• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Гемоглобин етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин ва уни кўпайтириш учун нима қилиш керак?

    Нафассиз ҳаёт йўқ. Бу аниқ. Аммо организмда шундай моддалар борки, уларсиз нафас олишнинг ўзи фойдасиз бўлиб қолади. Улардан бири гемоглобиндир.

    Бу қоннинг бир қисми бўлган оқсилнинг номи. Унинг асосий вазифаси нафас олаётганимизда кислород молекулалари билан бирлашиб, уларни қон  оқими билан бирга орган ва тўқималарга олиб бориш ва озиқлантиришдан иборат.

    Гемоглобиннинг иккинчи, аммо унчалик муҳим бўлмаган вазифаси — кислородни ўтказгач тўқималардан карбонат ангидридни олиб уни  тескари йўналишга, ўпкага олиб боради. Нафас олганимизда органларимиз яшаши учун зарур бўлган кислородни олади. Нафас чиқарганда эса улардан ҳосил бўлган карбонат ангидриддан тўқималарни тозалаймиз. Гемоглобинсиз нафас олиш ва чиқариш тўлиқ юз бермайди.

    Паст гемоглобин даражасини қандай аниқлаш мумкин?

    Агар бу оқсил етарли бўлмаса, организм камроқ кислород олади. Юрак, мия ва бошқа органлар гипоксиядан азият чекишни бошлайди, бу уларнинг ишлашига ва умумий ҳолатимизга таъсир қилади. Анемиянинг характерли белгилари мавжуд (бу гемоглобин етишмаслиги деб аталади):

    • ўзингизни кучсиз ҳис қиласиз. Одатий нарсалар учун ҳам кучингиз йўқ;
    • агар бирор юкни қўлга олсангиз, тезда ҳолсизлик туясиз;
    • бош айланиши кучаяди;
    • рангпар кўринасиз;
    • айниқса, тиш милкида рангпарлик сезилади — улар оч пушти, оқ ранг бўлиб қолади;
    • тез-тез нафас оласиз;
    • юрак тез уришини сезасиз. Ёки баъзида юрак уриши секинлашганга ўхшайди.

    Гемоглобинни қандай ошириш мумкин?

    Аммо соғлиғингизда ҳеч қандай даҳшатли нарса содир бўлмайди. Бу ҳолда гемоглобин даражасини нормал ҳолатга қайтариш учун диетани бироз созлаш кифоя. Буни қандай қилиб тўғри бажариш бўйича баъзи маслаҳатларни билиб олган маъқул.

    1. Темирга бой овқатлар истеъмол қилинг

    Гемоглобин ишлаб чиқариш учун организмга темир керак. Ушбу микро элементнинг етишмаслиги билан анемиянинг энг кенг тарқалган турларидан бири  — темир танқислиги ривожланади. Шунинг учун гемоглобиннинг паст даражасида биринчи навбатда темирга бой озиқ-овқатлар бўлиши керак:

    • гўшт ва балиқ;
    • жигар ва бошқа субпродуктлар;
    • исмалоқ, карам ва бошқа яшил баргли сабзавотлар;
    • брокколи;
    • ловия ва ясмиқ;
    • тухум;
    • ёнғоқ ва уруғлар;
    • қуритилган мевалар.
    1. Менюга фолий кислотасини қўшинг

    Фолий кислота B гуруҳи витаминларидан биридир. У организмда гемоглобин ишлаб чиқаришда муҳим таркибий қисм ҳисобланади. Агар сиз ушбу моддани озиқ-овқат билан етарли даражада олмасангиз, фолий кислотаси етишмаслиги анемиясини олиш хавфи мавжуд.

