Тўғри овқатланиш ва соғлом ҳазм қилиш тизимининг асоси калория ҳисоблашдан эмас, балки шунчаки тўғри чайнашдан бошланади. Агар мунтазам равишда овқатни яхшилаб чайнаб емасангиз, бу вазн ортишининг секин, аммо муқаррар сабаби бўлиши мумкин. Келинг, овқатни жуда тез истеъмол қилганда организмда нима рўй беришини ва бу қандай қилиб метаболизм, ташқи кўриниш ҳамда умумий ҳолатга таъсир қилишини кўриб чиқамиз.

Шошиб овқатланмаслик керак — чунки:
- Тана керакли микроэлементларни олмайди
Овқат етарли даражада майдаланмаса, у ичакда ёмонроқ ҳазм бўлади. Бу эса селен, ёд, рух ва мис каби муҳим микроэлементлар танқислигига олиб келади. Уларнинг етишмаслиги қалқонсимон без фаолиятини издан чиқариб, моддалар алмашинуви секинлашувига, шишлар ва вазн ортишига сабаб бўлади. - Оқсил ва ёғлар тўлиқ сўрилмайди
Агар сиз овқатни яхши чайнашни одат қилмаган бўлсангиз, айниқса гўштдаги оқсил ва ёғлар организм томонидан тўлиқ қабул қилинмайди. Сўнг организм тез ҳазм бўлувчи углеводларга (ширинлик, унли маҳсулот) интилади. Бу эса ортиқча вазнга сабаб бўлади. - Ошқозонда оғирлик ва ичакда шиш пайдо бўлади
Яхши чайналмаган овқат ошқозонда ноқулайлик туғдиради. Натижада сиз фойдали, бироқ “оғир” овқатлардан қочиб, уларни нон, ширинлик билан алмаштиришга ҳаракат қиласиз. - Мияга тўйганингиз ҳақида сигнал кеч етиб боради
Тўйиш сигнали мияда 7–10 дақиқа ичида шаклланади. Агар сиз тез овқатлансангиз, керакли миқдордан кўпроқ таом истеъмол қилишингиз мумкин.
Тавсия: Овқат пайтида пауза қилинг, бу ҳаддан ташқари кўп ейишдан сақлайди.
- Кечқурунлари овқатланиш хавфи ортади
Куннинг биринчи ярмида шошиб овқатлансангиз, кечқурун организм “етишмаган” калорияларни қоплашга ҳаракат қилади — бу эса кўпинча зарарли ва ёғли овқатлар билан амалга ошади.
Тавсия: Онгли овқатланишни машқ қилинг — атиги 15 дақиқа секин, шошилмасдан овқатланиш иштаҳани назорат қилишга ёрдам беради.

Мўжизавий рақам: бир луқмани 30–50 марта чайнаш
Диетологлар ва онгли овқатланиш тарафдорлари қуйидагиларни тавсия этади:
- Қаттиқ овқатлар (гўшт, сабзавотлар, ёнғоқлар) ни — 30–50 марта чайнаш.
- Юмшоқ овқатлар (бўтқа, шўрва, мевалар) ни — 15–20 марта чайнаш керак.
Япониялик олимлар 2014 йилда ўтказган тажриба шуни кўрсатдики: ҳар бир луқмани 40 марта чайнаган одамлар камроқ овқат истеъмол қилган ва уларда очлик гормони — грелин даражаси пасайган.
Нотўғри чайнашга стоматологик омил ҳам сабаб бўлиши мумкин
Эҳтимол, бунга шунчаки ўрганиб қолган бўлишингиз мумкин. Аммо баъзида муаммо кундалик одатда эмас, балки нотекис тишлам (прикус)да бўлади. Тишлар тўғри ёпилмаса, чайнаш самарасиз бўлади, бу эса ҳазм жараёнига ва метаболизмга салбий таъсир кўрсатади.

Агар сизда қуйидагилар кузатилса, тишларни текширтиринг:
- Қаттиқ овқатни чайнаш қийин бўлса;
- Фақат бир томонда чайнаш одати бўлса;
- Жағ оғриса ёки овқатланиш вақтида ундан овозлар эшитилса;
- Тишлар нотекис бўлса.
Изоҳ (0)