Кўпчиликда картошка, тухум, макарон ва бошқа маҳсулотларни пиширгандан сўнг, қайноқ сувни раковинага тўкиб юбориш одат тусига кирган. Биз шу йўл орқали сув қувурларини тозалаймиз, деб ҳисоблаймиз. Аммо бу ҳақиқатдан йироқдир.

Муаммо шундаки, замонавий маиший канализация тизимининг аксарияти юқори ҳароратга мўлжалланмаган пластик полимер материаллардан тайёрланган. Масалан, сифонлар ва қувурлар кўпинча поливинилхлорид (ПВХ)дан ишлаб чиқарилади, бу материал 65°C дан юқори ҳароратда юмшай бошлайди. Кескин ҳарорат фарқлари эса материалларнинг деформациясига олиб келади, резинали улагичлар эса кучли қизишдан кейин ўзининг герметик хусусиятини йўқотади.
Шунингдек, қувур ва сифонлар яна бир кенг тарқалган материал — полипропилендан ишлаб чиқарилиб, унинг ҳарорати 80°C билан чекланган. Полипропилен ва ПВХ қисқа муддатли юқори ҳароратларга (95°C гача) бардош бера олади, лекин давомий қайнаган сув акс таъсир қилади, айниқса, дренаж қувури диаметри кичик (40–50 мм) ва овқат бўлаклари туфайли қисман торайган бўлса, қувурлар деформацияланади. Иссиқ сувни хавфсиз тўкиш учун уни камида 10 дақиқа совитиш ёки раковинада совуқ сув билан аралаштириш тавсия этилади.

Катта миқдорда қайнаган сувни тўкканингизда, канализация тизимидаги резинали улагичлар ҳарорат таъсирида кенгаяди ва ўзининг сиқиб туриб ушлаш хусусиятини йўқотади. Қувурлар ҳам қизиб, эгилиб кетади. Натижада раковинадан сув сизиб чиқиши, ошхона мебелларига зарар етказиши ёки ҳатто пастдаги қўшниларни сув босиши мумкин.
Ёғ ва озиқ-овқат қолдиқларидан келиб чиқадиган ифлосликларни махсус тозаловчи воситаларсиз фақат сув билан тозалаш деярли имконсиз. Аксинча, бундай ҳаракатлар қувурлар ва уларнинг уланиш қисмларига жиддий зарар етказиши мумкин.

Канализация қувурларида ифлосланишларнинг олдини олиш учун:
- Овқат ва ёғ қолдиқларини раковинага тўкманг;
- Сочларнинг канализацияга тушишига йўл қўйманг;
- Қурилиш аралашмалари ва нам салфеткаларни ҳожатхонага ташламанг.
Ваннахонадаги раковина ва ҳожатхонага иссиқ сув тўкилганда нима бўлади?
Улар сантехник-фаянс, чинни, керамогранит ва зангламайдиган пўлатдан тайёрланади. Албатта, ушбу материаллар юқори ҳароратларга чидамли, лекин шунга қарамай қайнаган сувни тўкиш тавсия этилмайди. Чунки керамика материаллари турли ҳарорат ўзгаришларига сезгир бўлиб, микро ёриқлар вужудга келиши мумкин.
Изоҳ (0)