Netflix “Бир пайтлар Голливудда” фильмининг сиквелида суратга тушиш учун Леонардо Ди Каприога кунлик 3 миллион доллар гонорарни таклиф қилди.
Маълумотларга кўра, Ди Каприо ҳозирча таклифга рози бўлмаган. Актёр оригинал фильмнинг яратувчиси Квентин Тарантино иштирок этмаган фильмнинг давомини ишончли деб ҳисобламайди. Киноюлдузга таклиф қилинган ҳақ музокаралар давомида 4-5 миллион долларгача ошиши мумкин.

“Бир пайтлар Голливудда” фильмининг давоми
Комедик драманинг яратилиши ҳақида 2025 йил апрель ойининг бошида маълум бўлди. Америкалик режиссёр Девид Финчер Квентин Тарантино томонидан яратилган “Бир пайтлар Голливудда” фильмининг асосий қаҳрамонларидан бири бўлган Клиф Бут ҳақида фильм суратга олади.
Фильмнинг сценарийси Тарантино томонидан ёзилган, лекин режиссёр уни суратга олишни ҳали режалаштирмаган. Сюжет биринчи фильмда бўлиб ўтган воқеалардан кейин содир бўлади ва каскадёр Клиф Бутнинг кейинги тақдирини ҳикоя қилади. Актёрга “Оскар” мукофотини олиб келган ролга яна Бред Питт қайтади.

Тарантинонинг тўққизинчи фильми
“Бир пайтлар Голливудда” фильми америкалик ссенарист ва режиссёр Квентин Тарантино томонидан яратилган тўққизинчи бадиий фильм бўлди.
Сюжет воқеалари 1960 йилларнинг охирида, Голливуднинг олтин даври тугаётган вақтда содир бўлади. Фильмнинг асосий қаҳрамонлари — ғарбий фильмларнинг собиқ юлдузи Рик Далтон, ўзининг энг яхши йилларини қайтаришга умидсиз интилмоқда ва унинг дублёри Клиф Бут. Улар биргаликда ўзгариб бораётган кино саноатида ўз ўрнини топишга ҳаракат қилишади.
Изоҳ (0)