• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12712.05
    • RUB161.1
    • EUR14524.79
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Ёш қизга уйлангани сабаб оиласи билан жанжаллашиб, юрак хуружини бошдан кечирган машҳур турк актёри — Ўзжан Денизнинг серқирра ҳаёти

    Ўзжан Дениз — истеъдодли турк актёр, қўшиқчи, режиссёр ва мусиқачи. У ўз касбининг ҳақиқий устаси. Кўп йиллар олдин актёр ота-онасининг маслаҳатига қулоқ солганида, дунё унинг истеъдодидан бебаҳра қолиши мумкин эди.

    Ўзжан Дениз 1972 йил 19 майда Анқарада туғилган. Узоқ вақт давомида мухлислари актёрнинг оиласи кино олами ёки шоу-бизнесга ҳеч қандай алоқаси йўқ деб ўйлашган, аслида эса у машҳур қўшиқчи Шакиронинг жияни бўлган. Ўзжан 6 ёшидаёқ вокал қобилиятларини намоён эта бошлаган ва ота-онаси уни мусиқа мактабига беришга қарор қилган. 13 ёшида Дениз театрга қизиқиб қолган. У мустақил равишда песалар ёзиб, театр спектаклларини саҳналаштирган ва дарсдан ташқари тадбирларда катта иштиёқ билан қатнашган.

    Турк сериаллари юлдузи 16 ёшида ота-онасига ўқишни ташлаб, бутун ҳаётини мусиқа ва саҳнага бағишлашини айтган. Оиласининг қаршилигига қарамай, Ўзжан Истанбулга кўчиб ўтади ва мусиқий фаолиятини бошлайди, бу унга катта даромад келтиради. Кейинчалик у Германияга кўчиб, бир неча йил давомида овози ва имижи устида ишлайди.

    Ижодий фаолияти

    Ўзжан Дениз кинематографиядаги илк қадамини 1994 йилда Мемдуҳ Ун режиссёрлигидаги “Севишимни унга айт” фильми билан бошлаган. Бироқ унинг дастлабки шуҳрати Нургул Ешилчай билан бирга рол ижро этган “Хонадон” сериали орқали келди. Актёрнинг кейинги фаолияти муваффақиятли ривожланди. 2004 йилда у “Июнь кечаси” кўп қисмли фильмида, кейинчалик “Қаердасан Фируза?”, “Тақдир”, “Севги тафти”, “Келўғлон Қарапренсга қарши” ва бошқа фильмларда суратга тушди.

    “Қора гул” ва “Севги тақдирга қарши” каби сериаллар Ўзжанга жаҳон миқёсидаги шуҳрат келтирди. 2017 йилда у Туркияда машҳур ёзувчи ва руҳшунос Гулсерен Будайжиоғлунинг романи асосида суратга олинган “Истанбуллик келин” сериалида бош ролни ижро этди.

    Турк актёри “Сени узоқ кутдим”, “Синхрон”,“Қизил ғунчалар”, “Иккинчи имконият”, “Ҳаммаси севги туфайли”, “Нариги томон”,“Сув ва олов”, “Сен менинг уйимсан” каби кўплаб сериал ва фильмларда рол ижро этган.

    Ўзжан Дениз нафақат истеъдодли ва серқирра актёр, балки моҳир режиссёр ва сценарий муаллифи ҳамдир. Кинематографиядаги муваффақиятли фаолиятига қарамай, у мусиқани ҳам ҳеч қачон эътибордан четда қолдирмайди. Турдизи юлдузи мунтазам равишда янги қўшиқлар яратиб, ўзининг яккахон концертларини бериб келмоқда.

    Шахсий ҳаёти

    1991 йилда турк актёри ҳамкасби Хандан Дениз билан оила қуради. Тўққиз йиллик никоҳдан сўнг эр-хотин ажрашади, афсуски фарзандлари йўқ эди. “Июнь кечаси” сериалининг суратга олиш жараёнларида Ўзжан Наз Элмас билан учраша бошлайди, у билан ажрашганидан бир неча ой ўтгач эса, Фаҳрие Эвжен билан муносабатга киришади. Жуфтликнинг мухлислари улар албатта никоҳ қуришига ишонган, аммо бундай бўлмайди.

    2011 йилдаёқ Дениз янги севгилиси — 18 ёшли актриса Бусе Наржини жамоатчиликка таништиради. У билан ажрашгандан сўнг, актёр бир муддат шахсий ҳаётини ошкор қилмай қўяди.

