“Челси” ҳужумчиси Кристофер Нкунку ёзги трансфер ойнасида клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Теамталк нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, ҳужумчини Англиянинг бошқа гранди — “Арсенал” ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Микель Артета бошчилигидаги “канонирлар” француз футболчиси жамоанинг тактик схемаларига тўлиқ мос келишига ишонмоқда.
Шунингдек, Нкунку трансферига Каталониянинг “Барселона” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. “Кўк-анорранглилар” ёзги трансфер ойнаси пайтида футболчини ўз сафига қўшиб олишга жиддий ҳаракат қилиб кўради.
26 ёшли ҳужумчининг трансфер қиймати 45 миллион еврога баҳоланмоқда. Жорий мавсумда Нкунку Англия Премьер Лигаси доирасида 42 ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 14 та гол ҳамда 5 та голли узатма ёздириб қўйган.
Изоҳ (0)