• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12502.99
    • RUB155.94
    • EUR14484.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    Бойлар ҳам йиғлайди: Қийин ҳаётий вазиятларни бошдан кечирган турк актрисалари

    Машҳурлик, бойлик, бутун дунё бўйлаб миллионлаб мухлисларга эга бўлиш, ҳашаматли ҳаёт ва ҳар қандай истакни амалга ошириш…Таниқли актрисаларнинг ҳаётини кўпчилик айнан шундай тарзда тасаввур қилади. Аммо экранда порлаб турган юлдузнинг реал ҳаёти ортида кўп машаққатлар бўлади. Барча инсонлар каби ҳаёти доим ҳам осон ва ҳашаматли бўлмаган уч нафар турк актрисалари ҳақида суҳбат қурамиз.

    Фото: КП

    Мелиса Дўнгел

    Фото: КП

    Мелиса Дўнгел 1999 йил 18 сентябрда Истанбулда туғилган. “Қалбим эшигини қоқ” сериалидаги Жерен образини ижро этган Мелиса Донгел турк киносини муваффақиятли забт этди. Унинг отаси турк, онаси славян бўлиб, Дўнгел рус маданиятига бўлган муҳаббатини доим намоён қилган. У “Эшигимни қоқ” сериалидаги ролидан сўнг “Севги. Онг. Қасос”, “Дунё ва менинг ўртамда”, “Севги тактикаси-2” каби лойиҳаларда бош ролларни ижро этган.

    Мелиса ҳеч қачон болалиги ҳақида гапиришни ёқтирмас эди, фақат вақти-вақти билан уларнинг уйида рус халқи миллий таомлари кўп тайёрланиши ва айниқса оливе салатини яхши кўришини айтган эди. Узоқ вақт давомида Дўнгелнинг мухлислари унинг қандай болаликни бошдан кечирганини билишмаган.

    Фото: КП

    2021 йилда Мелиса 15 ёшидан бери отаси томонидан мунтазам равишда таҳқирлангани ва жинсий тажовузга учрагани ҳақидаги баёноти билан жамоатчиликни ҳайратда қолдирди. Актрисанинг онаси бу ҳақда доим билган, лекин қизи шунчаки ёлғон гапираётганига барчани ишонтирган. Вояга етгач, Дўнгел отасининг устидан полицияга шикоят қилди ва терговдан сўнг, айбланувчи узоқ муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

    Бундан тўрт йил аввал эса актриса ўзининг Элиф исмли синглисига васийлик қилиш учун учун ариза берди. Бу вақтга келиб, Мелисанинг онаси Наталя Орлова Севастополга кўчиб кетди ва ихтиёрий равишда ота-оналик ҳуқуқидан воз кечди. Аёл бу қилмишини қизларини ёлғиз тарбиялашнинг иложи йўқлиги билан изоҳлади.\

    Фото: КП

    Бугунги кунда Мелиса Дўнгел шахсий ҳаётини очиқламайди. Актриса ҳали турмушга чиқмаган.

    Неслиҳан Атагул

    Фото: КП

    Неслиҳан Атагул 1992 йил 20 августда Истанбулда туғилган, лекин уни ҳақиқий турк аёли дейиш бир оз нотўғри. Актрисанинг онаси белорус, отаси эса черкас. Кўпчилик қон аралашганлиги сабабли Атагулнинг шундай жозибали кўринишга эга деб ҳисоблайди. У оилада иккинчи фарзанд бўлиб, ҳозирда акаси ҳамда онаси билан алоқаларни узган. Аммо турмуш қуришдан аввал ва турмушнинг биринчи йилларида актриса онасининг ҳаётидаги энг яқин ва энг яхши дўсти эканлигини бир неча бор таъкидлаган эди.

    2012 йилда “Истанбулнинг икки юзи” сериалининг суратга олиш майдончасида актриса сюжетга кўра қаҳрамони ошиқ бўлган Кадир Дўғулу билан танишади. Натижада ҳақиқий ҳаётда ҳам актёрлар бир-бирига нисбатан нозик ҳис-туйғуларни бошдан кечиради. Тўрт йил ўтгач, актёрлар турмуш қуришди, аммо кейинги бир неча йил давомида Неслиҳаннинг ҳаёти айрим турк мухбирлари ва мухлислар туфайли дўзахга айланди.

    Фото: КП

    Оммавий ахборот воситаларида Дўғулунинг тақиқланган диний секталарга аъзо эканлиги ва кўпхотинлилиги иддао қилинди. Гўёки у турмуш ўртоғи Неслиҳанни мунтазам равишда алдаши, уни кўплаб муваффақиятли лойиҳаларда иштирок этишини тақиқлаб қўйгани, дўстлари ва ҳамкасбларидан ажратиб қўйгани ва аёлининг ҳар бир қадамини назорат қилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўла бошлади.

