• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Кино ҳақида ҳатто орзу ҳам қилмаган: турк актёр ва актрисаларининг асл касблари

    Кино олами кўпчилик учун орзулар мамлакатидек туюлади. Аммо шундай санъаткорлар борки, актёрликни ҳеч қачон режа қилмаган, ҳаттоки бу касб ҳақида орзу ҳам қилмаган. Улар умуман бошқа соҳаларда таълим олган ёки мутлақо ўзгача касбда фаолият бошлаган ва натижада тасодиф ёки қизиқиш туфайли камера қаршисида пайдо бўлишган.

    Ушбу мақолада биз турк киноси юлдузларининг асл касблари ва улар қандай қилиб машҳурликка эришгани ҳақида сўз юритамиз.

    1. Бурак Ўзчивит

    Фото: KP.ru

    “Муҳташам юз йил” ва “Ҳукмдор Усмон” сериаллари юлдузи болалигидан экран ҳақида орзу қилган, лекин ўша пайтда ўзини мультфильм қаҳрамони сифатида кўрган. Аввалига тасвирий санъат факультетида ўқиган. Унинг отаси Буракни оилавий ресторанида ишлашини хоҳлаган, аммо йигит бошқа йўлни танлаган ва модел бўлиб ишлай бошлаган. Маълум вақтдан сўнг Ўзчивит “Мамлакатнинг энг яхши модели” ва “Дунёнинг энг яхши модели” унвонларини қўлга киритганидан сўнг, продюсерлар назарига тушган. Ҳозирда эса турк сериалларини кўрмайдиган одамлар ҳам уни яхши танийди.

    2. Фаҳрие Эвжен

    Фото: KP.ru

    Бурак Ўзчивитнинг рафиқаси, “Чолиқуши” сериали орқали танилган Фаҳрие Эвжен актёрликка ҳеч қачон келмаслиги мумкин эди, чунки Германияда туғилган ва Дюссельдорф университетида жамияцҳунослик факультетида ўқиган. Гарчи болалигида театр тўгарагига қатнашган бўлса-да, актрисалик карьераси ҳақида умуман ўйламаган. Таътил пайтида унга “Ҳеч қачон унутма” сериалида ўзини синаб кўриш таклиф қилинган, орадан кўп ўтмай “Ҳазонрезги” сериалида ҳам рол ўйнаган. Сўнг Эвжен университетни ташлаб кетган ва Босфор университетида тарих йўналишига ўқишини кўчирган.

    3. Керем Бурсин

    Фото: KP.ru

    “Қалбим эшигини қоқ” сериали юлдузи Керем Бурсин оиласи билан тез-тез турли мамлакатларга кўчиб юрган. Дастлаб у узоқ вақт АҚШда яшаб, таълим олган. Халқаро компания раҳбари бўлган отаси унга барқарор келажак тақдим этадиган касб танлашни тавсия қилган. Азалдан кинога қизиққан Керем отасини хафа қилмаслик учун маркетинг факультетига кирган, бироқ яширинча актёрлик курсларига қатнаб юрган. Онаси унинг танловини қўллаб-қувватлаган. Керемнинг мақсади — Голливудни забт этиш, лекин ҳозирда у турк сериаллари ичидаги энг келишган актёрлардан бири сифатида танилган.

    4. Жанан Эргудер

    Фото: KP.ru

    “Оила” ва “Менежеримга қўнғироқ қилинг” сериаллари актрисаси Жанан Эргудер политология фанлари профессорининг қизи. У аввал Истанбул университетида ўқиган, бир йилдан кейин АҚШга кўчиб, у ерда Франклин ва Маршалл коллежида социология ва театр санъати бўйича таҳсил олган. Бакалавр даражасини олгач, Нью Йоркдаги актёрлик мактабида магистрлик даражасини олган. Актриса инглиз, немис ва италян тилларида бемалол сўзлаша олади. Ҳозирда кино билан бир қаторда, театрда ҳам фаол иштирок этади.

    5. Чағатай Улусой

    Фото: KP.ru

    “Ҳимоячи”, “Ичкарида” сериаллари юлдузи серқирра истеъдод эгаси. У болалигидан спорт билан профессионал шуғулланган, шунинг учун у баскетбол мураббийи бўлиши мумкин эди. Аммо атрофидагилар унинг кўринишини моделликка муносиб деб ҳисоблашган. Улусой ландшафт дизайни факультетида ўқиган. Шу билан бирга актёрлик курсларига қатнашган ва моделлик орқали пул топган. Маълум вақтдан сўнг ҳатто “Туркиянинг энг яхши модели” унвонига сазовор бўлган.

