Америкалик актёр Ал Пачино тўртинчи марта ота бўлади. Унинг рафиқаси Нур Алфалла фарзанд кутмоқда. Бу ҳақда “Корреспондент.нет” нашри хабар берди.
Маълум бўлишича, бу Голливуд юлдузининг тўртинчи фарзанди, унинг рафиқаси Нур Афалла аввалроқ Мик Жаггер ва миллиардер Николас Берггруэн билан муносабатда бўлган. Актёрнинг рафиқаси эса илк марта она бўлади.
Ал Пачинонинг собиқ рафиқаларидан уч нафар: актёрлик соҳаси бўйича ўқитувчи Ян Таррант билан турмушидан қизи Жули ва актриса Беверли ДъАнжелодан билан турмушидан ҳозирда 22 ёшда бўлган Оливия ва Антон исмли эгизаклари бор.
Маълумот учун, Ал Пачино 1940 йилнинг 25 апрелида Нью-Йоркда туғилган. Кино оламидаги дебютини 1969 йилда “Мен, Натали” фильмидаги иккинчи даражали рол билан бошлаган. Муваффақиятли кино карьерасидан ташқари, Ал Пачино машҳур театр актёри ҳисобланади. У 1969 йил ва 1977 йилларда машҳур “Тони” театр мукофотлари билан тақдирланган. Актёр фаолияти давомида “Чўқинтирган ота”, “Америка фаришталари”, “Гуччи уйи”, “Иккинчи имконият” фильмлари ва кўплаб лойиҳаларда суратга тушган.
Изоҳ (0)