    2018 йил март ойида у Фейза Актан билан иккинчи бор никоҳдан ўтади ва бир неча ҳафтадан сўнг, Фейза Кузей исмли ўғлини дунёга келтиради. Афсуски, бу никоҳ ҳам узоққа чўзилмайди. Фарзанди туғилгандан кейин, эр-хотин жанжаллари туфайли оммавий ахборот воситаларида тез-тез тилга олина бошлайди. Фейза эрини зўравонликда ва ичкиликбозликда айблайди ҳамда суддан фарзандига ягона васийлик ҳуқуқини беришни талаб қилади, аммо Ўзжан бунга қатъиян қарши чиқади. Улар расман 2019 йилнинг ёзида ажрашади, бироқ узоқ вақт давомида ўзаро муросага кела олмайди.

    2023 йил январь ойида Ўзжан Дениз эронлик моделер Самар Дадгарга уйланади. Ёш аёл эрининг ўғли билан тез тил топишиб, тез-тез бирга вақт ўтказадиган бўлишади. Айтганча, Самар билан муносабатлар бошланганидан сўнг, Ўзжан Кузейнинг онаси билан ҳам дўстона алоқалар ўрнатади.

    Туркиялик актёр суҳбатларида учинчи рафиқаси унга тақдир инъоми эканини бир неча бор таъкидлаган. Бироқ айнан шу никоҳ Ўзжан ва унинг қариндошлари ўртасидаги можароларга асосий сабаб бўлди.

    Самар Дадгар билан муносабатлар бошланиши биланоқ, Ўзжан севгилисини онаси билан таништиради. Бироқ Кадрие Дениз ўғлининг танловини маъқулламайди. Актёр ва дизайнернинг тўйидан сўнг, турдизи юлдузи кўп йиллар давомида менежери бўлиб келган акасини ишдан бўшатгани маълум бўлади.

    Шундан кейин, турк оммавий ахборот воситаларида Ўзжаннинг онаси, синглиси ва акаси билан зиддиятлари ҳақидаги хабарлар тез-тез пайдо бўла бошлади. Аввалига актёрнинг синглиси унинг хотинини очкўзликда айблади, кейин эса Кадрие айнан Самар туфайли у оиласи билан алоқани узганини айтди. Аммо кейинчалик уларнинг жанжали янада кучайди. Актёр онаси берган интервьюни кўриб, суратга олиш майдончасида аҳволи ёмонлашди. У юрак хуружи билан касалхонага ётқизилди, аммо шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари туфайли соғайиб кетди.

    Бир неча кундан сўнг маълум бўлдики, Ўзжаннинг акаси уни солиқ идорасига чақиб, актёрнинг гўёки даромадининг катта қисмини яшираётганини хабар қилган. Ангиография муолажасидан кейин, Дениз ижтимоий тармоқларда акасига очиқчасига мурожаат қилиб, уни ақлдан озганликда ва тақиқланган моддаларни суиистеъмол қилишда айблади.

    Самар Дадгар эрининг оиласи билан муносабатлари ҳақида ҳеч қандай фикр билдирмаяпти. Ўзжан Денизнинг ўзи ҳам бу можаронинг асл моҳиятини очишга шошилмаяпти, фақат бир марта доимо хотинининг томонида туришини айтган холос. Кадрие Дениз, шунингдек, унинг катта ўғли ва қизи можаронинг сабаби айнан Ўзжаннинг учинчи хотини эканлигига ишонишади. Уларнинг фикрича, бу аёл актёрни ўз манфаатлари йўлида ишлатиб, алдов йўли билан уни яқин ва қадрдон инсонларига қарши қайраб қўйган эмиш.

    Ўзжан Дениз ҳозирда

    Ҳозирда турк актёр “Қизил ғунчалар” лойиҳасидаги суратга тушишда давом эттирмоқда. Бўш вақтини эса янги альбом ёзишга ва учинчи рафиқаси билан дам олишга сарфлайди. Ўзжан шовқин-суронли шаҳарлардан узоқда сайр қилишни ёқтиради, яхтада сайр қилишни севади ва уй таомларини афзал кўради. Дениз ўғли Кузейни ҳам ёнига олиб, болада мусиқага ва умуман санъатга муҳаббат уйғотишга интилади.

