• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +20°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино Шоу-бизнес

    “Муҳташам юз йил”да сарой канизакларини гавдалантирган актрисалар ҳозир қандай кўринишда?  

    Турк сериаллари орасида алоҳида ўрин эгаллаган “Муҳташам юз йил” лойиҳаси нафақат тарихий сюжети, балки унда иштирок этган актёр ва актирсалар жамоаси билан ҳам томошабинларда катта таассурот қолдирган. Айниқса, сарой канизакларини гавдалантирган аёллар образи кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Сериалда Хуррам султоннинг душманлари ролини ижро этган актрисалар ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    Фото: KP.ru

    Нозанин

    Фото: KP.ru

    Сериалда султон Сулаймоннинг қалбидан жой топа олган сўнгги канизак бу Нозанин эди. У ҳатто султонга қиз фарзанд ҳам туҳфа этади. Бироқ канизак ва унинг боласининг тақдири ачинарли кечган.

    Актриса Алмеда Абази сериалда Валерия образини гавдалантирган, у кейинчалик ҳарамга тушгач, исми Нозанинга ўзгартирилган. Алмеда — турк-албан модели ва актрисаси. “Муҳташам юз йил” унинг фильмографиясидаги охирги лойиҳа бўлган. У “Мисс Тирана” ва “Мисс Альбания” унвонларига эга бўлган. 2017 йилда у актёр Толгахон Сайишман билан турмуш қуради ва Алмеда актрисалик фаолиятига нуқта қўяди. 2019 йил май ойида ўғил, 2021 йил июнь ойида эса қиз фарзанд дунёга келтиради.

    Фото: Instagram
    Фото: Instagram

    Ҳозирда Алмеда Абази бутун эътиборини оналик вазифасига қаратган. У кино ёки моделлик соҳасига қайтишни режалаштирмаяпти. Узоқ вақт давомида мухлислар унинг актёрликни тарк этишига эрининг рашки сабаб деб ўйлашган. Бироқ Алмеда ва Толгахон бу миш-мишларни инкор этишган. Абази бу қарорни ўзи онгли равишда қабул қилганини айтган.

    Фото: Instagram

    Фотима

    Фото: Pinterest

    Фотима — шаҳзода Мустафо ҳарамидаги канизаклардан бири бўлган. “Муҳташам юз йил” сериалида Фотима хотун образи энг салбий характерлардан бири сифатида эсда қолган. У саройга келган илк куниданоқ Моҳидаврон тарафини олиб, бошқа канизаклар, хусусан, Хуррамга қарши курашга киришган. Фотиманинг феъл-атвори ўта қаттиққўл, раҳмсиз ва манфаатпараст эди — у ўз мақсадига етишиш учун ҳеч нарсадан тап тортмасди. Айнан шу хусусиятлари туфайли кўплаб томошабинлар уни ташқи кўринишидан кўра ички дунёси учун ёқтирмаган.

    Фото: KP.ru

    Бу образни турк актрисаси Гонжа Сарийилдиз гавдалантирган. Сериал эфирга чиққач, томошабинлар уни реал ҳаётда ҳам салбий қаҳрамон деб ўйлаб, ижтимоий тармоқларда салбий фикрлар билдирган. Бироқ Гонжа актрисалик фаолиятини давом эттирди ва кейинчалик “Севади — севмайди”, “Менинг ширин ёлғоним” каби лойиҳаларда суратга тушди. Шахсий ҳаётини оммага ошкор қилмайдиган актриса ҳозирда ҳам кино соҳасида фаолият юритмоқда.

    Фото: Instagram

    Элиф

    Фото: KP.ru

    Элиф шаҳзода Мустафонинг биринчи канизаги бўлган. Аммо унинг бахти узоққа чўзилмайди. Моҳидаврон уни Хуррамга қарши курашишда воситачи сифатида фойдаланади. Фотиманинг фитнаси туфайли Элиф ўғриликда айбланади ва бутун ҳарам кўз ўнгида у жонига қасд қилади.

    Бу образни турк актрисаси Гўзде Чигажи ижро этган. Вақт ўтиб, актриса анча ўзгариб кетган. Баъзи мухлислар уни ўз ёшига нисбатан анча катта кўринади деб ҳисоблашади. Шунга қарамай, Гўзде доимий равишда янги ролларга таклифлар олиб туради. У “Болқон алласи”, “Бир оила тарихи”, “Қора юрак” каби фильмларда иштирок этган.