    6. Берен Саат

    Фото: KP.ru

    “Таъқиқланган муҳаббат” ва “Муҳташам юз йил: Кўсем империяси” сериаллари юлдузи болалигида қўшиқ куйлашга қизиққан ва ота-онаси уни мусиқа мактабига берган. Берен кўплаб танловларда ғолиб бўлган. Ёш иқтидорлар танловида эса актёрлик салоҳияти эътироф этилиб, унга бу йўналишда ўзини ривожлантириш истаги пайдо бўлган. Аммо Саат Анқара университетда менежмент бўйича ўқиган. Чунки бу касб актрисаликдан кўра барқарор эканлигига ишонган.

    7. Толга Сариташ

    Фото: KP.ru

    “Ота” ва “Ваъда” сериаллари юлдузи Толга Сариташ болалигидан мусиқага қизиққан: у гитара ва барабан чалган, ўзи тузган гуруҳи билан саҳналарда чиққан. Саккиз ёшидан ҳаваскор театрда ишлаган. Аммо ота-онаси ижодий касбларни жиддий деб ҳисобламагани боис уни география факультетига йўналтиришган. Аммо актёрлик машғулотлари туфайли Толга дарслардан узоқлашган, натижада у ўқишни масофавий шаклда давом эттирган.

    8. Афра Сарачўғлу

    Фото: KP.ru

    “Қўрғон сирлари” ва “Устозлар” сериаллари юлдузи жуда эрта ёшидан мустақил шахсга айланишга мажбур бўлган. Отаси болалигида оилани тарк этган, онаси эса фарзандини таъминлаш учун кўп меҳнат қилган. Афра онасининг ёрдамисиз ҳеч нарса бўлмаслигини тушунган ва ўспиринлигидаёқ моделлик агентлиги билан шартнома имзолаган. Сўнг кино кастингида қатнашиб, илк ролга қабул қилинган. Ўша пайтда Афра адабиёт факультетида таҳсил олаётган бўлган.

    9. Ҳалит Эргенч

    Фото: KP.ru

    “Муҳташам юз йил” ва “Бобил” сериаллари юлдузи Ҳалит Эргенч ўзини турли касбларда синаб кўрган. Унинг отаси машҳур актёр, бастакор ва шоир бўлган. Кўпчилик Ҳалит ҳам шу йўлдан боради деб ўйлаган, бироқ у кутилмаганда денгизчи бўлиш истагини билдирган. У узоқ масофаларга денгиз орқали амалга ошириладиган сафарларга жуда қизиққан. Аммо бу касб кўплаб техник билим талаб қилгани учун тез орада консерваторияга ҳужжат топширган.

    10. Бариш Ардуч

    Фото: KP.ru

    “Қўрғон сирлари” ва “Алп Арслон: Буюк Салжуқий” сериаллари юлдузи болалигида паҳлава сотувчиси бўлишни орзу қилган. Кейинчалик спортга қизиқиб, спорт академиясида бир йил гранти асосида ўқиган. Аммо ички бир туйғу уни санъатга етаклаган ва актёрлик факультетида таҳсил ола бошлаган. Бариш Ардуч узоқ йиллар қутқарувчи бўлиб ишлаган ва юзлаб одамларни ҳалокатдан сақлаб қолган.

    11. Жан Яман

    Фото: KP.ru

    “Жаноб Хатолик” ва “Эл Турко” сериаллари юлдузи актёрликка кечроқ қадам қўйган. Дастлаб у ҳуқуқшунос бўлиб ишлаган. Мактабда аъло баҳоларга ўқиган, Истанбул коллежига тарихдаги энг юқори балл билан кирган, адвокатлик билан шуғулланган ва ўзининг адвокатлик бюросини ташкил этган. Ҳобби сифатида театр курсларига қатнаган. Сўнг дўстлари уни саҳнада кўриб, кинога киришини маслаҳат берган. Натижада Жан Яман муваффақиятли актёр бўлиб етишган. Ҳозирда ҳам у асл касбидан бутунлай воз кечмаган — у адвокатлик фирмасининг директори ҳисобланади.