    Фолий кислотанинг манбалари:

    • баргли кўкатлар (исмалоқ, салат барги), карам;
    • дуккаклилар — ловия, нўхат, ясмиқ;
    • сарсабил.
    1. А ва C витаминларини унутманг

    Озиқ-овқат ёки қўшимчалардан етарли миқдорда темир олиш жуда муҳимдир. Аммо бундан ҳам муҳими, бу микро элементнинг сўрилишига ишонч ҳосил қилишдир. C витамини танага озиқ-овқатдан темир олиш имконини кўпроқ беради. Бу витаминни қуйидаги маҳсулотлардан қидиринг:

    • цитрус мевалари — апелсин, мандарин, грейфрут;
    • қулупнай;
    • қора смородина;
    • яшил баргли сабзавотлар — исмалоқ, карам.

    А витамини ва бета-каротин (асоси ўсимлик бўлган озиқ-овқатларда мавжуд бўлган шакл) ҳам организмга темирни озиқ-овқатдан самаралироқ сингдириш имконини берувчи муҳим элементлардир. А витамини кўп учрайдиган маҳсулотлар:

    • жигар, айниқса, мол жигари;
    • балиқ ёғи;
    • батат (ширин картошка);
    • исмалоқ.
    1. Темирнинг сўрилишини бузадиган озиқ-овқатларни ҳаддан ортиқ истеъмол қилманг

    Хусусан, таркибида калсий бўлган маҳсулотларнинг қуйидаги хусусиятини инобатга олиш зарур:

    • йогурт, кефир, творог;
    • соя ва соя маҳсулотлари: соя гўшти, тофу ва бошқалар.

    Бу жойда бир нюанс бор: калсийни диетадан умуман чиқариб ташлаш ярамайди, чунки у ҳам оргамнизм учун зарур. Фақат уни ҳаддан ортиқ истеъмол қилмаслик тавсия этилади. Бир стакан кефир ёки бир жуфт анжир зарар қилмайди, айниқса, уларни темирни ўз ичига олган овқатлардан бошқа вақтда истеъмол қилсангиз.

    Бундан ташқари, ушбу микро элементнинг сўрилишини чой ва қаҳва ёмонлаштириши мумкин.

    1. Темир препаратларини қабул қилинг

    Энг муҳим нуқта — ҳеч қандай ҳолатда уларни мустақил равишда қабул қилманг! Бу фақат шифокор томонидан амалга оширилиши керак. Гап шундаки, дорихона биоқўшимчаларида темирдан ташқари бошқа моддалар: микро элементлар ва витаминлар мавжуд.

    Борди-ю, ушбу дориларни назоратсиз қабул қилсангиз, хавфсиз дозалардан ошиб кетишингиз мумкин. Масалан, А витамини гипервитаминози — бош ва суяк оғриғи, соч тўкилиши, кўришнинг бузилиши ва бошқа ён таъсирлар сизни безовта қилади.

    Темирнинг меъёрдан ортиши ҳам хавфли. Бу гемокроматоз деб аталадиган ҳолатни келтириб чиқариши эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу жигар, ўт пуфаги, қалқонсимон без, юрак-қон томир касалликлари хавфини оширади ва айрим ҳолларда баъзи саратон касалликларини келтириб чиқаради.

    02.05.2023, 15:36   Изоҳ (0)   16189
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Анемияни бартараф этишга ёрдам берадиган 9 та озиқ-овқат маҳсулоти

    14.03.2023, 16:27

    Чарчоқ ва ҳолсизликнинг энг кенг тарқалган 11 сабаби

    28.03.2023, 13:30

    Эътиборсиз қолдириб бўлмайди: темир танқислиги ҳақида жиддий огоҳлантираётган аломатлар

    19.04.2023, 19:35

    Аёлларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимолини оширадиган маҳсулот номи эълон қилинди

    02.05.2023, 11:50

    Кун ажойиб ўтади: тез уйғонишингизга ёрдам берадиган 5 та маҳсулот

    02.05.2023, 09:50

    Нима учун антибиотиклар ошқозонга зарар етказади ва уни қандай тиклаш мумкин?

    01.05.2023, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05

    Левандовски Польша терма жамоасига қайтади

    Спорт | 19 июл, 15:00

    “Уйда ёлғиз” фильмида кўпчилик пайқамаган мантиқсиз хатоликлар (фото)

    Кино | 19 июл, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.