Мунтазам юриш — кунлик фаоллик нормасини сақлашнинг энг қулай усулидир. Тоза ҳавода узоқ сайр қилиш нафақат бўғимларни мустаҳкамлайди балки юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради, иммунитетни мустаҳкамлайди ҳамда руҳий ҳолатга ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари кунига 5000 қадам (тахминан, 2,5 км) шаҳар аҳолиси учун норма деб ҳисоблашади. Шундай экан фаолликни сақлаш учун 10 000 қадам юриш шарт эмас. Юриш танага ва онгга фойда келтириши учун қандай шартлар бажарилиши кераклиги ҳақида билиб олинг.

Сайр қилиш жойи
Юриш жойингиз иложи борича табиийликка яқин бўлиши маъқул, яъни дала ўртасидаги йўл, керакcиз тошлар, кўлмаклар ва бошқаларсиз текис тупроқ йўл — бу энг яхши вариантдир. Агар у бошқа нотекис сиртда, масалан, асфалтда узоқ сайр қилиш бўлса, унда бу, албатта, маълум бир қўшимча шартларни талаб қилади.
Шунингдек, гуллаш ва аллергик реакциялар даври бошланганда дарахтзорлар бўйлаб пиёда сайрга алоҳида аҳамият бермоқ даркор.

Пойабзал
Агар пиёда сайрингиз тоғлар ёки бошқа тошлоқ, нотекис ва нам жойларда бўлса, бунинг учун махсус треккинг ботинкалари керак бўлади. Агар нисбатан қулайроқ шароитларда пиёда юриш бўлса, унда бу сизнинг қадамларингизни юмшатишга ва тўпиқда қўшимча юк бўлмаслиги учун кўпроқ физиологик ҳаракатни яратишга имкон берадиган пойабзал бўлиши керак.
Бу, айниқса, ортиқча вазнга эга одамларга тегишли. Улар қандай вазнда бўлишидан қатъи назар, мушак ёки ёғ бўлсин, тана массаси индекси 25 дан юқори бўлганлар ортопед назорати остида бўлишлари ва махсус пойабзал кийишлари керак, акс ҳолда бундай узоқ сайрлар илҳом, соғлиқ ва узоқ умр манбайи бўлмайди, балки ҳамма нарса жуда ачинарли тарзда тугайди.

Сув баланси
Агар сиз узоқ сайр қилишни режалаштирган бўлсангиз, сув балансингизни кузатиб боришингиз керак. Бунинг учун сизда сув учун қулай идиш бўлиши керак. Сув эса қўшимча минераллар, витаминлар ва бошқа нарсаларсиз, H2О формуласига имкон қадар яқин бўлиши мақсадга мувофиқдир.

Кийим
Кейинги масала эса бу, албатта, кийим. У иқлим ва об-ҳавога мувофиқ тўғри танланган бўлиши керак. Бу ҳақда, албатта, ўйлаш керак, шунда одам терламайди, музламайди ва ўзини максимал даражада қулай ҳис қилади.

Сайр қилишнинг фойдаси
Одам нима учун сайр қилишга қарор қилгани ҳам муҳим. Агар у ёлғиз қолишни истаса, бирга юриш учун шерик излашнинг ҳожати йўқ. Сиз ўзингиз билан гаджет олиб, мусиқа тинглаб юришингиз мумкин. Аммо буни ҳам қилмаслик яхшироқ. Сиз сайр қилаётган муҳитингизга максимал даражада шўнғишингиз, табиат билан ёлғиз қолишингиз, тинглашингиз, нафас олишингиз ва атроф-муҳит гўзаллигидан баҳраманд бўлишингиз керак.
Атрофингизда кўп яшил ўсимликлар бўлиши пиёда сайрга янада илҳом бахш этади. Масалан, тоғларда фойдали ва тоза ҳаво бор. Тўғри, бунинг учун маълум даражада тайёргарлик керак. Бундай вазиятда сизда трекинг таёқчалари бўлиши яхшироқ, чунки “Скандинавия юриши” деб аталадиган усулларни қўллашда, биринчидан, бўғимларга камроқ юк тушади, иккинчидан, нафас олиш тизими самарали ишлатилади, чунки одам чуқурроқ нафас олади, ўпкага кўпроқ кислород киради, шунинг учун бундай жисмоний машқларнинг фойдаси юқори ҳисобланади.
-CGlS2hsi.avif)
Йўл юрганда инсон ҳеч нарсага ҳеч қандай муносабат билдирмайди. Бу қандайдир параллел дунёга саёҳатга ўхшайди. Ва бунда инсон, алббата, ўз танаси билан руҳий уйғунликни ҳис қилади. Ўз-ўзидан бу уйғунлик саломатлик учун ҳам жуда фойдали.
Изоҳ (0)