Мазкур мультфильмлар ҳокимиятни ҳақорат қилгани, эпилепсия ва спиртли ичимликларга қарамликни келтириб чиқаргани учун ҳам баъзи давлатларда тақиққа учраган.
“Шрек 2” — Исроилда тақиқланган
- АҚШ, 2004 йил.
- Мультфильм, фантастика, мелодрама, комедия, саргузашт, оилавий.
- Давомийлиги: 1 соат 33 дақиқа.
- IMDb: 7,4.
Машҳур анимацион франшизанинг иккинчи қисмида Шрек ва Фиона тўйларини нишонлаш учун саройга йўл олишади. Маълум бўлишича, қирол ва қиролича бу тўйдан хурсанд эмас. Шрек сарой фитналарига аралашиб қолади ва Этик кийган мушук билан танишади.
Бу мультфильм цензура туфайли эмас, балки суд даъвоси сабабли тақиқланган. Исроиллик дубляж усталари диалогга қўшиқчи Давид Д’Ор ҳақидаги ҳазилни киритишади. Унинг баланд овози кўпинча ахта қилиш ҳақидаги ҳазилларда масхара қилинарди. Хонанда ғазабланиб, компанияни судга беради. Оқибатда фильмни кинотеатрлардан олиб ташлашга мажбур бўлишади.
“Миср шаҳзодаси” — Миср, Малайзия ва Малдив оролларида тақиқланган
- АҚШ, Канада, 1998 йил.
- Мультфильм, мюзикл, фантастика, драма, саргузашт, оилавий.
- Давомийлиги: 1 соат 39 дақиқа.
- IMDb: 7,2.
Мультфильм “Чиқиш китоби”га асосланган бўлиб, унда Мусо пайғамбарнинг туғилишидан то яҳудий халқининг Мисрдан чиқиб кетишигача бўлган воқеалар ҳикоя қилинади.
DreamWorks студиясининг 1998 йилда нима учун Инжилни экранлаштиради. Фильм дарҳол учта мусулмон мамлакатида тақиқланди. Ижодкорлар иложи борича Муқаддас Китоб матнига эҳтиёткорона ёндашишга ҳаракат қилган бўлсалар-да, исломда пайғамбарларни, жумладан Мусони ҳам, визуал тасвирлаш ман этилганини ҳисобга олишмаган.
“Эверест” — Вьетнам, Малайзия ва Филиппинда тақиқланган
- АҚШ, Хитой, 2019 йил.
- Мультфильм, фантастика, комедия, саргузашт, оилавий.
- Давомийлиги: 1 соат 37 дақиқа.
- IMDb: 7,0.
Шанхайдаги лабораториядан фан учун номаълум бўлган махлуқ қочиб кетди. Уни мактаб ўқувчиси Лу кўп қаватли уй томидан топиб олади. У дўстлари билан бирга махлуқни уйига қайтариш учун тоғларга йўл олади. Қаҳрамонларни ғалати жонзотлар тўпловчи айёр коллексионер ва зоолог таъқиб қила бошлайди.
Бу DreamWorks компаниясининг Вьетнам, Малайзия ва Филиппинда намойиш этилиши тақиқланган яна бир фильми. Бунинг сабаби орқа фонда тўққиз нуқтали чизиқли харита кўрсатилган саҳнанинг мавжудлигидир. Бу чизиқ Хитой атласларига Жанубий Хитой денгизидаги оролларга бўлган ҳудудий даъволарни ифодалаш учун қўшилади.
Шу билан бирга, Вьетнам, Тайван, Филиппин, Бруней ва Малайзия ҳам бу ҳудудларни ўзлариники деб даъво қилиб, бундай бўлинишга қарши чиққан. Асосий воқеалар Шанхайда кечаётган ва бундай белгилаш мамлакат учун одатий бўлса-да, мультфильм барибир цензурага учраган.
“Винни Пухнинг ажойиб саргузаштлари” — Хитойда тақиқланган
- АҚШ, 1977 йил.
- Мультфильм, мюзикл, комедия, оилавий.
- Давомийлиги: 1 соат 14 дақиқа.
- IMDb рейтинги: 7,5.
Британиялик ёзувчи Алан Александр Милн асарлари асосида яратилган фильмлар туркумида Винни Пух айиқчаси ва унинг дўстларининг саргузаштлари тасвирланади.
2017 йил июлидан бошлаб Хитойда Винни Пухнинг барча тасвирлари цензурага учради. Бундай сиёсат ўша пайтда Хитой Коммунистик партияси бош котиби (ҳозир ХХР раиси) Си Цзиньпинни мультфильм қаҳрамонига ўхшатган мемларнинг тарқалиши билан боғлиқ. Натижада Disney’нинг айиқча ҳақидаги барча мультфильмлари тақиққа учради.
