Фарғона вилояти Ёзёвон туманида қарияни дўппослаган эркак 17 млн сўм жарима тўлади, деб хабар бермоқда МИБ ахборот хизмати “Дарё”га.

Келтирилишича, Ёзёвон туманида 46 ёшли эркак А.B. 77 ёшли қария А.А.ни жамоат жойида дўппослаб, тан жароҳати етказгани учун суд томонидан 17 миллион сўм жаримага тортилди.
Иккала шахс ҳам қариндош бўлиб, А.B. маст ҳолда қарияни бозор ҳудудида учратиб қолади. Суҳбат давомида А.А.га “Хотинингни бир ўзини умра зиёратига жўнатдингми?”, деб сўрайди. Бу савол эса А.B.нинг жаҳлини чиқариб, қарияни дўппослашига сабаб бўлади.
Суд қарорига кўра, А.B.га 17 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди. Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлимига келиб тушган ижро ҳужжати бўйича давлат ижрочилари А.B. билан кўплаб тушунтириш ишларини олиб борди. А.B. аввалига жаримани тўлашдан бош тортиб, қарияга дори-дармон олиб берганини айтган.
Аммо давлат ижрочиларининг қатъий ҳаракатлари натижасида А.B. 2025 йил 24 апрель куни жаримани тўлиқ тўлади ва ижро ҳужжати амалда тамомланди.
Бундан аввал Қашқадарёда маҳалла раиси аёл кишини калтаклагани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 10 киши икки ака-укани калтаклагани хабар қилинган.
Изоҳ (0)