ЙПХ ходими Ҳуснора Шодиева билан боғлиқ ҳолатга аниқлик киритиши, Тошкентда Hyundai билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлиши, Хоразмда ўқувчи қизларнинг сочидан тортиб жанжаллашган директор жазоланиши – “Дарё” нашри 29 апрелда эълон қилинган Ўзбекистоннинг ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид эътиборга молик хабарларни бир жойга тўплади.
Тошкентда ЙПХ инспекторини Tracker уриб юборди (видео)
Ходим чорраҳани тартибга солаётган бўлган.
Ўзбекистон—Қирғизистон чегарасидаги яширин туннеллардан телефон ва заргарлик буюмлари олиб ўтганларга жазо тайинланди
Товар-моддий бойликлар давлат фойдасига мусодара қилинди.
“Ҳақоратли гап ишлатмадим” — ЙПХ ходими Ҳуснора Шодиева билан боғлиқ ҳолатга аниқлик киритди
Пойтахт ЙҲХБ ўша кунги ҳолат акс этган видеони ҳам эълон қилди.
Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади
Низомий номидаги ТДПУнинг 14 та факультети мақбуллаштирилиб, 6 та педагогика олий мактаблари ташкил этилади.
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи ошди. Қайси соҳаларда ойлик юқори?
Энг кўп иш ҳақи Тошкент шаҳрида тўланмоқда.
Fitch Ratings Тошкентга ББ- халқаро кредит рейтингини берди ва уни молиявий “заиф” шаҳар сифатида баҳолади
Тошкент шаҳри ҳокимияти баёнотига кўра, ушбу рейтинг “пойтахтнинг халқаро майдондаги мавқейини сезиларли даражада мустаҳкамлайди ва унинг инвестициявий жозибадорлигини оширади”.
Прокуратура, ички ишлар ва солиқ раҳбарлари сектор ишидан озод қилинади — президент фармони
Секторлар ишига бош вазир ўринбосарлари ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари масъул бўлади.
Ўзбекистонда паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ер солиғидан озод этилиши кутилмоқда
Бу кўзда тутилган қонун Сенатда маъқулланди.
Тошкентда Греция элчихонаси очилди
Ушбу мамлакатнинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди.
Тошкентда Hyundai билан тўқнашган мотоцикл ҳайдовчиси ҳалок бўлди (видео)
Ҳозирда жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Хоразмда ўқувчи қизларнинг сочидан тортиб жанжаллашган директор жазоланди
Ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалганди.
Мукофот 525 млн сўм: Ўзбекистонда “Йил ўқитувчиси” танловини ташкил этиш тартиби белгиланди
“Касбий маҳорат етакчиси” танлови ғолибларига ҳам шунча миқдорда пул мукофоти берилади.
Ўзбекистонда бир ойда болаларга нисбатан қанча шаҳвоний шилқимлик қилингани очиқланди
Айбдор деб топилганлардан 12 нафарига нисбатан 3 дан 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Сенат инқироз ёқасидаги банкларни тиклаш ва тугатишга оид қонунни маъқуллади
Еттита банк банкротликка яқинлашса, молиявий имкониятларини тиклашга кўмаклашилади.
Яна Бухорода: 20 ёшли талаба йигит ўз жонига қасд қилди
У сўнгги кунларда Instagramъига ўз жонига қасд қилиш мазмунидаги лавҳаларни жойлаган.
Нью Йорк-Тошкент йўналиши бўйича махсус чартер рейси ташкил этилади
Рейс АҚШ ҳудудида қонуний асосларсиз бўлиб турган ва депортация қилинадиган хорижликлар рўйхатига киритилган Ўзбекистон фуқаролари учун.
Камбағал оиладан чиққан аълочи талаба-қизларга базавий стипендиянинг 2 баравари миқдорида махсус стипендия тўланади
Президентга камбағал оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий хизматлар қамровини кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.
Шавкат Мирзиёев халқаро спорт ташкилотлари раҳбарларини қабул қилди
Ўзбекистонда йирик халқаро мусобақалар ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Президент масъулларга бюрократияни кескин камайтириб, кадастр хизматлари сифатини ошириш бўйича топшириқ берди
Шавкат Мирзиёев ер ҳисобини юритиш ва кадастр хизматини ривожлантириш бўйича қилинган ишларга оид тақдимот билан танишди.
Изоҳ (0)