Франциялик олимлар 11 ёшдан 30 ёшгача бўлган одамларнинг тахминан 95 фоизида учрайдиган акне — тери касаллигини даволаш учун вакцинани синовдан ўтказишни бошлади. У дунёдаги биринчи ҳуснбузарга қарши вакцина бўлиши мумкин.

Клиник синовлар Франциянинг Санофи фармацевтика компанияси томонидан ўтказилмоқда. Улар 2027 йилгача давом этади. Бу вақт ичида компания акнеси бор 18 ёшдан 45 ёшгача бўлган 400 га яқин кишини синовдан ўтказишни режалаштирмоқда.
Улардан баъзилари дори, бошқалари эса плацебо олади. Бу натижаларни яхшироқ таққослаш, шунингдек, препаратнинг хавфсизлигини аниқлаш имконини беради. Компания ҳозирча дори воситасининг таркибини ошкор қилмаган, аммо бу мРНК вакцинаси экани маълум.
У ҳужайраларга кўрсатмаларни етказиш учун матрицали РНКдан фойдаланади, бу эса иммунитет тизимини маълум оқсилларга ҳужум қилишга ундайди. Санофиънинг аниқлик киритишича, вакцина акне ривожланишига ҳисса қўшадиган бактерия штаммларига қарши иммунитетни кучайтириш учун мўлжалланган.
Изоҳ (0)