• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Тату, ташқи кўриниш, спиртли ичимликлар ва ишқий муносабатлар: турк актрисалари қандай мавзуда аёвсиз танқид қилинади?

    Турк актрисаларининг обрўси кундан-кунга ошиб бормоқда. Бироқ уларнинг машҳурликка эришиш йўлини осон деб бўлмайди. Юлдузлар кўпинча мутлақо асоссиз танқидларга дуч келишади. Қуйида Туркия актрисалари кўпинча нималар учун танқид қилиниши ҳақида сўз юритамиз.

    Очиқ либослар

    Ҳеч кимга сир эмаски, ҳар қандай оммавий тадбирлар учун юлдузларнинг кийимларини стилистлар танлайди, баъзида эса уларнинг образи устида мутахассислар жамоаси ишлайди. Кўпинча турк актрисалари турли маросимларда жуда очиқ либосларда пайдо бўлишади — юлдузлар бу борада кўпроқ танқидга учрайди.

    Ҳаддан ташқари калта юбка ёки шорти, ярим очиқ кўйлаклар, ҳажмдор устки қисм ва жуда очиқ пастки қисм — бу рўйхатни чексиз давом эттириш мумкин. Кўпинча ҳейтерларнинг барча эътирозлари фақат битта нарсага асосланади — бу аёллар мусулмон. Бироқ танқидчилар Туркиянинг дунёвий давлат эканлигини негадир бутунлай эътибордан четда қолдиради. Энг кўп танқидга учраган аёллар Мелис Донгел, Серенай Сарикая ва Ҳанде Эрчел. Аммо машҳурларнинг ўзлари бундай танқидларга шунчаки эътибор бермасликка ҳаракат қилишади.

    Спиртли ичимликлар ва сигарет

    Одамлар азалдан ўз кумирларини идеаллаштириш хусусиятига эга бўлган. Эҳтимол, айнан шу сабабли баъзи турк мухлислари актрисалар мукаммал бўлиши ва ҳеч қандай зарарли одатларга эга бўлмаслиги керак деган фикрга ишонишади.

    Кўплаб турк сериали юлдузлари чекади. Туркияда сигарет тутган аёлни эркакдан кўра тез-тез учратиш мумкин ва бу жамият томонидан қораланмайди. Тўғри, сериалларда чекишни иложи борича кўрсатмасликка ҳаракат қилишади. Бироқ ҳамма жойда ҳозир бўладиган папарацсилар кўплаб актрисаларни, жумладан Селма Эргеч, Дениз Чақир, Жансу Дере ва Неслиҳан Атагулни (актриса ҳомиладор бўлишидан олдин) сигарет билан суратга олишган. 2024 йилнинг ёзида Афра Сарачоғли ҳам сигарет билан тушган суратини эълон қилди, аммо бир неча соатдан сўнг мухлисларнинг танқиди туфайли уни ўчириб ташлашга мажбур бўлди.

    Бироқ турк актрисалари нафақат чекишади, балки спиртли ичимликларни ҳам истеъмол қилишади. Масалан, Нилпери Шахинкая кўнгилочар жойларда маст ҳолда бўлгани учун бир неча бор жанжаллар марказига тушган. Турк оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, “Муҳташам юз йил” сериалидаги Шоҳсултон ролини ижро этган Дениз Чақир ҳам бир неча йил аввал спиртли ичимликларни истеъмол қилган. Бундан ташқари, бошқа актрисалар ҳам ижтимоий тармоқларида спиртли ичимликлар солинган қадаҳлар билан тушган суратларини тез-тез жойлаштиришади. Баъзи турк сериаллари мухлислари бундай хатти-ҳаракатларни номақбул деб ҳисоблаб, юлдузларни носоғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда айблашмоқда.

    Татуировка

    Татуировкаси бор турк юлдузлари ҳам кўпинча танқидга учрайди. Баъзилар танадаги бундай расмларини беадаб ва хунук деб ҳисобласа, бошқалар эса актрисалар уларни ўйламай қилдириб, ўзларини хунуклаштирганига ишонишади.

    Бироқ машҳур турк сериали юлдузлари бу борада ўз фикрларига эга. Ҳанде Эрчел, Бирже Акалай, Неслиҳан Атагул, Бергузар Корел, Нур Феттаҳоғлу, Нургул Ешилчай — булар татуировкаси бор турк актрисаларининг бир қисмигина, холос. Уларнинг баъзилари татуларини яширса, бошқалари аксинча, уларни кўз-кўз қилишдан уялмайди. Аммо ҳар қандай вазиятда, танқидчилар мусулмон аёллар учун татуировка умуман жоиз эмаслигини таъкидлашади.

    Ташқи кўриниш

    Ҳаммага маълум оддий бир ҳақиқат — одамлар туғилганда ташқи кўринишларини танлай олмайди. Бироқ бу Туркиянинг баъзи актрисаларини мунтазам равишда ҳақорат қилиш ва камситилишларига халақит бермайди. Кимнидир хунук, кимнидир бесўнақай деб аташади. Энг ёмони шундаки, одатда бундай танқидчилар аноним аватарлар ёки фотошоп қилинган суратлар ортига яширинади.

