пул топишга ундаши ҳақида гапирди 

    11.07.2023, 21:56

    Жонни Депп, Меган Фокс ва инжиқлиги билан танилган бошқа Голливуд юлдузлари 

    11.07.2023, 19:35

    “Россияда кўча супуриб, репетиторга пул йиғганман”. Комик актёр Шаҳбоз Нарзиев тасодифан санъаткор бўлгани ва “Миллион”га “қимматга тушган тўй” ҳақида (видео)

    11.07.2023, 17:51

    “Пул мен учун биринчи ўринда эмас”. Муниса Ризаева Қатардан бўлган 500 минг долларлик таклифни рад этгани, бўлажак турмуш ўртоғи ва 2 йиллик депрессия ҳақида 

    11.07.2023, 15:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.