Марям Узерли тез-тез учрашиб турадиган Голливуд актёридан янги фильм лойиҳаси ҳақида суҳбатлашиш учун Лос-Анжелесга таклиф қилинди. Лекин иккинчи фарзандини кутаётган актриса учрашувни кейинга қолдирди. Марям Оскар мукофоти совриндори билан суҳбатлашиш учун декабрда, фарзанди дунёга келганидан бир ой ўтиб, Америкага учиб кетади.
Айни дамда «Муҳташам юз йил» сериалидаги «Хуррам Султон» образи билан бутун дунёга танилган актриса америкалик кино ижодкорларининг эътиборини тортмоқда.
Актриса узоқ вақтдан буён «Чўқинтирган ота» ва «Аёл ифори» каби афсонавий фильмлари туфайли Аль Пачино билан дўстлашган. Шунингдек, имкон топилиши билан икки таниқли актёр янги лойиҳа устида фикр алмашади.
Изоҳ (0)