    Фото: Haberler

    Изабелла

    Фото: KP.ru

    Изабелла Кастилия султоннинг ҳарамига тушиб қолишини ва уни юракдан севиб қолишини хаёлига ҳам келтирмаган эди. Дастлаб Султон уни сиёсий ўйиннинг бир бўлаги деб билади, аммо тез орада Изабелла аёл сифатида ҳам қизиқиш уйғотади. Роксалана эса, албатта, султонни чет эллик аёл билан бўлишишни истамас эди.

    Фото: Hurriyet

    Изабелла ролини Мелике Ипек Ялова ижро этган. Бу унинг илк роли бўлган ва уни тасодифан олган. Мелике — дипломатнинг қизи бўлиб, илгари тўйлар ташкилотчиси бўлиб ишлаган. Аммо суратга олиш жараёни унга ёқиб қолган ва у кино соҳасида фаолиятини давом эттиришга қарор қилган. У “Кара амаки”, “Ҳаёт қўшиғи”, “Бир вақтлар Чукуровада”, “Айбсиз айбланувчи” каби фильмларда рол ўйнаган. Ҳозирда турмушдан ажрашган.

    Фото: Карар

    Елена

    Фото: KP.ru

    Елена ҳам шаҳзода Мустафонинг канизакларидан бири, аммо бошқалардан фарқли равишда у озод аёл бўлган. Уни кўрганда Мустафо ўзини таништирмаган. Узоқ танаффусдан сўнг шаҳзода Еленанинг мажбуран турмушга берилишидан хабардор бўлади. У қизнинг оилавий қарзларини тўлайди ва Еленани ҳарамга олиб келади. Фақат шунда Елена танишган эркак аслида Мустафо эканини билиб қолади. Бироқ ҳарамда озод қизнинг пайдо бўлиши ҳеч кимга ёқмайди. Султон бу ишни эшитиб ғазабланади. Мустафо уни никоҳига олишни хоҳласа-да, якунда Елена ҳарамни тарк этиб, уйига қайтади.

    Фото: KP.ru

    Елена образини Жемре Эбузия гавдалантирган. Бу актрисанинг илк лойиҳаси эмас эди. Унинг отаси актёр, бобоси таниқли режиссёр бўлган. Жемре фаол тарзда кино оламида иш олиб боради. “Агар чин дилдан севсанг”, “Опалар”, “Қизил Истанбул” каби фильмларда рол ўйнаган. Шахсий ҳаёти ҳақида маълумотларни очиқлашни ёқтирмайди.

    Феруза

    Фото: KP.ru

    Феруза султон Сулаймоннинг энг севимли канизакларидан бири ва Хуррамнинг энг кучли рақиби бўлган. Агар татуировка воқеаси бўлмаганида эди, Роксалана ҳали кўп вақт унга қарши курашишига тўғри келарди. Кўпчилик томошабинлар Ферузани айнан унинг чолкаси ва умуман соч турмаги туфайли хунук актриса, деб аташган.

    Фото: KP.ru

    Бу образни Жансу Дере ижро этган. “Муҳташам юз йил” актрисанинг илк лойиҳаси бўлмаса-да, айнан шу рол унга дунё миқёсидаги машҳурликни олиб келган. Актриса ҳали ҳам киноларда фаол суратга тушмоқда.

    Меҳринисо

    Фото: KP.ru

    Мустафо ҳарамидаги сўнгги канизак, кейинчалик унинг ягона рафиқасига айланган Меҳринисо Барбароссанинг қизи бўлган ва шаҳзодага ворис — ўғил туғиб берган. Ушбу образни актриса Беррак Тузунатач ижро этган. У модел бўлиб ҳам фаолият юритади. Тузунатач “Тикувчи”, “Биз шундаймиз”, “Туб”, “Фи, Чи, Пи” каби лойиҳаларда рол ўйнаган. У турли реклама роликларида ҳам суратга тушган.

    Фото: KP.ru
    11 апрел, 14:00   Изоҳ (0)   55302
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #«Муҳташам юз йил»#турк#сериал

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Муҳташам юз йил” юлдузлари иштирокидаги 7 та қизиқарли сериал (трейлер)

    12.12.2024, 15:48

    “Муҳташам юз йил”ни қайта-қайта кўришдан чарчаганлар учун 5 та тарихий турк сериали (трейлер) 

    16.12.2024, 16:40

    Турк юлдузларининг энг муваффақиятсиз пластик операциялари

    13 январ, 13:10

    Бутун дунё уларни тан олмоқда: Туркиянинг энг машҳур актёрлари

    23 январ, 14:20

    “Муҳташам юз йил”га ҳам тааллуқли: нима учун турк сериаллари жуда узоқ давом этади?

    31 январ, 09:32

    Муваффақиятли лойиҳаларда суратга тушиш имконини қўлдан бой берган кино юлдузлари (фото)

    10 март, 12:50

    Тату, ташқи кўриниш, спиртли ичимликлар ва ишқий муносабатлар: турк актрисалари қандай мавзуда аёвсиз танқид қилинади?

