Гўзаллик оламида мода ҳар доим ўзгарувчан. Ҳар бир фаслда макияж турлари янгиланишда давом этади – подиумлардан ва ижтимоий тармоқлардан илҳом олади. 2025 йилнинг баҳорги тренди бу табиийлик, ёрқинлик ва замонавий деталлар аралашмасидир.
Жигарранг чизиқлар (стрелкалар)

Классик қора подводка энди унчалик машҳур эмас — ҳозирда график чизиқлар устун. Агар сиз тахминан 40 ёш атрофида бўлсангиз, терида коллаген камайган бўлса, стресс ёки уйқусизлик бўлса, мутахассислар қора стрелкалардан эҳтиёткорлик билан фойдаланишни тавсия этади.
Қора ранг кескин фарқ билан ажралиб туради. Бу фақат тери мукаммал бўлса, чиройли кўринади. Агар кўз остида қора ҳалқалар бўлса, бу рангдаги стрелка фақатгина камчиликларни кучайтиради, дейди визажист Ракел Алварес.
Визажист жигарранг подводкани тавсия қилади. У терига ёрқинлик қайтаради.
Агар терингиз тоза, чарчоқ аломатлари йўқ ва сиз стрелкаларни яхши кўрсангиз ,бу айни муддао. Узун, ҳар хил шаклдаги стрелкалар — мода чўққисидир.
График чизиқлар (стрелкалар)

Ушбу турдаги икки қаторли стрелкалар узилишли чизиқлар ва ёрқин рангли урғулардан иборат. Металл эффектга эга подводкаларга эътибор қаратинг. Улар замонавий, келажак услубидаги образ яратишда ёрдам беради.
Масалан, ўнг томондаги қизга қаранг — у қора чизиқ устига металл эффектли чизиқ тортган.

Шафтолиранг ёноқлар (румяна)

Ёноқларга баланд ва юқорига қаратиб сурилган пушти румяна юзга тетиклик ва янгилик беради. Оммабоп тўқ сариқ ранг бўлиб, терида “шампан шароби”дай порлайди.
Ёрқин бўлмаган лаб бўёқлари (жилосиз лаблар)

Аниқ чизилган лаб контури энди урфда эмас. Ҳозир юмшоқ, ноаниқ шаклдаги лаблар трендда. Бунда корейс макияжидан илҳомланилади.
Қаҳваранг лаблар

2025 йилда кофе ранглари ниҳоятда урфга кирди. Бу фақат лаб бўёқлари эмас, балки кўз тени учун ҳам тегишли. Асосийси, ўзингизга мос тусни танлаш.
Декоратив элементлар

Кристаллар, марваридлар ва юзга ёпиштириладиган ялтироқ стикерлар образга ўзига хос бетакрорлик қўшади. Ҳатто катта безаклар ҳам чиройли кўринади.

Кўз қовоғидаги металл эффектлар

Бундай безаклар ҳатто бурун устига ҳам қўйилиши мумкин. Улар кўз қовоғидаги металл ялтирама эффектлар билан уйғунлашади. Кумуш ёки бронза рангидаги ялтираган соялар кўзга янада ифода беради.
Изоҳ (0)