Голливуд актёри Роберт Де Ниро режиссёр Мартин Скорсезенинг янги «Гулли ой қотиллари» фильмида суратга тушиш учун Оклахомага бориб, оёғини шикастлаб олди, деб хабар беради Esquire.
Маълум қилинишича, шаҳарда суратга олиш ишлари вақтида Де Ниронинг оёғига шикаст етган. TMZ нашрининг маълумотларига кўра, 77 ёшли актёр жароҳатни суратга олиш майдончасида олмаган. 13 май куни у Нью-Йоркка — уйига учиб кетган, 14 май куни шифокор қабулига боришни режалаштирган.
Де Ниронинг жароҳати суратга олиш жараёнига таъсир қилмайди, чунки актёр иштирокидаги барча керакли саҳналар тасвирга олиб бўлинган. Бундан ташқари, актёр уйига қайтишни бир неча ҳафта олдин режалаштирган. Де Ниро қайта оёққа тургач, Оклахомага қайтиш-қайтмаслиги номаълум.
Скорсезенинг янги вестерни асосини 1920 йилларда нефть конининг аниқланиши оқибатида Оклахомада ҳиндуларнинг ўлдирилишини тергов қилиш ётади. Роберт Де Ниро унда таъсир доирасига кенг ранчо эгаси Уильям Хейл, Энрест Бергхартнинг амакиси (Леонардо Ди Каприо персонажи) ролини ижро этмоқда.
Шунингдек, фильмда Лили Гладстоун (Молли Беркхарт) ҳам кўриниш беради, Жесси Племонс эса бош ролни — ФҚБ агентли Том Уайт ролида. Картинани суратга олиш ишлари билан Apple компанияси шуғулланмоқда ва ҳозирга қадар фильм учун 200 миллион доллар ажратилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Гуаранторлоанс сайти 50 нафар актёрнинг умри давомида ўйнаган фильмларини кўриб чиқиб, улар орасида салбий персонажлар роли энг кўп кимга насиб этганини аниқлаганди — бу Роберт Де Ниро.
Изоҳ (0)