    7 апрел, 08:20   Изоҳ (0)   3929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк сериаллари#актёрлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

     2024 йилги турк сериаллари: янгиликлар ва машҳур лойиҳаларнинг янги мавсумлари

    01.11.2024, 14:30

    “Турк сериалларини кўрмайман”: Бурак Ўзчивит мухлисларини қизиқтирган саволларга жавоб берди

    13.11.2024, 17:25

    “Доктор Ҳаус” ва “Сабрина кичик жодугар”: машҳур фильмларнинг оригиналидан қолишмайдиган туркча ремейклари (трейлер)

    25.11.2024, 15:46

    Турк сериалларининг ютуқ ва камчиликлари: томошабинлар ҳафсаласини пир қилаётган ҳолатлар

    14.11.2024, 17:00

    Камол, Эмир ва султон Сулаймон: турк актёрларининг томошабинлар ёдида қолган энг машҳур роллари

    25.11.2024, 18:59

    Бурак Ўзчивитнинг севимли ресторани, Керем Бурсин харидлар қиладиган дўкон: турк юлдузларини учратиш мумкин бўлган Истанбулдаги машҳур жойлар

    29.11.2024, 15:56

    “Ёввойи” сериали жаримага тортилди, Демет Ўздемир халқаро совринга эга бўлди: турк киноси янгиликлари

    03.12.2024, 13:30

    Турк актёрларининг “Оскар”и: “Олтин капалак 2024” ғолиблари аниқланди

    10.12.2024, 14:40

    Ҳар бир қисми учун 20 минг доллар: “Муҳташам юз йил” сериалидаги бош қаҳрамонлар қанча гонорар олган? 

    11.12.2024, 12:30

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг яхши турк сериаллари (трейлер)

    13.12.2024, 16:50

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Сеҳрли Шарқ: Туркия атмосферасини ўзида акс эттирган янги сериаллар (трейлер)

    4 феврал, 11:34

    Ўзбек дубляжининг янги истиқболлари

    6 феврал, 12:00

    Актёр Ўзжан Дениз ўзидан 22 ёш кичик рафиқаси деб онасини уйдан ҳайдади, синглисини эса калтаклади

    15 феврал, 12:45

    Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлислари билан учрашиб, суратга тушиш учун қанча сўрайди?

    27 феврал, 10:05

    Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва бошқа турк сериаллари юлдузларининг никоҳ тўйи қандай нишонланган? (фото)

    28 феврал, 12:51

    Керем Бурсин, Бурак Ўзчивит ва Жанер Топчу: энг келишган турк актёрлари ва уларнинг янги роллари

    7 март, 11:32

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари 

    5 март, 19:35

    Уларни бутун дунё танийди: Туркиянинг ёш, иқтидорли актрисалари (фото) 

    11 март, 14:16

    Тату, ташқи кўриниш, спиртли ичимликлар ва ишқий муносабатлар: турк актрисалари қандай мавзуда аёвсиз танқид қилинади?

    12 март, 13:51

    Россияда туғилишнинг пасайишига турк сериаллари сабабчи экани айтилди

    20 март, 14:01

    “Қашқирлар макони” ҳамда бошқа кўплаб машҳур сериаллар режиссёри Усмон Синав 69 ёшида вафот этди

    24 март, 10:50

    Қайси турк актёри сериалнинг бир қисмида суратга тушиш учун 40 минг доллар олади?  

    28 март, 14:40

    Муҳаббатни пулга сотиш: Туркияда юлдузлар ўртасидаги пиар-муносабатлар нега шунчалик оммалашган?

    31 март, 11:55

    Чиройли генетика: турк сериаллари юлдузларининг ота-онаси қандай кўринишга эга?

    2 апрел, 11:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Сунъий интеллект воситалари ва NVIDIA РТХ 50: янгиланган ASUS ProArt P16 нималарни ўз ичига олади?


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    Хавфсиз шопинг: Octobank рақамли хавфсизлик қоидалари ҳақида

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Эрдўғоннинг соғлиғи ёмонлиги ҳақидаги даъволар рад этилди

    Дунё | 10 июн, 00:27

    Россияда оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонликларга ёрдам берилди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:50

    “Дарё” дайжести: 9 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:38

    Трамп Калифорния губернаторини ҳибсга олишга рухсат бериши мумкинлигини айтди 

    Дунё | 9 июн, 23:30

    Италияда ишхонасидан 150 минг евролик олтинни сочига яшириб олиб чиққан эркак ушланди

    Дунё | 9 июн, 23:15

    Калифорния губернатори Трампни судга беришини маълум қилди

    Дунё | 9 июн, 23:05

    Саида Мирзиёева Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси билан учрашди 

    Ўзбекистон | 9 июн, 23:00

    Навоийга 42 та замонавий автобус олиб келинди

    Ўзбекистон | 9 июн, 22:50

    Мексика президенти Лос-Анжелесдаги тартибсизликларни қоралади

    Дунё | 9 июн, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.