    Сўнгги воқеалар фонида турк оммавий ахборот воситаларида Кадир Дўғулунинг “Севги таърифи” сериалидаги ҳамкасби Серра Аритурк билан бирга тушган видеоси эълон қилинди. Машҳурларнинг ёнма-ён ўтиргани акс этган видео жамоатчилик орасида резонанс пайдо бўлишига сабаб бўлди.

    Шундан кейин ОАВ вакиллари Серра, Кадир ва Неслиҳандан изоҳ олишга уринган, аммо актрисалар жавоб беришдан бош тортган. Актёр эса Неслиҳан ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берган: “Ҳаммаси яхши, Неслиҳан уйда. Тонгда мен учун ажойиб нонушта тайёрлади, бизда ҳаммаси жойида”.

    Шундан бери Неслиҳандан унинг шахсий ҳаёти ҳақида сўралганда, у қисқача: “Ҳаммаси ажойиб!” деб жавоб беради. Аммо актрисанинг мухлислари Кадир шунчаки рафиқасини ўз қоидалари билан яшашга мажбур қилганида айблашди.

    Фото: КП

    Шунга ўхшаш хабарлар Туркия ижтимоий тармоқларида доимий равишда пайдо бўлади, аммо юлдузли жуфтлик буни ҳеч қачон тасдиқламайди.

    Небаҳат Чеҳре

    Фото: КП

    “Муҳташам юз йил” сериалида Айше Ҳафса — султон волидаси ролини ижро этган 80 ёшли турк актрисаси улуғ ёшга етса ҳам доимо гўзал кўринишда. 1962 йилда дебют қилган актриса фаолияти давомида юзлаб муваффақиятли лойиҳаларда иштирок этишга муваффақ бўлди. Турк актрисаси иштирокидаги энг машҳур лойиҳалар ичида “Тақиқланган севги”, “Муҳташам юз йил”, “Июнь кечаси” кабилар ажралиб туради.

    Чеҳре номи турк киносининг барча мухлисларига яхши маълум бўлса-да, бундай машҳурлик учун актриса жуда катта бадал тўлашга мажбур бўлган.

    Фото: КП

    15 ёшида Небаҳат ўгай отаси билан чиқиша олмагани учун уйини тарк этди. Саккиз йил ўтгач, у таниқли турк режиссёри Йилмаз Гунайга турмушга чиқди. Аммо бир йил ичида эр-хотин ажрашишди. Оилавий ҳаёт Чеҳре турмуш ўртоғининг қоронғи томонларини очиб берган эди: у мунтазам равишда рафиқасига қўл кўтарар, доим рашк қилар ва янги лойиҳаларда суратга тушишни тақиқлар эди.

    1976 йилда Чеҳре иккинчи марта турмушга чиқди. Бу сафар у баскетболчи Явуз Демир учун актрисалик фаолиятини тугатди ва ўзини бутунлай оиласига бағишлади. Аммо Демирга бу етарли эмас эди. У ҳам мунтазам равишда актрисани калтаклар ва ҳатто унинг ҳамроҳлигисиз уйдан чиқиб кетишни тақиқлар эди. Уч йил давом этган бу никоҳ ҳам узилди, сўнг Небаҳат кинога қайтишга қарор қилди.

    Фото: КП

    Карьерасида 10 йил танаффус қилган Чеҳре учун кучли рақобатчиларга тўла шоу-бизнес оламини забт этиш мураккаб кечди, аммо у ўз меҳнати, матонати ва ғалабага бўлган ишончи туфайли ёшлардан кам бўлмаган ҳолда турк кино ва сериаллари юлдузига айланди. Актриса бошқа турмуш қурмади ва фарзандлари ҳам йўқ.

