Қозоғистонда Урал—Манғистов поезди йўналиши бўйича аёллар вагони ишга туширилмоқда. Бу ҳақда “Қозоғистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 1 июндан бошлаб Урал—Манғистов йўналишидаги 614/613-сонли поезд таркибига аёллар вагони қўшилади. Шундай қилиб, янги вагоннинг киритилиши билан бу хизмат кўрсатиладиган йўналишлар сони 12 тага етади.
Аёллар вагонларига чипталар фақат аёлларга сотилади. Бундай вагонларда фақат аёл проводниклар хизмат кўрсатади. Шунингдек, етти ёшгача бўлган ўғил болаларнинг ҳам сафарга чиқишига рухсат берилади.
Аёллар вагонига чипталарни вокзал кассаларида, кассирга жой танлаш кераклигини олдиндан айтиб, ёки махсус сайт орқали онлайн харид қилиш мумкин. Онлайн расмийлаштириш пайтида “АЙН” (аёллар) қисқартмасига эътибор қаратиш лозим, бу чипта фақат аёллар вагонига сотилишини билдиради.
Чипталар сотуви поезд жўнашдан 45 кун олдин бошланади, бу эса йўловчиларга ўз сафарларини олдиндан режалаштириш имконини беради.

Қозоғистоннинг қайси поездларида аллақачон “аёллар купеси” мавжуд?
Аёллар вагонлари қуйидаги йўналишларда қатнайди:
77/78-сон Олмаота—Манғистов;
351/352-сон Олмаота—Манғистов;
45/46-сон Павлодар—Туркистон;
37/38-сон Манғистов—Семей;
47/48-сон Атирау—Астана;
33/34-сон Ақтўбе—Олмаота;
4/3-сон Астана—Олмаота;
71/72-сон Астана—Шимкент;
354/353-сон Астана—Семей;
24/23-сон Ақтўбе—Олмаота;
25/26-сон Олмаота—Шимкент;
614/613-сон Орал—Манғистов (1 июндан бошлаб).
Маълумот учун, Қозоғистонда 2021 йилдан бошлаб аёллар учун синов тариқасида алоҳида вагонлар йўлга қўйилган эди. Улар Олмаота—Манғистов ва Олмаота—Оскемен йўналишидаги қатновчи поездлар таркибига киритилган. Йўловчиларга манзур бўлгани ва талабнинг ортиши сабаб кейинчалик, бошқа йўналишларда ҳам пайдо бўлди.
Изоҳ (0)