Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган учрашув 28 апрель, душанба куни бўлиб ўтди.

Унда Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби ўз майдонида “ОКМК”ни қабул қилди. Учрашув хавфли вазиятларга бой бўлди.
Ўйин тақдирини эса биргина гол ҳал қилди. 25-дақиқада Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни очди ва ушбу гол ўйин якунига қадар ягоналигини сақлаб қолди.
Ушбу ғалаба билан Тошкент клуби 15 очко билан 3-ўринга кўтарилди. Олмалиқлар эса 16 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди.
Суперлига
7-тур
26 апрель, шанба
“Бунёдкор” — “ОКМК” 1:0
Гол: 1:0 – 25, Темурхўжа Абдухолиқов
Изоҳ (0)