    Кўпинча Серенай Сарикая (“хунук, оғзи ҳаддан ташқари катта”), Ҳанде Эрчел (“ўта озғин”), Фараҳ Зейнеп Абдуллоҳ (“шунчаки даҳшатли, кўримсиз”), Беррак Тузунатач (“эркакшода”) ва Демет Ўздемир каби актрисалар нишонга олинади. Баъзида бундай ҳолатларни кўриб оддий бир ибора ёдга тушади: ҳар кимнинг ўз диди бор ва ташқи кўринишга қараб ҳукм чиқарилмайди.

    Пиар ишқий муносабатлар

    Бу нафақат турк оламининг, балки умуман шоу-бизнеснинг оғриқли мавзусидир. Аммо айнан Туркияда машҳурларнинг шахсий ҳаёти тобора кўпроқ танқидларга учрамоқда. Сериалдаги бош ролларни ижро этувчилар ўртасида муносабатлар бошланиши ва уларни дарҳол хиёнатда айблаш ҳолатлари тез-тез учрайди. Танқидчилар кўпинча бундай муносабатларни шунчаки пиар деб ҳисоблашади.

    Худди шундай ҳолат “Қалбим эшигини қоқ” сериалида Ҳанде Эрчел ва Керем Бурсин билан юз берганди. Кейинчалик Афра Сарачоғлу ва Мерт Рамазон Демир ҳам худди шу тарзда айбланди.

    Туркиянинг яна бир зиддияти шундаки, актрисаларнинг мухлислари ҳар қандай севги муносабатини, ҳатто бошқа касб эгаси билан бўлса ҳам, оддий пиар сифатида баҳолашлари мумкин. Эътиборли жиҳати шундаки, кўпинча айнан ҳейт қора пиар сифатида таъсир кўрсатади. Аммо туркиялик юлдузларнинг аксарияти бундай салбий ҳолатларга эътибор қаратишмайди, шунчаки ўз ишларини давом эттиришади.

    12 март, 13:51   Изоҳ (0)   31639
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#актрисалар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Фильмдаги қаҳрамонларига ўзларининг дидига ишониб кийим танлаган актёр ва актрисалар (фото)

    09.12.2022, 21:48

    «Ғаройиб шифокор» «Қарға» ва Туркияда севиб томоша қилинган бошқа янги сериаллар

    18.12.2022, 12:30

    Шахсий бизнесини йўлга қўйган турк актёрлари (фото)

    02.08.2023, 16:48

    Битта серия учун 37 минг доллар: Туркиялик актёр ва актрисалар сериалдаги иштироки учун қанча пул олади? 

    04.08.2023, 19:55

    Актриса Ҳанде Эрчел Туркиянинг энг бой оилаларидан бирининг меросхўрига турмушга чиқмоқда

    10.01.2024, 13:15

    Бурак Ўзчивит рўйхатда йўқ: Туркиянинг энг бадавлат актёри ким?

    04.03.2024, 09:40

    Сериаллардаги салбий образлари туфайли томошабинлар нафратига дучор бўлган турк актёрлари (фото)

    28.03.2024, 18:15

    Оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган соҳибжамол турк актрисалари (фото)

    19.04.2024, 14:47

    Ташқи кўринишини пластик операция ёрдамида ўзгартирган турк киноси юлдузлари (фото) 

    30.08.2024, 16:42

    Барча сериалларга кўрк бағишлайдиган энг мафтункор 10 та турк актрисаси (фото) 

    22.09.2024, 18:30

    Турк киноси юлдузлари машҳурликка эришишдан аввал суратга тушган 5 та сериал

    07.10.2024, 12:55

    “Қўрғон сирлари” сериали учинчи мавсумда тугайди, Элчин Сангуни судга беришди. Турк кино юлдузлари ҳаётидан янгиликлар

    10.10.2024, 18:24

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг яхши турк сериаллари (трейлер)

    13.12.2024, 16:50

    Қиёфадош актрисалар: ташқи жиҳатдан жуда ўхшаш бўлган турк сериали юлдузлари

    20.12.2024, 10:40

    Бурак Ўзчивит Туркияда Янги йил қандай нишонланиши ҳақида сўзлаб берди

    23.12.2024, 09:55

    “Қўрғон сирлари”дан қолишмайди: қизиқарли сюжетга эга турк сериаллари

    24.12.2024, 14:43

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    Фаҳрие Эвжен ва Пелин Карахан фентези жанридаги янги фильмда суратга тушди (трейлер) 

    27 январ, 18:35

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Актёр Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади, синглисини эса калтаклади

    15 феврал, 12:45

    Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлислари билан учрашиб, суратга тушиш учун қанча сўрайди?

    27 феврал, 10:05

    Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва бошқа турк сериаллари юлдузларининг никоҳ тўйи қандай нишонланган? (фото)

    28 феврал, 12:51

    Керем Бурсин, Бурак Ўзчивит ва Жанер Топчу: энг келишган турк актёрлари ва уларнинг янги роллари

    7 март, 11:32

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари 

    5 март, 19:35

    Уларни бутун дунё танийди: Туркиянинг ёш, иқтидорли актрисалари (фото) 

    11 март, 14:16
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар



    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Хайр, мактабим” қўшиғи 25 ёшда. Маблағ сарфланмаган, шошилинчда ёзилган қўшиқ қандай қилиб битирувчилар мадҳиясига айланди?

    Шоу-бизнес | 24 май, 07:10

    “Дарё” видеорепортажи: 64-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик кўраётган Наманган

    Ўзбекистон | 23 май, 23:15

    “Дарё” дайжести: 23 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 май, 23:00

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.