Сирдарё вилоятиинг Ширин шаҳрида 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, “А.Б” МЧЖ раҳбари Т.К. жамиятга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компресс шохобчасининг газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир кўрсатган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.
“Свет” ва газдан ноқонуний фойдаланаётган метан заправкалар
Апрель ойида Тошкент вилояти Бўка туманидаги метан заправкада бир ойда 1,8 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган эди. Май ойида Қорақалпоғистонда 222,6 млн сўмлик газни мувофиқлик сертификатисиз сотган заправка жаримага тортилганди.
Май ойида Фарғона вилоятидаги метан заправкада 1 миллиард сўмдан зиёд табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди. Август ойида эса Ўзбекистон туманидаги метан газ тўлдириш шохобчасида 792,5 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати фош этилганди.
Бундан ташқари, Ангрендаги метан заправкада 1,1 млрд сўмлик электр энергиясидан, Самарқанддаги метан заправкада 6,6 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Изоҳ (0)