Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Актёрнинг истеъдоди кинонинг турли жанрларида – комедиядан тортиб триллергача тенг даражада яхши ўйнаш қобилияти билан ўлчанади. Баъзан томошабинларни экранда бўлаётган воқеаларга ишонтириш учун актёрлар ташқи кўринишини тубдан ўзгартириши керак.

Николь Кидман

Foto: AdMe
Описание
Фото: AdMe

“Соатлар” фильмида Николь Кидманни инглиз ёзувчиси Виржиния Вулфга айлантириш учун визажистларга 3 соат вақт керак бўлади. Актриса қаҳрамонига ўхшаши учун сохта бурундан фойдаланишига тўғри келган. Шу роли сабаб беҳуда эмас Кидман энг яхши аёл роли учун “Оскар”ни қўлга киритади.

Николас Кейж

Описание
Фото: AdMe

2023 йил январь ойида “Ренфильд” фильмининг трейлери чиқди. Янги фильм Дракуланинг содиқ хизматкори ҳақида ҳикоя қилади. Николас Кейж граф Дракула образи учун таниб бўлмайдиган даражада ўзгарган.

Хоакин Феникс

Описание
Фото: AdMe

Хоакин Феникс “Гладиатор” фильмидан кейин бутун дунё бўйлаб машҳур бўлди ва томошабинлар меҳрини қозонди. Актёр ўзининг хилма-хил роллари билан танилган: 2023 йилда у “Наполеон” фильмидаги ижроси ва янги реенкарнацияси билан бизни яна хурсанд қилади.

Тоҳар Раҳим

Описание
Фото: AdMe

Француз актёри Тоҳар Раҳим “Пайғамбар” фильми билан машҳур. Аммо “Илон” сериалидаги роль унинг фаолиятидаги энг қийин синовлардан бирига айланди. Соқолсиз юзи, 70 йиллардаги соч турмаги, юзидаги қопламалар ва совуқ нутқи Раҳимни деярли таниб бўлмас ҳолга келтирди.

Сюзан Сарандон

Описание
Фото: AdMe

Машҳур Голливуд актрисаларидан бири Сюзан Сарандон ўзини турли образларда синаб кўришдан қўрқмайди. У “Адоват” фильмида машҳур кино юлдуз образи билан бир қаторда “Мафтункор” картинасида ёвуз сеҳргар ролини ўйнаши ҳам мумкин.

Аль Пачино

Описание
Фото: AdMe

Актёр қиёфасини ўзгартириш борасида ҳақиқий истеъдодга эга. Бунга “Дик Трейси” фильмидаги Катта Каприс образи ёрқин мисол бўла олади.

Том Хенкс

Описание
Фото: AdMe

Кўпчилик Том Хенксни Форрест Гамп фильмидаги ролидан танийди. Аммо актёр “Қочқин” фильмида Хенкс 20 килога озиш, соч ва соқолини ўстириш учун суратга олиш ишларидан бир йил танаффус олишга мажбур бўлади.

Бен Кингсли

Описание
Фото: AdMe

Бен Кингсли 1982 йилда “Ганди” фильмида Маҳатма Ганди ролини ўйнайди. Уни машҳур ҳиндга ўхшатиш учун актёр таниб бўлмас даражада гримм қилинган. Айнан шу роли Бен Кингслига кинодаги карерасининг бошиданоқ шуҳрат келтиради.

Эрик Бана

Описание
Фото: AdMe

Австралиялик актёр Эрик Бана “Юлдузли йўл” фильмида ёвуз қаҳрамон Нерон ролини ўйнайди. Актёрни суратга олиш майдончасида ҳатто ўз агенти ҳам танимаган.

Жонни Депп

Описание
Фото: AdMe

Жонни Депп жуда кўплаб эксантрик образларга эга. “Маъшуқа” фильмида актёр қирол Людовик XV сифатида намоён бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Украина ташқи ишлар вазири Путиннинг “Зеленскийни ўлдирмаслик” бўйича берган ваъдасига муносабат билдирди
Спорт
А Серия. Элдор Шомуродовнинг дебют ўйинида “Специя” ўзида “Наполи”га йирик ҳисобда ютқазди
Дунё
Marsдан ҳам совуқроқ: АҚШда ҳаво ҳарорати тарихий рекордни янгилади (видео)