Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 68 та хорижий компания томонидан 2025 йилнинг I чорагида 36,2 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ушбу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробар кўп. Тўланган солиқларнинг 94,5 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келади.
Уч ойда Apple компанияси 88,6 млрд сўм ишлаб топган. Ўз навбатида, компания 10,6 млрд сўм солиқ тўлаган.
Кейинги ўринни эса Меtа компанияси эгаллаган. Ушбу компания 87 млрд сўм ишлаб топган бўлса, 10,5 млрд сўм солиқ тўлаган. Google эса 8,9 млрд сўм солиқ тўлади. Компания I чоракда 80,8 млрд сўм ишлаган.
Кучли тўртликдан эса сунъий интеллект компанияси – OpenAI эгаллаган. Компания 9,1 млрд сўм ишлаб топган бўлса, 1,1 млрд сўм солиқ тўлаган.
Кейинги олтита ўрин эса қуйидагича (тўланган солиқлар ҳисобида):
- TikTok - 934,8 млн сўм;
- Booking.com - 542,7 млн сўм;
- Netflix - 467,6 млн сўм;
- Zoom - 432,6 млн сўм;
- Аcca - 427 млн сўм;
- Хsоllа - 235,6 млн сўм.
Маълумот учун, электрон хизматлар кўрсатувчи чет эл юридик шахслари ўтган чоракдан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай солиқ ҳисоботларини тақдим этади ва солиқларни тўлайди.
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 63 та хорижий компания томонидан 2024 йилда 115,8 млрд сўм солиқ тўлангани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)