Актёрларга омад тилаган ҳолда уларни яна янги образларда кутиб қоламиз.
Керем Бурсин
Керем Бурсин “Қалбим эшигини қоқ” сериали сабаб Туркиядаги энг ёрқин юлдузга айланди. Аммо ҳозир Серкан Болатни тинч қўйиб, бошқа янги сериал — “Агар чиндан севсанг” ҳақида гаплашамиз.
Керем Бурсин севиб қолганини англамагунча қимматбаҳо машиналарни ҳайдаб юради ва ўзини эрка боладек тутади. Умуман олганда, бу фильмда “Қалбим эшигини қоқ” сериали билан кўп ўхшашликлар бор: тасодифий учрашувлар, машинада мажбуран бирга сафар қилиш, зиддиятли бош қаҳрамон. Тўғри-да, нима учун муваффақиятли асосни ўзгартириш керак - сизнинг олдингизда яхши натижа берадиган яна бир “нафратдан муҳаббатгача” бўлган воқеа турибди.
Акин Акинёзу
Актёрнинг энг машҳур асари — “Беқарор” сериали (яъни “Ромео ва Жулетта: турк достони” деб тушуниш мумкин). Сюжет кутилганидек: соҳибжамол Миран фақат қасос олиш орзуси билан яшайди. Шу йўл билан у ўз оиласининг шаънини тиклайди ва ниҳоят, душманларининг азобларидан лаззатланиш имкониятига эга бўлади. Яна бир бошқа лойиҳа— “Тузоқ” сериали. Бу яна бир қасос ҳақидаги ҳикоя, фақат воқеалар жойи бир оз ўзгарган — энди ҳамма костюм кийиб, бизнес марказларида жамланган. Сюжет марказида ўз мижозидан яширинча турли ҳийла-найрангларни амалга оширадиган адвокат йигит туради.
1-Бурак, 2-Бурак ва 3-Бурак
Бурак Ўзчивит (1-рақам) ва Бурак Челик (2-рақам)ни кўпчилик “Ҳукумдор Усмон” сериали орқали танийди. Улар иккаласи ҳам Усмонли империясининг асосчиси ҳақидаги бу улкан тарихий фильмда жуда яхши тасвирланган — соқолли ва қўлларида қиличлар тутган ҳолда.
1-рақамли Бурак Ўзчивитдан бошлаймиз. У тақиқланган туйғулар ҳақидаги тугамас сериалнинг юлдузи – “Севги изтироби”нинг бош қаҳрамони. Актёрнинг ҳозирча янги ишлари деярли йўқ, чунки у Россия бўйлаб саёҳат қилмоқда.
Энди 2-рақамли Бурак Челик. “Сендан кўра гўзалроқ” сериалида актёр қишлоқдан келган ва янги ҳамкасби билан муроса қилишни истамаган такаббур пластик жарроҳ ролини ижро этади. Қиз эса оқ отли шаҳзодани кутмайди, шунинг учун бой, чиройли ва муваффақиятли йигитнинг жозибаси унга таъсир қилмайди. Аслида, у ҳақиқатан ҳам истеъдодли шифокор.
Бураклардан яна бири — Бурак Дениз. Актёр “Тунги эртак” деб номланган қасос ва қалб амри ўртасидаги танлов ҳақидаги янги сериалда рол ўйнаган.
Жанер Топчу
Рўйхатдаги энг ёш актёри турк сериаллари чўққиларини забт этишни бошлаган. Жанер Топчу аллақачон кўплаб рейтингларда юқори ўринларни эгаллаган — уни “Элита” руҳида суратга олинган “Мени тингла” сериалидаги роли машҳур қилиб юборди.
Камбағал оиладан чиққан ўқувчи қиз Эким мамлакатнинг энг бой ва муваффақиятли кишиларининг ўғиллари орасида таълим олиш имкониятига эга бўлади. Бу ерда детектив йўналиш ҳам мавжуд — Экимнинг энг яқин дугонасини кимдир машинада уриб, жиноят жойидан қочиб кетган.
Айтганча, сериал анча шафқатсиз: унда зўравонлик ва психологик драмалар кўп. Бироқ қолган анъанавий унсурлар сақланиб қолади: Эким тез орада энг машҳур йигитга кўнгил қўйганини англайди.
Изоҳ (0)