    5 март, 19:35   Изоҳ (0)   9868
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #турк#сериал#актриса

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “ ъМуҳташам юз йилъда Хуррам образини ижро этганимдан афсусдаман”: икки қизини ёлғиз тарбиялаётган Марям Узерлининг иқрорлари 

    17.11.2024, 23:30

    Турк актрисаси Марям Узерли 11 йил деганда янги сериал билан экранларга қайтмоқда

    21.11.2024, 14:49

    “Ёввойи” сериали жаримага тортилди, Демет Ўздемир халқаро совринга эга бўлди: турк киноси янгиликлари

    03.12.2024, 13:30

    “Чолиқуши” сериали юлдузи Айдан Шенер бугунги кунда қандай кўринишда? (фото)

    05.12.2024, 15:36

    Турк актёрларининг “Оскар”и: “Олтин капалак 2024” ғолиблари аниқланди

    10.12.2024, 14:40

    Йил сарҳисоби: 2024 йилнинг энг яхши турк сериаллари (трейлер)

    13.12.2024, 16:50

    “Қўрғон сирлари” қайси мавсумда тугайди? Киванч Татлитуғ Истанбулда ресторан очмоқда — турк киноси янгиликлари

    19.12.2024, 14:40

    Тўрт тилда сўзлаша оладиган, турк актёри қалбини забт этган ва давосиз касалликдан азият чекадиган Юлдуз Ражабова 35 ёшда (фото, видео)

    26.12.2024, 11:55

    Чуқур маъноли ва ўткир сюжетга эга 7 та турк сериали (трейлер)

    4 январ, 16:47

    Афра ва Мерт Янги йилни бирга нишонлади, “Қизил шарбат” жамоасига янги актрисалар қўшилди: турк киноси янгиликлари

    7 январ, 14:37

    Instagram: Фаластинлик болаларга 2 та уй совға қилган Юлдуз Усмонова, туғилганлик гувоҳномасини янгилаган Ботир Қодиров, 30 млн жарима тўлаган Мўмин Иброҳимов 

    9 январ, 10:43

    Турк юлдузларининг энг муваффақиятсиз пластик операциялари

    13 январ, 13:10

    “Қўрғон сирлари”дан зерикканлар учун: Netflix’нинг 5 та юқори рейтингга эга турк сериаллари (трейлер)

    15 январ, 17:06

    “Ҳозир юрагим бўм-бўш”. Юлдуз Ражабова Эмре Кивилжим билан муносабатлари ва Голливуд фильмидаги роли ҳақида сўзлаб берди 

    21 январ, 14:48

    Бутун дунё уларни тан олмоқда: Туркиянинг энг машҳур актёрлари

    23 январ, 14:20

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    “Севги изтироби” юлдузи Бурак Ўзчивит сериал Камолнинг ўлими билан якунланишини истамаган

    12 феврал, 18:51

    Россияда “Севги изтироби” турк сериалининг ремейки суратга олинади

    14 феврал, 17:25

    Турк сериали учун сюжет: Ўзжан Дениз оиласи туфайли қандай қилиб касалхонага тушиб қолди?

    22 феврал, 15:15

    Instagram: Валижон Шамшиев 12 марта ота бўлди, Манзура туғилган кунини нишонлади, Феруза Юсуповага қимматбаҳо автомобиль совға қилишди 

    23 феврал, 13:44

    “Ёш кўринишимнинг биринчи сири — турмуш қурмаганимда”. Ўзбек киносининг Севгинатори ва мушуклар ҳимоячиси Манзура 47 ёшда (фото, видео)

    24 феврал, 15:45

    Instagram: Юлдуз Усмоновага Каъбанинг калити совға қилинди, Абдулла Қурбоновнинг ота-онасига қимматбаҳо ҳадяси, Муниса Ризаева хонадонида хурсандчилик

    25 феврал, 10:14

    “Галатасарой” Моуриньонинг ирқчиликка оид сўзлари бўйича УЕФА ва FIFA’га шикоят қилади

    25 феврал, 15:34

    Турк актёри Бурак Ўзчивит мухлислари билан учрашиб, суратга тушиш учун қанча сўрайди?

    27 феврал, 10:05

    Шавкат Мирзиёев Туркия президентини туғилган куни билан табриклади

    26 феврал, 21:31

    Турк шоу-бизнеси янгиликлари: миш-мишларга нуқта қўйган Ҳанде Эрчел, автоҳалокатга учраган актёр, Бурак Ўзчивит оиласида байрам

    28 феврал, 09:24

    Таиланд огоҳлантиришга қарамай 40 нафар уйғурни Хитойга депортация қилди

    28 феврал, 10:19

    Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва бошқа турк сериаллари юлдузларининг никоҳ тўйи қандай нишонланган? (фото)

    28 феврал, 12:51

    Машҳур образларда актёр алмашганини томошабин қабул қила олмаган фильмлар (фото)

    28 феврал, 17:46

    Ракета ва дронлардан ҳимоя қилади, 12 км дан юқори аниқликда зарба беради. Президентга кўрсатилган Хитой ва Туркия қуроллари ҳақида

    28 феврал, 18:45

    Ҳаммаси шундан бошланди: машҳур турк актёрларнинг биринчи роллари

    4 март, 14:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.