“Покемон. Электрон жангчи Поригон” — бутун дунёда тақиқланган
- АҚШ, 1997-2023 йиллар.
- Аниме, комедия, саргузаштлар, фантастика.
- Давомийлиги: 25 мавсум.
- IMDb: 7,6.
Эш, Мисти ва Брок покемонларни виртуал тармоқ орқали телепортация қилиш тизими ишламаётганини билиб қолишади. Р жамоаси Поригон номли рақамли Покемон прототипини ўмаргани ва ундан сеҳрли мавжудотларни ўғирлаш учун фойдаланаётгани маълум бўлади. Қаҳрамонлар Поригонни қутқаришга йўл олишади.
Бу шов-шувли мультсериал бутун Японияда эпилепсия эпидемиясига сабаб бўлади. У эфирга узатилгандан сўнг, кўриш қобилияти хиралашиши, бош оғриғи, бош айланиши ва кўнгил айнишидан азият чеккан 700 дан ортиқ бола касалхоналарга ётқизилади.
Барчаси қизил ва кўк ранглар жуда тез алмашиб келадиган қисқа саҳнага бориб тақалади. Соғлиқ билан боғлиқ шикоятлардан сўнг, сериал зудлик билан эфирдан олиб ташланади. Уни фақат Японияда кўришган, бироқ бу воқеа бутун дунёга машҳур бўлиб кетади.
“Ўлим дафтари” — Хитойда, Россияда тақиқланган
- Япония, 2006 йил.
- Аниме, фантастика, триллер, драма, криминал, детектив.
- Давомийлиги: 1 мавсум.
- IMDb: 8,9.
Социопат мактаб ўқувчиси Лайт Ягами Ўлим дафтарини топиб олади. Бу дафтар саҳифасига исми ёзилган ҳар қандай одамни ўлдириш имконини беради. Лайт жамиятни тозалаш учун фақат жиноятчилар ва ғайриижтимоий шахсларни йўқ қилишга аҳд қилади. Тез орада ҳокимият вакиллари жиноятчилар орасида оммавий ўлим ҳодисаларини пайқаб қолишади. Ишни тергов қилиш тажрибали детектив Л зиммасига юкланади.
“Ўлим дафтари” ҳақиқатан ҳам қора ва шафқатсиз аниме ҳисобланади. Хитойда мактаб ўқувчилари орасида душманлари — синфдошлари, ота-оналари ва ўқитувчиларининг исмларини ёзиб борадиган дафтарлар урф бўлиб кетгач, сериал намойиши тақиқланади. Россияда эса сериал билан боғлиқ жанжал ўз жонига қасд қилган 15 ёшли қизнинг уйидан манга китоблари топилганда авж олади. Суд китобларнинг воқеага алоқаси йўқлигини исботласа-да, ёш чегараси қўйилмаган сайтларда аниме кўриш тақиқланади.
“Тез ёрдам” — СССРда тақиқланган
- СССР, 1949 йил.
- Мультфильм, қисқа метражли фильм.
- Давомийлиги: 10 дақиқа.
- IMDb: 6,0.
Мультфильм 40 йиллар охирида СССРда оммалашган сиёсий сатира жанрида ишланган. Муаллифлар Маршалл режаси — АҚШнинг Иккинчи жаҳон урушидан сўнг Европага кўрсатган ёрдами дастурини киноя қилишган. Сюжет камбағал қуёнлар мамлакати ҳақида сўзлайди. Бир куни уларнинг олдига бўғма илон келиб, эски мўйналар ўрнига янгисини таклиф этади. У бўриларни чақиради, улар ҳайвонларнинг мўйнасини шилиб олишади ва қуёнлар охир-оқибат ҳеч нарсасиз қолишади.
Мультфильмда совет ҳокимиятига тўғридан-тўғри ишоралар бўлмаса-да, у барибир тақиқланган. Эҳтимол, цензорлар териси шилинган қуёнлар сюжетида СССРда қуёнчилик ривожланишига кинояни илғашгандир. Балки мультфильмни болалар аудиторияси учун жуда шафқатсиз деб ҳисоблашгандир.
“Тез ёрдам” фильми режиссёри Ламис Бредис мултипликатор даражасига туширилади, сценарий муаллифи Александр Медведкин эса “Союзмультфильм”дан бўшатилади. Аммо бу унинг кейинчалик буюк совет режиссёрига айланишига тўсқинлик қилмайди.
Изоҳ (0)