    7 апрел, 19:55   Изоҳ (0)   13825
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк#кино#актёрлар#дизи

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Турк юлдузлари билан шахсан таниш бўлган Голливуд актёрлари 

    24.07.2024, 10:20

    “Қўрғон сирлари” сериали учинчи мавсумда тугайди, Элчин Сангуни судга беришди. Турк кино юлдузлари ҳаётидан янгиликлар

    10.10.2024, 18:24

    Комедиядан детективгача: беш хил жанрдаги энг сара турк сериаллари

    16.10.2024, 13:50

    Рейтинг бўйича “Қўрғон сирлари” ва “Муҳташам юз йил”ни ортда қолдирган турк сериали қайси?

    06.11.2024, 12:20

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг яхши турк сериаллари (трейлер)

    13.12.2024, 16:50

    Бутун дунё уларни тан олмоқда: Туркиянинг энг машҳур актёрлари

    23 январ, 14:20

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Тирик афсоналар: Дунёга машҳур кекса ёшдаги турк актёрлари

    20 феврал, 12:47

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари 

    5 март, 19:35

    Муваффақиятли лойиҳаларда суратга тушиш имконини қўлдан бой берган кино юлдузлари (фото)

    10 март, 12:50

    Битта қисм учун 49 минг, мавсум учун 2 млн доллар: Энг кўп пул сарфланган турк сериали “Олис шаҳар” ҳақида

    18 март, 19:40

    Онаси саратондан вафот этган, туркиялик миллиардернинг бўлғуси келини: модел ва актриса Ҳанде Эрчел ҳақида 

    19 март, 19:30

    “Қўрғон сирлари”нинг финал санаси кўчирилди, Мурат Йилдирим психолигик триллерда ўйнади, Ҳанде Эрчелнинг тўйи нега кечикмоқда? Турк киноси янгиликлари

    18 март, 15:30

    Россияда туғилишнинг пасайишига турк сериаллари сабабчи экани айтилди

    20 март, 14:01

    “Қашқирлар макони” ҳамда бошқа кўплаб машҳур сериаллар режиссёри Усмон Синав 69 ёшида вафот этди

    24 март, 10:50

    Муваффақият сирлари: Марям Узерли ва бошқа машҳур турк актрисалари шон-шуҳрат сари йўлини қандай бошлаган эди?

    25 март, 17:40

    Муваффақиятли карьера қурган, бироқ шахсий ҳаётда бахт топа олмаган турк актрисалари

    26 март, 17:35

    Олий маълумотли маркетолог, ҳаваскор ҳайкалтарош, аёллар ҳуқуқлари ҳимоячиси — актёр Керем Бурсин ҳақида 9 та қизиқарли факт

    29 март, 19:29

    Қайси турк актёри сериалнинг бир қисмида суратга тушиш учун 40 минг доллар олади?  

    28 март, 14:40

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    “Галатасарой” Аббосбек Файзуллаевга қизиқиш билдирмоқда — манба

    28 март, 11:14

    Муҳаббатни пулга сотиш: Туркияда юлдузлар ўртасидаги пиар-муносабатлар нега шунчалик оммалашган?

    31 март, 11:55

    “Севги изтироби” эффекти: нима учун “Қўрғон сирлари” сериали фожиавий якунланиши мумкин?

    29 март, 11:23

    Аббосбек Файзуллаев “Галатасарой” қизиқиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    30 март, 13:50

    “Аббосбек Файзуллаевга Европанинг топ-5 лигаларидан қизиқиш бор” — манба  

    30 март, 20:31

    Остон Ўрунов фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин

    31 март, 14:44

    Ташиев грек ёнғоғини қирғизларники деб атади (видео)

    1 апрел, 10:41

    Чиройли генетика: турк сериаллари юлдузларининг ота-онаси қандай кўринишга эга?

    2 апрел, 11:48

    “Ҳукм” турк сериали юлдузи Пинар Дениз биринчи марта она бўлди

    2 апрел, 20:45

    Ёш қизга уйлангани сабаб оиласи билан жанжаллашиб, юрак хуружини бошдан кечирган машҳур турк актёри — Ўзжан Денизнинг серқирра ҳаёти

    7 апрел, 08:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Бавария” “Фламенго”дан устун келиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 30 июн, 09:02

    Измирда ўрмон ёнғинлари авж олди, аҳоли эвакуация қилинмоқда (видео, фото)

    Дунё | 30 июн, 08:35

    “Энди давлат фуқаролик хизматчисини ноқонуний бўшатиш раҳбарга жуда қимматга тушади” — ҳуқуқшунос

    Ўзбекистон | 30 июн, 08:30

    “Ўқув сифатини етарлича таъминлай олмаганимиз сабаб сиртқи таълим тугатилди” — Олий таълим вазири

    Ўзбекистон | 30 июн, 08:00

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.