    12 март, 13:51

    Буюк ҳукмдор, ёмон эр ва қаттиққўл ота: аслида Султон Сулаймон қандай одам бўлган?

    14 март, 09:22

    Туркиялик актёр Ҳалит Эргенч тўрт йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин

    13 март, 10:35

    Битта қисм учун 49 минг, мавсум учун 2 млн доллар: Энг кўп пул сарфланган турк сериали “Олис шаҳар” ҳақида

    18 март, 19:40

    “Муҳташам юз йил”ни ортда қолдирган ва 5,5 миллиарддан ортиқ томоша қилинган турк сериали қайси?

    17 март, 09:35

    “Қўрғон сирлари”нинг финал санаси кўчирилди, Мурат Йилдирим психолигик триллерда ўйнади, Ҳанде Эрчелнинг тўйи нега кечикмоқда? Турк киноси янгиликлари

    18 март, 15:30

    Муваффақият сирлари: Марям Узерли ва бошқа машҳур турк актрисалари шон-шуҳрат сари йўлини қандай бошлаган эди?

    25 март, 17:40

    Муваффақиятли карьера қурган, бироқ шахсий ҳаётда бахт топа олмаган турк актрисалари

    26 март, 17:35

    Волида билан яхши муносабатда бўлган ва канизаклар билан тортишмаган: Хуррам султон тарихда қандай аёл эди?

    31 март, 13:55

    Қайси турк актёри сериалнинг бир қисмида суратга тушиш учун 40 минг доллар олади?  

    28 март, 14:40

    Ёшлигида попкорн сотган, Голливуд таклифини рад этган ва “юлдузлик касаллиги”га чалинган Нургул Ешилчай 49 ёшда

    27 март, 16:55

    Чиройли генетика: турк сериаллари юлдузларининг ота-онаси қандай кўринишга эга?

    2 апрел, 11:48

    “Муҳташам юз йил” да беркитилган сир: Хуррам ҳарамга келганида неча ёшда эди?

    4 апрел, 16:40

    Кино ҳақида ҳатто орзу ҳам қилмаган: турк актёр ва актрисаларининг асл касблари

    7 апрел, 19:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ходимларининг рақамли кўникмаларини ривожлантирмоқда 


    Тармоқда болалар хавфсизлиги : Octobankдан маслаҳатлар


    Жамғармалар билан қандай ишлаш зарур: банк омонатлари, акциялар ёки инвестицион пакетлар? (давоми)


    ZTE корхонаси GSMA М360 Евросиё форумида суний интеллект рақамли иқтисодиёт ривожига қўшаётган ҳиссаси ҳақида маълумот берди


    Huawei Ўзбекистондаги “Теч Carnival”да Интеллектуал дунё ривожини жадаллаштирмоқда


    Huawei Cloud TechWave Summit 2025: Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда муваффақиятни ошириш учун интеллектуалликни тезлаштириш 


    Энг чуқур ғор, энг баланд кўприк ва энг сирли маскан – Наманганга борамиз


    APEX BANK Тошкентда Бош офис ва Марказий сотув офисини очди



    Оқтепа Лавашдан “Кулгили нархлар”: севимли таомлар — ҳар бир позиция 10 мингдан 20 минг сўмгача бўлган махсус нархларда


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    ANORBANK Хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси билан 10 миллион АҚШ долларига тенг келишув имзолади


    Mobiuz IQAir ҳаво сифати датчигини ўрнатди


    Centrum Air Истанбул ва Ўзбекистоннинг уч шаҳри ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда


    AKFA Medline University Hospital AHA расмий ўқув маркази мақомини қўлга киритди

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” видеорепортажи: 64-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик кўраётган Наманган

    Ўзбекистон | 23 май, 23:15

    “Дарё” дайжести: 23 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 23 май, 23:00

    Республика бўйлаб бир кунда 3,3 млрд сўмлик газ ва “свет” талон-торож қилингани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:33

    Тонал кремдан лаб бўёғигача: кийимдаги макияж доғларини қандай кетказиш мумкин?

    Лайфстайл | 23 май, 22:15

    Суперлига. Турнинг марказий учрашувида “ОКМК” “Насаф”га мағлуб бўлди

    Спорт | 23 май, 22:06

    Самарқандда фуқаронинг дала ҳовлисидан шер боласи топилди

    Ўзбекистон | 23 май, 22:01

    Хитойлик тайконавтлар очиқ космосга 8 соатлик чиқишни амалга оширди

    Дунё | 23 май, 21:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.